• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Юлдузлик касали»га учраган турк юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Нургул Ешилчай саҳнада асл юзини кўрсатди. Турк киноси кунлари очилишидан репортаж (фото, видео)

    15 сентябрь куни «Ўзбекистон» анжуманлар саройида «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида «Туркия киноси кунлари»нинг очилиш маросими ҳамда кино ижодкорлар иштирокида ижодий кеча бўлиб ўтди. «Дарё» мухбирлари мазкур кечада иштирок этиб, фото ва видеорепортаж тайёрлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Турк киносини қадрловчи минглаб ўзбек томошабинлари тадбир бошланишидан анча аввалроқ «Ўзбекистон» анжуманлар саройида қаршисида тўпланишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кириш йўлаклари ана шундай қизил гиламлар ва ранг-баранг чироқлар билан безатилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбирда киноюлдузлар, таниқли режиссёрлар, ўзбек санъати вакиллари, турк киноси мухлислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбир давомида Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқди. Унинг қайд этишича, фестиваль давомида намойиш этиладиган фильмларнинг 3 таси турк киносидир. Келгусида ҳам турк киноси вакиллари билан ҳамкорлик изчил давом этади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бурак Ўзчивитнинг навбатдаги ташрифи ҳам шовқин-суронли бўлди. Яъни уни бу гал ҳам мухлислари хотиржамликда қарши олишмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбек актрисалари туркиялик ҳамкасблари билан учрашувни тарихга муҳрлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кеча «Дарё» камералари нишонига тушмаган актриса Райҳон Уласенова «Турк кино кунлари»нинг очилиш маросимига катта қизи ва ҳамкасби Ситора Фармонова билан бирга ташриф буюрди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Зал томошабинлар билан тўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Саҳнага турк киноюлдузлари Мустафо Уғур Яғчиоғлу, Пинар Язчиоғлу, Назиф Тунч, Мурад Айдин, Азра Акин, Гизем Лидия Денизчи, Севдар Гоўкхан, Челал Ал, Туба Унсул, Нургул Ешилчай, Бурак Ўзчивит саҳнага таклиф этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бурак Ўзчивит «Севги изтироби»даги рақиби Амирни ўзбекчада гапиртирган актёр Алишер Узоқов билан саҳнага чиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбир давомида томошабинлар ва турк киноси вакиллари ўртасида эркин мулоқот ташкил этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Алишер Узоқов ва Бурак Ўзчивит кичик саҳна кўринишини жонлантиришди. Бу чиқиш икки миллат томошабинларига хуш кайфият улашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Нургул Ешилчай саҳнадаги ўриндиқда ўзини қироличадек ҳис қилаётганини ва унга фақатгина тож етишмаётганини айтиб, ҳазил қилди. Табдирга бошловчилик қилган актриса Шаҳзода Муҳаммедова унга бошидаги бежирим тожни туҳфа этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Нургул Ешилчай ҳам мухлислари билан эркин мулоқотга киришиб, уларни қизиқтирган бир нечта саволларга жавоб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ёқимтой блогер Эрали тадбирда синглиси билан ташриф буюрди. У синглисига Бурак Ўзчивит билан учрашиш ва унга қўшиқ куйлаб бериш бахтини туҳфа этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Актриса Барчин Ғофурова турк киносининг шайдоси эмаслиги ва Бурак Ўзчивитни унчалик ёқтирмаслигини айтиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Турк кино кунлари»нинг очилиш маросимига бир гуруҳ санъаткорлар ҳам ташриф буюришди. Улар «Дарё» мухбири билан фестиваль таассуротларини ўртоқлашишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Афсуски, турк киноижодкорлари ўртасидаги бирозгина тушунмовчилик тадбир файзига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Журналист ва тадбир ташкилотчиси бўлган Шоира Рауфбоева ўзининг Facebook’даги саҳифасига турк киноижодкорлари ўртасида рўй берган совуқ вазият, ўзбек ижодкорларига ўрнак бўлиши кераклиги ҳақида ёзиб қолдирди:

