• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ҳаёти давомида кўплаб синовли кунларни бошидан ўтказган жаҳонга машҳур инсонлар (фото)

    Пул ва шон-шуҳрат ҳам машҳурларнинг ҳаётдаги қийинчиликлари учун ишончли қалқон бўла олмайди. Wday нашри дунёга машҳур, аммо ҳаёти қийинчиликларга бой бўлган юлдузлар ҳақда сўз юритди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Юз минглаб ва миллионлаб гонорар олиш, кино премьераларда иштирок этиш, қимматбаҳо уйларда яшаш – буларнинг барчаси жуда жозибали туйилади, лекин ҳаммасининг ҳам ўзига яраша тўлови бор. Албатта, ҳеч бир машҳур инсон ўзини бахтсиз деб билмайди. Чунки бу карьеранинг тугашини англатади. Аммо ўтмишда олинган жиддий руҳий жароҳат келажакда соя солмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.

    Киану Ривз

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Актёр Женнифер Сайм билан 1998 йилда учрашишни бошлаган, бир йилдан сўнг унинг севгилиси фарзанд кута бошлаган, аммо уларнинг қизи Ава Арчер Сайм-Ривс ўлик туғилган. Ривз ва Женнифер биргаликда бундай фожиани унута олмади ва ажрашишга қарор қилди. 2001 йилда гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб қолган Сайм автоҳалокат натижасида вафот этди.

    Беш йил ўтгач, актёр шундай деди: «Мен уларни соғиндим, чунки улар менинг ҳаётимнинг, мен эса уларникининг бир қисми эдим. Қизиқ, агар улар тирик бўлганида ҳаётимиз қандай бўларди, биз нима қилаётган бўлар эдик? Мен ҳеч қачон содир бўлмайдиган нарсаларни соғиндим».

    Ривзнинг ҳаётидаги йўқотишлар унинг фаолиятига таъсир қилди. Актёрга таклиф тушиши камайиб борди. Аммо осойишталик йиллари ўз ўрнини муваффақиятли лойиҳаларга бўшатиб берди. Актёр ўтмишдаги қайғуларни енгиб, фаолиятини қайта бошлашга муваффақ бўлди.

    Шарлиз Терон

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Бу гўзал ва муваффақиятли аёлга қараб, у ҳам қачонлардир оғир кунларни бошдан кечирганига ишониш қийин. Шарлиз Жанубий Африкада ўсган. Унинг отаси, ичкиликка берилган ва золим инсон бўлиб, бир куни акаси билан уйга маст бўлиб келган ва Шарлиз ҳамда унинг онаси Гердани ўлдириш билан таҳдид қилинган. Қиз эса онаси отасини отиб акасини яралаганига гувоҳ бўлди. Суд воқеани ўзини ҳимоя қилиш деб топди ва онасини қотиллик айбловидан озод қилди.

    Актриса ABC News телеканалига берган интервьюсида шундай деди: «Мен нима бўлганини кўрдим. Агар қизим ҳозир худди шундай ҳолатда бўлганида, мен ҳам онам каби иш қилган бўлардим. Ўйлайманки, бу вазиятдан чиқиш учун менга узоқ вақт керак бўлди, чунки бу сиз билан содир бўлиши мумкинлигини ҳеч қачон тасаввур қилмайсиз. Одатда одамлар буни бошқа биров билан содир бўлиши мумкин деб ўйлашади, лекин ўзлари билан эмас.

    Жим Керри

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    2000 йилларнинг бошларида Жимнинг ҳаётида нима содир бўлгани аниқ номаълум, шунинг учун унинг карьераси 90 йилларда бўлгани каби нотўғри йўналишда кета бошлади. Эҳтимол, ички низо Жимнинг жиддий драматик актёр бўлишни хоҳлаганлиги билан боғлиқдир.

    Интервьюлардан бирида актёр унинг орзуси «Оскар» эканини айтди, аммо у экранда пайдо бўлганда фақат кулгига сабаб бўлса, қандай қилиб орзу қилинган ҳайкалчани олиш мумкин? Бироқ Жим драмалар учун мукофот олмади.

