Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

9 сентябрь куни Давлат экология қўмитаси ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 7 дона итолғи (Falco cherrug) қушларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Экоқўмита ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 14 сентябрь куни ушбу қушлар қўмита, Фанлар академияси Зоология институти ходимлари ва Туган Falconry Club жамияти вакиллари иштирокида Тошкент вилоятидаги дашт кенгликларига қўйиб юборилган.

Маълумот учун, итолғи қуши Ўзбекистон Қизил китобига, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) Конвенцияси II иловасига ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (МСОП) Қизил китобига киритилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар