Тошкент вилояти Яшнобод туманида 12 сентябрь куни одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни тахминан соат 09:00 ларда Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида ҳайдовчи М.Р. (1978 йилда туғилган) ишончнома асосида Cobalt автомашинасида ҳаракатланиб келаётган бўлган. Дастлабки маълумотга кўра, соғлиги ёмонлашиб, рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи кўкаламзорлаштирилган майдончадаги дарахт бориб урилган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, автомашина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)