    Актёрнинг ҳаётидаги энг катта зарба 2015 йилда, унинг собиқ севгилиси Катриона Уайт катта дозада кучли таъсир кўрсатадиган дориларни қабул қилиб, ўз жонига қасд қилганида юз берди. Маълум бўлишича, қиз онасининг мактуби таъсирида ўзини ўлдиришга қарор қилган, унда у қизини Голливуд юлдузи Жим билан муносабатларни қура олмагани учун ҳақорат қилган.

    Жимнинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеалар туфайли у ҳали ҳам чуқур тушкунликда. «Мен уни ҳар доим кучли аёл деб билганман ва у бизнинг ажралишимизга бардош беришига амин бўлганман, аммо унга қаттиқ зарба берганимга шубҳа қилмайман», — дейди актёр.

    Роуз Макгоуэн

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Актрисанинг болалиги Италияда «Худонинг болалари» деб номланган сектада ўтган. Ота-онаси Италияни тарк этиб, АҚШга кўчиб ўтганда Роуз 10 ёшда эди. Бироқ бу унинг ишини осонлаштирмади, тўрт йил ўтгач, Роуз ўзини гиёҳванд моддаларни даволаш клиникасидан топди.

    Кейинчалик актриса айтганидек, у гиёҳванд эмасди, лекин онаси қизини гиёҳванд деб даъво қилган севгилиларидан бирига ишонди. Роуз клиникадан бувисининг олдига қочиб кетди, сўнгра у ердан ҳам кўп ўтмай вафот этган йигит билан қочди.

    Шу билан бирга, актрисанинг омадсизлиги уни тарк этмади — 2007 йилда у автоҳалокатга учради, кўзойнакдан синган шиша унинг кўзи ва юзининг бир қисмига зарар етказади. Бир нечта эстетик операциялардан сўнг унинг юзи энди аввалгидек кўринмайди.

    Шанайя Твейн

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Бойлиги 400 миллион долларга баҳоланган қўшиқчи Канаданинг Тиммонс номли кичик шаҳарчасида шу қадар камбағал оилада ўсганки, уларнинг ҳеч қачон овқатга пули бўлмаган.

    21 ёшида ота-онаси автоҳалокатда вафот этди, синглиси ва икки укасини парвариш қилиш оғирлиги бутунлай унинг елкасига тушди. У буни амалга оширди ва 10 йил ўтгач, 1997 йилда Америка мусиқаси тарихидаги энг кўп сотилган альбомлардан бирига айланган Come On Over альбомини ёзди.

    Унинг ҳаёти изига тушган вақт — 2008 йилда яна бир момақалдироқ бўлди: унинг продюсер Матт Ланг билан никоҳи 14 йиллик турмушдан кейин бузилди. Маълум бўлишича, Мэтт ўз хотинига унинг дугонаси Мери Энн Тибод билан хиёнат қилган. Бахт ёрдам бермаса, бахтсизлик ёрдам беради, натижада Шанайянинг ўзи Мери Энннинг собиқ эри Фредерик билан турмуш қурди.

    Майкл Дуглас

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Бу актёр ҳар доим етарлича қийинчиликларга дуч келган. 36 ёшида, актёрлик карьераси бошланаётганида, у тоғдан чанғи учаётганда шундай ҳалокатга учраганки, натижада карьерасини уч йилга тўхтатиб қўйишга тўғри келганини эслашнинг ўзи кифоя.

    Бироқ Майкл тузалиб кетди ва 40 ёшида ўзининг асосий фильмларида, жумладан, «Уоалл Стрит» ва «Асосий инстинкт» фильмларида рол ўйнади. Бир неча йил олдин, Дуглас яна жиддий соғлиқ муаммоларига дуч келди — унга ҳалқум саратони ташхиси қўйилган. Бироқ 2011 йилда актёр касалликни енгишга муваффақ бўлганини эълон қилди.

    Аммо унинг бахтсизликлари ва умидсизликларининг асосий манбаи яқин одамлардир. Майклнинг биринчи турмушидан бўлган ўғли Кемерон гиёҳванд моддаларда айбланиб қамалган. «Албатта, ўғлимдан ҳафсалам пир бўлди, — деди актёр интервьюда. — Аммо мен тизимдан кўпроқ хафа бўлдим, агар одам қоқилиб кетса, ҳаддан ташқари шафқатсиз жазо келади. Бу менинг ўғлим билан ҳам содир бўлди, у икки йилни бир кишилик камерада ўтказди».

