• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Италиялик ҳарбий асирлар бўлган кеманинг чўктирилиши, Муссолинини озод этиш бўйича «Эман» операцияси ва умрбод қамоққа маҳкум этилган Филиппин собиқ президенти. Кун хронологиясида 12 сентябрь

    12 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан бортида ҳарбий асирлар бўлган Британия кемасининг чўктириб юборилиши, Гитлер топшириғига кўра Муссолинини озод этиш бўйича ўтказилган «Эман» операцияси ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган Филиппин собиқ президентига оид фактлар ўрин олган.

    Ҳарбий асирлари билан чўктириб юборилган Британиянинг «Лакония» лайнери

    Бундан 80 йил олдин 12 сентябрь куни 1,8 мингга яқин италиялик ҳарбий асирларни олиб кетаётган Британиянинг «Лакония» кемаси У-156 немис сувости кемаси томонидан берилган зарба оқибатида чўктириб юборилганди. Бундан хабар топган субмарина командири Вернер Хартенштайн омон қолган италияликларга ва бошқа йўловчиларга ёрдам кўрсатиб, бу ҳақда қўмондонликка хабар берган. Жабрланган ҳарбий асирларни қутқарган кема «Қизил Хоч» байроғи остида ҳаракатланаётган бўлса-да, Америка Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужумга учраган.

    Фото: Topwar
    1942 йилнинг 15 августида Лорян порт шаҳрида патруль учун чиққан У-156 кемаси 12 сентябрь куни Сувайшдан Буюк Британия томон сузиб бораётган «Лакония» ҳарбий кемасини пайқаб қолган. Унинг бортида 2 789 киши бўлган: 136 нафар экипаж аъзоси, 80 га яқин оддий фуқаролар, 268 нафар британиялик ҳарбий хизматчилар, 1,8 мингдан ортиқ италиялик ҳарбий асирлар ва 160 нафар поляк маҳбуслари.

    Шу куни соат 11:37 да субмарина кузатувчиси тутун кўраётгани тўғрисида маълумот берган. Капитан юқорига кўтарилган. Кема тезлигини ошириб, ҳодиса жойи томон отланган. Соат 15:00 да кема синфи аниқланган ҳужум бўйича қарор қабул қилинган. 20 сония фарқ билан 1 ва 3-сонли торпедо аппаратларидан ўт очилган. 22:07 да биринчи торпедо кемага бориб тегган, иккинчиси эса бир неча сониядан кейин нишонни ишғол этган. Соат 22:22 да кема бортидан сувости кемаси томонидан ҳужумга учрагани тўғрисидаги очиқ матнли радиосигнал юборилган. Соат 23:25 да кема чўкиб кетган.

    «Лакония» аҳволининг ачинарли даражада эканини кўрган субмарина капитани уларга ёрдам кўрсатишга қарор қилган ва махсус операцияни ўтказиш билан бир қаторда, штабдан рухсат сўраган. Ўз кучлари билан уддалай олмаслигини билган капитан 13 сентябрь куни соат 06:00 да 25 метрли тўлқин орқали ёрдам сўраб радиограмма юборган.

    Сувости кемалари ёрдамга шошган: Германиянинг У-506 ва У-507 ҳамда Италиянинг «Каппеллини» кемалари. Шу билан бирга, чақириққа Франция ҳукумати ҳам жавоб қайтариб, воқеа жойига «Аннамит» қўриқлов кемаси ва «Глуар» крейсерини юборган.

    Фото: Topwar

    У-156 сувости кемаси 14 сентябрь куни бортига 400 дан ортиқ одамни ортган. Шундан кейин уларнинг ярми яна қайиқларга кўчирилган. Бу вақтда океанда 22 та қутқарув қайиғи ҳаракатланар ва унга 1,5 мингга яқин одам чиқарилган эди. Сувда бирорта ҳам жабрланувчи қолмаган.

    У-156 ёрдамга етиб келган У-506 ва У-507 ни кутиб турган ҳамда унинг бортига «Лакония»дан қутқарилганларнинг бир қисми чиқарилган. У-156 бортида 55 нафар итальян, 55 нафар инглиз, жумладан, 5 нафар аёл қолган. 16 сентябрь куни соат 11:25 да субмарина устидан АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг белгилари туширилган самолёт учиб ўтган. Бу «Б-24 Либерейтор» бомбардимончиси эди. У пайдо бўлган заҳоти кема «Қизил Хоч»нинг катта байроғини кўтарган.

    Сувости кемаси сигнал прожектори ёрдамида боғланишга уринган, аммо жавоб ололмаган. Ярим соатдан кейин самолёт яна У-156 га яқинлашган. Бу ҳам ўша «Либерейтор» эди, бироқ немислар бундан бехабар бўлган.

    Фото: Topwar

    Бу вақтга келиб «Либерейтор» учувчиси лейтенант Жеймс Харден АҚШ армия Ҳарбий-ҳаво кучлари эскадрилияси командири Роберт Ричардсон III дан аниқ буйруқ олади: «Барчаси чўктириб юборилсин!». Харден бир нечта айланишларни амалга ошириб, У-156 га беш ёки олтита бомба ташлайди. Битта бомба қутқарув қайиқлари орасида портлаб, улардан бирини ағдариб юборади. Кейинги иккита бомба У-156 нинг марказий бўлмаси устида портлаган. Шу сабабли Харден душман сувости кемасини чўктириб юбордим, дея ишонч ҳосил қилган.

