• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд дурдонаси

    Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» сайёҳлик маркази Марказий Осиёнинг янги дурдонасига айланди. Бу ерда қад ростлаган меҳмонхона биноларининг ўзига хослиги, «Боқий шаҳар»нинг шарқона жозибаси, конгресс-холлнинг ишбилармонлик тамойилларига тўлиқ мослиги, нур таратувчи чироқлар ва мусиқали фаввора касб этган гўзаллик — барча-барчаси энг кичик деталларгача пухта ўйланган бўлиб, ҳар бир элемент меъморий ва ландшафт уйғунлигидаги бетакрор ансамбл яратилишига хизмат қилган.

    Мажмуа жами 1,2 мингта хонага эга бўлган саккизта халқаро мақомдаги меҳмонхоналардан ташкил топган бўлиб, улардан иккитаси беш юлдузли, иккитаси тўрт юлдузлидир. Samarkand Regency Амир Темур 5* меҳмонхонаси Марказий Осиёда биринчи бўлиб дунёнинг етакчи меҳмонхоналари ассоциацияси — The Leading Hotels of the World таркибига киради.

    Шунингдек, бу ерда сайёҳларни даволаш ва реабилитация қилиш ишларини йўлга қўйиш режалаштирилган. Тўртта Wellness Park Hotels’ни ўз ичига олган тиббий кластер тиббий туризм ихлосмандлари хизматига шай қилинган. Меҳмонларга ҳар томонлама тиббий кўрикдан ўтган ҳолда тана куч-қувватини тиклашга қаратилган дастурлардан фойдаланишлари мумкин.

    Марказий Осиёдаги энг йирик конгресс маркази сиёсий, жамоатчилик ва ишбилармонлик йўналишида исталган миқёсдаги анжуманларни ўтказиш имконини беради. Мазкур юқори технологияли платформада умумий сиғими 3,5 минг кишигача бўлган ўн учта конференция заллари яратилган. Яқин кунларда бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви ўтказилиши конгресс марказдаги кенг имкониятларнинг янада яққол тасдиғидир. Халқаро делегациялар иштирокчилари белгиланган кун тартиби доирасида самарали ишлаш билан бирга анъанавий шарқона меҳмондўстликдан баҳраманд бўладилар.

    «Боқий шаҳар» — ноёб тарихий-этнографик мажмуаси «Буюк ипак йўли» сайёҳлик марказининг гўёки оташин қалбидир. «Боқий шаҳар»да шарқона меъморчиликнинг барча ўзига хос анъаналари акс этган. Шундоққина эшкак эшиш каналининг қирғоғида қад ростлаган бу маскан, миллий ўзбек маданиятининг бор ранго-ранглиги ва тароватини, маҳаллий удумлар ва халқ анъаналарини ўзида мужассамлаштирган. Бу ерда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган ҳунармандлар, амалий санъат усталари ҳамда рассомларнинг галерея ва устахоналари, миллий ошхоналар фаолият юритади.

    Гарчи статистик маълумотлар зерикарли ва рақамлар жамланмасидек туюлса-да, уларда жуда қисқа фурсатда бунёд этилган бу улуғвор иншоотга оид барча кўрсаткичлар аниқ акс этади.

    Масалан, марказ жами 280 гектар (240 гектар марказ майдони ва 40 гектар эшкак эшиш канали майдони) ҳудудда жойлашган.

    Транспорт артерияларининг умумий узунлиги бир неча ўнлаб километрларни ташкил этади, жумладан автомобиль йўллари — 16,2 км, пиёдалар йўлакчалари ва йўлкалар — 21,6 км, велосипед йўлкалари — 10,2 км.

    Ободонлаштирилган майдоннинг умумий ҳажми 176 гектардан иборат бўлиб, жами 23 минг туп дарахт ва 100 минг туп манзарали буталар ўтқазилган.

    Мажмуани ёритиш ишлари ҳам ажабтовур дизайн яратилмоқда. Бинолар ва ҳудудлар учун қўлланиладиган ноёб ёритиш тизими электр энергиясини жуда оз сарфлаган ҳолда марказнинг ажойиб тароватга эга тунги қиёфасини яратиш имконини беради.

    Ҳозиргача бу ерда 1467 дона қувват тежовчи LED лампалар ўрнатилган бўлиб, йил охиригача қуёш батареялари ҳам ўрнатилади ва марказнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланади.

    Шу ўринда сувда сайр қилишни хуш кўрувчилар қулайлиги ҳам эътибордан четда қолмади — исталган 9 та қайиқдан бирига ўтирган киши гўзал манзарадан завқланиб сайр қилиши мумкин. Қайиқлардан учтаси VIP тоифали кемадан иборат (иккита 20 ўринли қайиқ Италиядан, битта 30 ўринли ва 6 та 4 ўринлик стандард тоифали қайиқлар эса Хитойдан келтирилган).

    Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеоролик томошасидан сўнг Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» сайёҳлик марказининг бор гўзаллиги ва улуғворлигини тасаввур қилишингиз мумкин. Марказ тез орада меҳмонлар учун ўз эшикларини кенг очади.

    Аниқки, энг қулай логистика ва ички туризмни ривожлантириш учун яратилган кенг имкониятлар, жумладан, оилавий сайр-саёҳат завқ-шавқини уйғотувчи Самарқанд ватандошларимиз ва хорижий сайёҳларнинг севимли масканларидан бирига айланади.

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди

    12.09.2022, 18:00   Изоҳ (0)   35340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистоннинг иккинчи энг катта шаҳри, икки ярим минг йиллик тарихга эга Хўжанд манзаралари — суратларда

    12.09.2022, 17:56

    «Баҳо бўйича менга илтимос бўлса ҳам аралашмаяпман, аралашсам ҳам бир иш чиқмаслигини биламан» – Абдуқодир Тошқулов

    12.09.2022, 17:29

    Жиззахда масжид қурилиши учун хайрия қилинган 220 млн сўм ва 5 минг долларни ўзлаштирган имом-хатибга суд ҳукми ўқилди

    12.09.2022, 17:28

    Наманганда Equinox учта машинага урилди

    12.09.2022, 17:16

    «Бу ерда ҳар бир ишинг кимнидир боқиш, кимгадир тиз чўкиш билан битади» – шифокор Мақсуд Маллаев коррупция сабаб Ўзбекистонни тарк этган тадбиркор дўсти ҳақида

    12.09.2022, 17:03

    Кадастр хизматларидан фойдаланишда муаммолар юзага келмоқда. Кадастр агентлиги ҳолатни изоҳлади

    12.09.2022, 16:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.