• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қизларнинг кийиниш хонасига ўрнатилган камерани бола ҳуқуқлари дахлсизлигининг бузилиши сифатида баҳолайман» – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)

    Тошкентнинг Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби кийиниш хонасига видеокузатув камералари ўрнатилгани ва бундан ота-оналар норози экани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Халқ таълими вазирлиги ҳолатни ўқувчилар ўртасида ўғирлик ва шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш бўлгани билан изоҳлаганди. Ушбу масала тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгандан сўнг мактаб маъмурияти томонидан кийиниш хонасидаги камера олиб ташланган.

    Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Алия Юнусова «Дарё»га берган изоҳида мактаб директорининг бундай иш тутиши бола ҳуқуқлари дахлсизлигининг бузилиши сифатида баҳолашини айтиб ўтди.

    Алия Юнусова

    Алия Юнусова
    Фото: «Дарё»

    «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 10-моддасида ҳар бир боланинг эркинлик, шахсий дахлсизлик, турар жойи дахлсизлиги ва хат-хабарларини сир тутиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Кийиниш хонасига ўрнатилган камералардаги видеоёзувлар ўқувчиларнинг шахсий дахлсизлигининг бузилишига сабаб бўлган. Қизларнинг кийиниш хонасига ўрнатилган камерани бола ҳуқуқлари дахлсизлигининг бузилиши сифатида баҳолайман», — деди Алия Юнусова.

    Унинг қўшимча қилишича, ахборот технологиялари борган сари ривожланиб, фирибгарлик ҳолатлари ҳам учраётган ҳозирги пайтда, ушбу ёзувларни усталик билан ўғирлаш ва шу орқали болаларга тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўйилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

    Омбудсман воқеага ҳуқуқий муносабат билдирар экан, ҳолатни мамлакат ва халқаро қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берди.

    Қонунчиликда жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига киради.

    Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг шахсий ҳаётига тааллуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилиш йўли билан таъминланади.

    Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни худди, шунингдек, шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

    Жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотдан уларга моддий зарар ва маънавий зиён етказиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишига тўсқинлик қилиш мақсадида фойдаланиш тақиқланади.

    Фуқаролар тўғрисида ахборот олувчи, бундай ахборотга эгалик қилувчи ҳамда ундан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бу ахборотдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун қонунда назарда тутилган тарзда жавобгар бўлади.

    Халқаро тажрибага кўра, видеокузатувни ташкил қилишда қонунларни бузмаслик учун сиз қуйидаги қоидаларга амал қилинса мақсадга мувофиқ бўлади:

    • ҳожатхоналар, душ ва ҳаммомларда, дам олиш хоналарида ва ечиниш хоналарида видеокамераларни ўрнатиш тақиқланади;
    • мактаб, болалар боғчаси, идора ва идоралар каби объектларда жараённинг барча иштирокчилари (ўқувчилар, ходимлар, ташриф буюрувчилар) амалга оширилаётган видеокузатув ҳақида хабардор қилиниши керак;
    • хусусий мулк объектларида видеокамералар фақат уларнинг эгаларининг розилиги билан ўрнатилади;
    • кўп қаватли уйларнинг кириш жойларида, шунингдек, лифтларида барча (кўпчилик) яшовчиларнинг розилиги билан видеокамералар ўрнатилади;
    • бошқа одамларнинг мулкини (ер участкалари, ёзги уйлар, турар жой биноларининг деразалари ва бошқалар) назорат қилиш мумкин эмас;
    • энага, хизматкор ва бошқа хизматчиларни яширин видеокузатуви тақиқланади;
    • савдо шохобчаларида яширин видеокузатувга йўл қўйиб бўлмайди, фақат очиқ ва унинг ўтказилиши ҳақида огоҳлантириш билан;
    • яширин видеокузатувни ўтказиш умуман тақиқланади, қонунга кўра буни фақат махсус органлар амалга ошириши мумкин.
    Амалиётчи юрист Саидали Муҳторалиев тасвир маълумотларининг йиғилишини болалар ва ота-оналар шаъни ва қадр-қимматини бузиш деб баҳолаганди.

    12.09.2022, 18:32   Изоҳ (0)   17793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Cobalt дарахтга бориб урилди. Ҳайдовчи вафот этди

    12.09.2022, 18:22

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлади

    12.09.2022, 18:00

    Самарқанд дурдонаси

    12.09.2022, 18:00

    Тожикистоннинг иккинчи энг катта шаҳри, икки ярим минг йиллик тарихга эга Хўжанд манзаралари — суратларда

    12.09.2022, 17:56

    «Баҳо бўйича менга илтимос бўлса ҳам аралашмаяпман, аралашсам ҳам бир иш чиқмаслигини биламан» – Абдуқодир Тошқулов

    12.09.2022, 17:29

    Жиззахда масжид қурилиши учун хайрия қилинган 220 млн сўм ва 5 минг долларни ўзлаштирган имом-хатибга суд ҳукми ўқилди

    12.09.2022, 17:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.