• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Томошабинларни ишонтириш учун актёрлар ҳамма нарсага тайёр бўлган 12 та ҳолат (фото)

    Станиславский тизимига кўра «актёрлик услубига» риоя қилиш керакми ёки бу суратга олиш гуруҳининг ишига халақит берадими, деган турли хил фикрлар мавжуд. Масалан, Мадс Миккелсен персонажларга айланишнинг ушбу усулини танқид қилади. Аммо Энн Хетеуэй бу ижросига ёрдам берадиганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. AdMe нашри актёрлар ва уларнинг ролларга тайёргарликлари борасида улар ўз қаҳрамонларига ўхшаб қолиш истагида қанчалик узоққа боришлари мумкинлигини маълум қилди.

    Бенедикт Камбербетч — «Ит қудрати» (2021)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ушбу фильмни бошлашдан олдин Бенедикт Камбербетч учун характерни тўлиқ ҳис қилиш ва унинг ҳаракатларини тушуниш муҳим эди. Унинг сўзларига кўра, бу тажриба нафақат руҳий, балки жисмонан ҳам қийин бўлган. Актёр қаҳрамоннинг мураккаб руҳиятини тушуниш учун ҳамма нарсага тайёрланди. Суратга олиш жараёнида у «Олинди!» буйруғидан кейин ҳам ролни тарк этмади. Томошабин экранда кўриши мумкин бўлган ҳамма нарсани актёр ўз бошидан кечирган.

    Гал Гадот — «Мўъжиза аёл» (2017)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Гал Гадот худди «Мўъжиза аёл» фильмида рол ижро этганидан кейин бир кечада супер юлдузга айланди. Актрисанинг ўзи суратга тушиш қизиқарли бўлганини айтиб ўтди, аммо жуда кўп муаммолар бўлган. Бу, айниқса, жисмоний жиҳатларга тегишли. Актрисанинг сўзларига кўра, совуқда ишлаш суратга олиш ишларининг энг қийин қисми бўлган. Вазият шу қадар кескин эдики, Гадот суратга тушаётган майдонча ўта қаттиқ совитилган. Шунга қарамай, у характерни сақлаб қолишда давом этди ва безовталикни унутиб, режиссёр томонидан қўйилган вазифага эътиборини қаратди.

    Гери Олдмен — «Дракула» (1992)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Дракула» фильмини суратга олиш иштирокчиларидан бирининг хотираларига кўра, Гери Олдмен таниқли вампир образига эҳтиёткорлик билан ёндашган. Ижодий гуруҳ Напага репетиция учун келганида, барча актёрлар ҳудуддаги меҳмонхонага жойлашган. Фильм режиссёри Френсис Копполанинг фикрича, актёрлар қанча вақтини бирга ўтказса, бу экранда шунчалик яхши акс этади. Натижада у барча «вампир овчилари»ни бир уйга тўпланишга мажбур қилди ва бечора Олдмен ёлғиз яшашга мажбур бўлди. Актёр ҳатто ҳар кеча тобутда ухларди, чунки у ўз ишига шунчалик жиддий ёндашарди.

    Кейт Уинслет —  «Ўқувчи» (2008)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кейт Уинслет «Ўқувчи» фильмидаги ижроси учун «Оскар»ни қўлга киритди. У мукофотга лойиқ эди, чунки актриса қаҳрамоннинг одатларини шунчалик ўзлаштирдики, у ҳатто уйда ҳам образни тарк этмади. Суратга олиш жараёнида Уинслет немисча талаффуз билан гапирган. Иш кунидан кейин қариндошлари олдига келиб, у худди шундай мулоқот қилишни давом эттирди, бу эса болаларини бироз ҳайратга солган.

    Адам Сандлер — «Сайқалланмаган тошлар» (2019)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Сандлер жанг саҳналарида ўз характерига шунчалик сингиб кетганки, режиссёрлар ундан қўрқиб кетган. Дубльдан сўнг актёр уйига ҳақиқий кўкаришлар билан қайтган. Суратга олиш жараёни иштирокчилари унинг гепардга ўхшаганини эслаб қолган: қора доғлар унинг қўлларини бутунлай қоплаганди. Саҳналарнинг бирида Сандлер ҳақиқатан ҳам бўғилиб, ёрдам сўрай бошлаган, аммо ёнидаги актёр уни персонажга тақлид қилмоқда, деб ўйлаган.

    Эмма Уотсон — «Элита жамияти» (2013)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Элита жамияти» фильмидаги рол Эмма Уотсон аввал ўйнаган роллардан фарқ қилади. Қаҳрамон сифатида ишонтириш учун унга тайёргарлик кўришга вақт керак бўлди. Актриса Кардашьян оиласи ҳақидаги шоуни томоша қилди ва Перис Хилтонга тақлид қилди.

