«Бавария» Европа Чемпионлар Лигасининг 2-турида «Барселона»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Каталонлар «Бавария»ни Мюнхенда мағлуб эта олмаяпти. Жамоалар шу вақтга қадар 7 марта тўқнаш келган. Уларнинг 5 тасида немисларнинг қўли баланд келган, яна иккита ўйин дуранг билан тугаган. Тўплар нисбати — 19:4.
Шунингдек, «Бавария» ЕЧЛ доирасида кетма-кет бешинчи марта «Барселона»ни мағлубиятга учратди. Сўнгги бор «кўк-анорранглилар» 2015 йилнинг май ойида 3:0 ҳисобида устун келганди.
«Бавария» бу учрашувдан кейин Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 30 та ўйинга етказиб олди. Охирги марта мюнхенликлар 2017 йилда «ПСЖ»га ютқазганди. Ўшандан бери 27 ғалаба ва учта дуранг қайд этилди.
«Бавария» ЕЧЛдаги умумий ғалабалари сонини 159 тага етказди ва бу борада «Барселона»ни (158) ортда қолдирди. Фақат «Реал» (174) германияликлардан олдинда бормоқда.
Изоҳ (0)