Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида 13 сентябрь, сешанба куни Ироққа қарши баҳс олиб борди.
Учрашув 5:4 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистон сафида Ҳусниддин Нишонов, Ихтиёр Ропиев, Акбар Усмонов биттадан гол урган бўлса, Даврон Чориев дубль муаллифига айланди.
Шу тариқа Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ғалаба қозонди.
Футзал
Ўртоқлик ўйини
13 сентябрь, сешанба
Изоҳ (0)