Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри (32-0-1, 23 КО) навбатдаги жангини собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага (24-2, 22 КО) қарши ўтказиши мумкин.
Жошуанинг вакиллари Фьюри томони таклиф қилган шартларга розилик берган. Улар Фьюрининг жавобини кутмоқда. Бу ҳақда Жошуа билан ҳамкорлик қиладиган 258 МGТ компанияси маълум қилган.
Жанг 2022 йилнинг 3 декабрь куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиши айтилмоқда.
Хабарларга кўра, британиялик боксчилар иккита жанг ўтказади. Уларнинг биринчисида гонорарнинг 60 фоизи Фьюрига тегади, қолган 40% Жошуаники бўлади. Реванш жангида эса улуш тенг бўлинади.
Жошуа сўнгги жангини август ойида Олександ Усикка қарши ўтказиб, очколар эвазига ютқазиб қўйди. Фьюри эса апрель ойида Диллиан Уайтни нокаутга учратганди.
Изоҳ (0)