Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Барселона» бош мураббийи Хави «Бавария»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
«Бавария»дан яхшироқ ўйнадик.

Бироқ уларни жуда кўп вазиятда кечирдик. Улар эса бундай қилмади, мана фарқ қаерда. Бизда 6-7 та голли вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик.

Биринчи бўлимда устунлик бутунлай биз томонда бўлди. Натижа ўйинда бўлган воқеаларни акс эттирмайди. Лекин Чемпионлар Лигаси шунақа. Агар сен рақибни кечирсанг, бунинг учун бадал тўлайсан.

Ушбу учрашувдан ижобий лаҳзаларнигина олиш керак деб ҳисоблайман. Натижа салбий, шунинг учун биз хатоларимиздан сабоқ чиқаришимиз лозим.

Ғалабага лойиқ эдик. Хатоларимиз туфайли ноҳақ мағлубиятга учрадик. Ўрганиш ва ишлашда давом этишимиз керак.

Хави, «Барселона» бош мураббийи

«Барселона» C гуруҳида 3 очко билан 2-ўринда бормоқда. Мюнхенликлар эса 6 очко жамғарган ҳолда биринчи ўриндан жой олган.

Мавзуга доир: «Бавария» ЕЧЛдаги ғалабалари сони бўйича «Барселона»ни ортда қолдирди. Фақат бир жамоа ундан олдинда

Изоҳ
Асосий янгиликлар