    Туркиядан ташриф буюрган 9 та актёр саҳнага чиқиб, томошабинлар билан юзма-юз бўлишди. Лекин ўзбек «буракшунослари» ва Яшилчой мухлислари тадбирни ярмини уларни кутиб, кўчада ўтказишгани, бошловчилар икки қайта тантана билан эълон қилишса-да, улар саҳнага чиқмади. Ва ниҳоят Нургул Ешилчай саҳнани бир бурчагидан чиқиб, ўша ерда қотди. Ҳамюрт ҳамкасбларига назар ташлади-ю, икки қўлини чўнтагига солиб, ғоз туриб олди. Узатилган микрофонни ҳам қўлига олишни эп кўрмай, бошловчининг қўлидаги микрофонга эгилиб, «Салом, яхшимисизлар?» деб бошқа актёрлар ёнига бориб ўтирмасдан, саҳна ортига ўтиб кетди. Ойбек Вейсал ўғли тўққизта актёр билан бирма-бир самимий суҳбат қилди, лекин Яшилчой қайтмади. Бурак-ку умуман кўринмади.

    Кўнглимнинг бир чеккасидан «У шунчалик машҳурмикан, тўққизта ҳамкасбини менсимади-я», деган фикр ўтди. Саҳнадагиларни совға-саломлар билан ўринларига кузатиб қўйишгачгина Нургул саҳнага чиқиб келди ва унинг бошига бошловчининг тожини кийдириб, энди шоу бошланаётган эди, 58 йилдан бери кино санъатига ҳалол хизмат қилиб, сочи оқарган, ўзининг таъбирича «подшодан қулгача» барча ролларни ўйнаган Севдар Гўкхан саҳнага отилиб чиқиб, «Томошамизни бузди деб мендан хафа бўлманг. Минг афсус, мана бу оёғи ердан узилган икки ҳамкасбимиз саҳнада биз билан бирга ўтиришдан ор қилди, аслида улар бизнинг сафимизда бўлишга нолойиқ. Сиз одамнинг қиёфасига қараб баҳо берманг, унинг кимлигини хатти-ҳаракатлари билдириб туради. Биз ортиқ бу иккисининг аҳмоқона томошасини кўриб, ҳақоратни жимгина ютиб кета олмаймиз. Биз бу ерни ҳозироқ тарк этамиз», —  деб тўққиз турк ижодкори билан зални тарк этишди. Уларнинг ортидан элчихона вакиллари ҳам чиқиб кетишди ва шу билан бугунги тадбирнинг файзини ҳам олиб кетишди.

    Тўлиқ репортажни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    Мавзуга доир: Бурак Ўзчивитдан Люк Бессонгача. Жаҳон юлдузларини жамлаган Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимидан репортаж (фото, видео)

    16.09.2022, 01:16   Изоҳ (0)   69870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Томошабинларни ишонтириш учун актёрлар ҳамма нарсага тайёр бўлган 12 та ҳолат (фото)

    15.09.2022, 19:41

    Қиролича Елизавета II ўзи амал қилган ва бутун дунёга ўргатиб кетган 5 та тавсия

    15.09.2022, 17:48

    Голливуд юлдузи Женнифер Энистон шаҳзода Гаррининг қўшнисига айланди (фото)

    15.09.2022, 15:43

    Голливуд юлдузи Вупи Голдберг нима сабабдан қошлари йўқлигига изоҳ берди

    15.09.2022, 13:59

    «Конфуций таълимоти бизнинг миллий ғояларимизга жуда мос келади». Конфуций институти директори Шаҳриёр Сафаров билан суҳбат

    15.09.2022, 11:30

    Бурак Ўзчивитдан Люк Бессонгача. Жаҳон юлдузларини жамлаган Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимидан репортаж (фото, видео)

    14.09.2022, 23:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.