Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева марҳум қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан Қироллик оиласи ва Буюк Британия халқига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 12 сентябрь куни Танзила Норбоева Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги элчихонасига ташриф буюриб, қиролича Елизавета II нинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига Ўзбекистон халқининг ҳамдардлигини етказган.
Сенат раиси элчихонадаги таъзиялар китобига ҳамдардлик сўзларини ёзиб қолдирган.
«Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллиги қироличаси Елизавета II зоти олияларининг вафоти муносабати билан қиролликнинг мўътабар оила аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига чин дилдан ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз», — дейилади Сенат раиси таъзияномасида.
Изоҳ (0)