    Шунингдек, актриса Кетрин Зета-Жонс билан оилавий ҳаётда ҳам бўронларга дуч келди. 2013 йил август ойида Майкл улар ажралишаётганини эълон қилди. Бунинг сабаби турмуш ўртоғининг узоқ давом этган депрессияси эди. Бироқ бир неча ой ўтгач, Майкл ва Кетрин яна бирга яшаётгани маълум бўлди.

    Лиам Нисон

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Севимли одамни йўқотиш ҳар доим кучли зарба бўлиб, унинг оқибатларини енгиш жуда қийин. Лиам унга икки ўғил дунёга келтирган гўзал актрисага уйланган эди, аммо уларнинг биргаликдаги бахти атиги 15 йил давом этди.

    2009 йилда Наташа Ричардсон чанғи учаётганда йиқилиб, бошидан қаттиқ жароҳат олган. Дастлаб Наташа эрига ҳеч қандай даҳшатли нарса бўлмаганини айтди. Аммо зарба натижасида мия гематомаси охир-оқибат актрисанинг ўлимига сабаб бўлди.

    Вуд Харрельсон

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Отасининг қотил эканини билиб улғайиш қанчалар қийин? Вуд Харрельсоннинг ота-онаси бўлажак актёр атиги уч ёшида эканида ажрашди ва отаси Чарльз ҳанузгача иккита қотилликда айбланиб, бир умрлик қамоқ жазосини ўтамоқда.

    Вуди 1968 йилдан 1981 йилгача отаси билан боғланмади, лекин охирида у қамоқхонада у билан учрашишни бошлади. У ҳатто отасини муддатидан олдин озод қилиш учун апелляция аризаси билан мурожаат қилди, аммо бунга эриша олмади.

    Жек Николсон

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ҳеч қандай қийинчиликларга шубҳа қилиб бўлмайдиган бу актёрнинг ҳаётида (у дунёдаги ҳамма нарсадан мамнунга ўхшайди), чуқур зарба ҳолатини бошдан кечирган. Жек ўша вақтда 37 ёшда эди, 1974 йилда у кутилмаганда опаси Жун аслида унинг онаси эканини билиб қолган.

    Раққоса ва актриса Жун ўғлидан онаси эканини яширган, чунки у фарзандли бўлиш Голливудда муваффақиятли карьерага эга бўлиш эҳтимолини камайтиришга ишонган. Жек отаси ва онаси деб ҳисоблаган бобоси ва бувиси қўлида тарбияланган. Ўша вақтга келиб, ҳақиқий онани қоралашга жуда кеч эди, чунки Жун 1963 йилда саратон касаллигидан вафот этди, аммо таниқли актриса бўла олмади.

    Мавзуга доир:

    • Кўнгилсиз ҳодисалар туфайли жиддий жароҳат олган жаҳонга машҳур инсонлар (фото)
    • Жаҳонга машҳур шахслар ижтимоий тармоқларни тарк этмоқда: бунинг сабаби нима?
    • Харобадан чиққан миллионер: болалиги қашшоқликда ўтган машҳурлар (фото)

    16.09.2022, 15:57   Изоҳ (0)   18871
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузлари Роберт Де Ниро ва Мерил Стрип ўртасидаги мустаҳкам дўстликнинг сири нимада?

    16.09.2022, 13:46

    «Қодирхон» сериалидаги Даврон Асқаров икки йил официантлик қилгани, клипини каналларда «айлантиролмагани» ва бирдан вазн тўплагани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    16.09.2022, 10:57

    «Юлдузлик касали»га учраган турк юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Нургул Ешилчай саҳнада асл юзини кўрсатди. Турк киноси кунлари очилишидан репортаж (фото, видео)

    16.09.2022, 01:16

    Томошабинларни ишонтириш учун актёрлар ҳамма нарсага тайёр бўлган 12 та ҳолат (фото)

    15.09.2022, 19:41

    Қиролича Елизавета II ўзи амал қилган ва бутун дунёга ўргатиб кетган 5 та тавсия

    15.09.2022, 17:48

    Голливуд юлдузи Женнифер Энистон шаҳзода Гаррининг қўшнисига айланди (фото)

    15.09.2022, 15:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.