    Шунингдек, фильм режиссёри София Коппола актёрлар персонажларнинг умумий руҳини ҳис қилишларини, бир-бирига яқинлашишларини истади. Шунинг учун у уларга бировнинг уйига кириб, у ердан бир нечта нарсаларни ўғирлашни таклиф қилди. Улар эса буни бажарди.  Уйнинг эгаси Копполанинг дўсти бўлиб чиқди ва у «ўғирлик» ҳақида олдиндан огоҳлантирилган эди.

    Том Ҳолланд — «Анчартед: Харитада йўқ маскан» (2022)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ҳолланд ушбу фильмдаги роли учун жуда қаттиқ машқ қилишига тўғри келди. Унинг сўзларига кўра, суратга олиш ишлари жуда чарчатган. Агар «Ўргимчак одам»да сакрашли саҳналарда компьютер графикасидан фойдаланиш мумкин бўлса, унда бу ҳолда акробатик элементларни мустақил равишда бажариш учун жуда кўп тер тўкиш керак эди.

    Жаред Лето — «Морбиус» (2022)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Янги фильмда Жаред Лето доктор Майкл Морбиус ролини ижро этди. Ноёб қон касаллиги туфайли дунёга машҳур биокимёгар қаҳрамон юриш пайтида таёққа суяниб туради. Жаред ҳам ҳатто танаффус пайтидаям актёрлик услубига риоя қилишга ҳаракат қилди ва таёқчада ҳожатхонага борди. Бу суратга олиш жараёнини бироз секинлаштирди.

    Никки Рид — «Сумерки» (2008)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бейсбол ўйини саҳнасини ҳақли равишда «Сумерки» достонидаги рамзий дақиқалардан бири деб аташ мумкин. Розали Хейл ролини ижро этган Никки Риднинг сўзларига кўра, саҳна «хореографик рақс»га ўхшарди. Тайёргарлик доирасида актёрлар мушукларнинг ҳаракатлари ва одатларини ўрганадиган  дарс олди. Хореографиядан ташқари, улар экранда ўзларининг ҳақиқий спорт қобилиятларини намойиш қилишлари учун бейсбол машғулотларига ҳам қатнашди.

    Сем Уортингтон — «Аватар» (2009)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фильмга суратга тушишдан олдин Жеймс Кемероннинг «Аватар» фильмидаги эркак бош рол ижрочиси Сем Уортингтон бутун гуруҳ билан Гавайига саёҳат қилди. Унинг мақсади табиатни ўрганиш эди.

    Гавайида бўлганида Сем нафақат характерга эга бўлди, балки у нави халқи каби яшашни ҳам ўрганди. Бир куни актёр ўзи билан камон ва ўқларни олиб, сайрга чиқди. Сўқмоқдаги бурилиш орқасидан чиққач, тўсатдан бир йигитга дуч келди. Сем инстинктив равишда камондан ўқ узди. Лекин ҳаммаси яхши якунланди.

    Эндрю Гарфилд — «Сукунат» (2016)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эндрю Гарфилд актёрлик услубининг тарафдори ва унга қарши бўлган актёрлар ушбу услубнинг асл маъносини тушунмайди, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, қабиҳ ролига тўлиқ шўнғиш учун ўзини ёмон тутиши шарт эмас.

    Актёр қандай қилиб эҳтиёткорлик билан характерга киришни яхши билади. Гарфилд Мартин Скорсезенинг «Сукунат» фильмида руҳоний ролини ижро этган. Тайёргарлик давомида у нафақат руҳий амалиётларни ўрганди, балки турмуш қурмасликка қасамёд қилди ва 6 ой давомида оч юрди.

    Мавзуга доир:

    • Кўнгилсиз ҳодисалар туфайли жиддий жароҳат олган жаҳонга машҳур инсонлар (фото)
    • Харобадан чиққан миллионер: болалиги қашшоқликда ўтган машҳурлар (фото)
    • Ўргимчак, қурбақа, қовун: Машҳур шахслар номи билан аталган 14 та нарса (фото)

    15.09.2022, 19:41   Изоҳ (0)   18259
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қиролича Елизавета II ўзи амал қилган ва бутун дунёга ўргатиб кетган 5 та тавсия

    15.09.2022, 17:48

    Голливуд юлдузи Женнифер Энистон шаҳзода Гаррининг қўшнисига айланди (фото)

    15.09.2022, 15:43

    Голливуд юлдузи Вупи Голдберг нима сабабдан қошлари йўқлигига изоҳ берди

    15.09.2022, 13:59

    «Конфуций таълимоти бизнинг миллий ғояларимизга жуда мос келади». Конфуций институти директори Шаҳриёр Сафаров билан суҳбат

    15.09.2022, 11:30

    Бурак Ўзчивитдан Люк Бессонгача. Жаҳон юлдузларини жамлаган Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимидан репортаж (фото, видео)

    14.09.2022, 23:54

    Instagram: Пойтахтдан хонадон харид қилган вайнер, янги машинали бўлган актриса, Бурак Ўзчивит билан танишган санъаткорлар

    14.09.2022, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.