    Аслида У-156 га шикаст етганди, холос. Кемага сув кира бошлаган, аккумулятор батареясида юзага келган носозликлар заҳарли хлор ажратишни бошлаган, шундай экан Хартенштайн офат сигналини бериб, барчани қайиқларга кўчиришни буюрган. Сувости кемаси пастга шўнғиб, имкон қадар таъмирлаш ишларини амалга оширган. Кема капитани Хартенштайн содир бўлган воқеа бўйича штабга хабар юборган.

    У-507 ҳам ҳужумга учраган. Иттифоқчиларга ёрдамдан хабар топган Германия сувости кемалари кучлари қўмондони 17 сентябрь куни «Triton Нол» номи билан машҳур буйруқни берган.

    «Triton Нол» ёки «Лакония буйруғи» — Германия Ҳарбий-денгиз флоти Сувости кемалари кучлари қўмондони Карл Дениц томонидан барча сувости кемалари капитанларига берилган буйруқ. У билан чўкиб кетган сувости кемаларининг экипажи ва йўловчиларига ёрдам кўрсатиш тақиқланган. Иттифоқчиларнинг «Лакония» экипажидан камида 20 киши ҳалок бўлган, 1,8 мингдан ортиқ итальянларнинг фақат 450 нафари омон қолган.

    Муссолинини озод этиш операцияси

    «Эман» операцияси — ҳокимиятдан ағдарилган диктатор Бенито Муссолинини озод этиш учун 1943 йилнинг 12 сентябрида бошланган операциянинг махфий номи. Италиялик диктаторни озод этишга Отто Скорсени бошчилигидаги парашютчилар батальони бел боғлаган.

    Иккинчи жаҳон урушида Италия қўшинлари Сталинград ва Шимолий Африкада муваффақиятсизликка учрагач, шунингдек, Англия—Америка авиациялари томонидан Рим, Милан, Турин каби шаҳарлар бомбардимон қилинганидан сўнг, Италия ҳарбийлари ва аристократлар доиралари яширин равишда мамлакатни урушдан олиб чиқиш бўйича АҚШ ҳамда Буюк Британия билан музокаралар имкониятини қидира бошлаган.

    Фото: Getty Images

    Аммо фитначилар бунинг учун Дуче Муссолини бошчилигидаги ҳукмрон Миллий фашистлар партиясидан ҳокимиятни тортиб олиши керак эди. 1941 йилдан буён Италия ҳудудига Кесселринг бошчилигидаги немис қўшинлари жойлаштирилгани вазиятни янада мураккаблаштирарди.

    Иттифоқчи давлатларнинг қўшинлари 1943 йилнинг 24 июлида Италияга келиб жойлашиши билан Муссолини Иккинчи жаҳон урушидаги барча хатоликлар учун айбдор деб топилган. Эртаси куни қирол Виктор Эммануил III нинг шахсий буйруғи билан, маршал Бадалё, граф Гранди ва генерал Амброзио иштирокида Муссолини қирол олдидан чиққан заҳоти ҳибсга олинган.

    Гитлер Римдаги воқеалардан 26 июль кечқурун хабар топган ва Муссолинига ҳеч қандай шикаст етказилмаган ҳолда уни топиш ва озод этиш вазифасини қўйган. Генерал-лейтенант Курт Штудент ва унинг қўшинлари билан Скорсени «СС» махсус кучлари қўмондони сифатида душман чизиғи орқасида қўпорувчилик ва разведка операцияларини ўтказиш учун Люфтваффе офицери ниқоби остида 30 июль куни Италияга келади. У бутун мамлакат бўйлаб Муссолинини қидиришга киришади. Диктатор дастлаб Рим карабинерларининг казармаларида сақланган, кейин эса Понса оролига кўчирилган, у ердан Садринидаги Ла Маддаленага жойлаштирилган.

    Немисларнинг 1,5 ойлик қидирувларидан сўнг, Италия агентураси орқали собиқ диктатор тоғли ҳудудда жойлашган Кампо Императоре меҳмонхонасида карабинерлар қўриқлови остида сақланаётгани аниқланган. Аммо у ерга фақат яхши қўриқланадиган осма канат йўли орқали бориш мумкин эди: бундан ташқари, меҳмонхонанинг ўзини 100-200 нафар қуролланган карабинер қўриқлаб турган. Скорсени ва унинг жамоаси Кампо Императорега ҳаво орқали боришни танлашга мажбур бўлади, бироқ ландшафт самолётнинг қўнишига ҳам имкон бермасди.

    Муссолинини озод этиш гуруҳи таркибига 16 киши кирган, яна 90 нафар ҳарбийни генерал Штудент жўнатган. Немислар билан бирга, Муссолинини қўриқлаётган карабинерларга қуролларни топшириб, таслим бўлиш буйруғини бериш учун италиялик генерал Солети ҳам учиши керак эди. Яна бир немислар батальони эса канат йўлидаги станцияни эгаллаши керак бўлган.

    1943 йилнинг 12 сентябрь куни «Эман» операцияси бошланади. Соат 14:00 да генерал Штудент операцияни ўтказишни топширган майор Харалд Морс бошчилигидаги Парашютчилар ўқув батальони канал йўлидаги станцияни эгаллайди.

    Бундан олдин эса ушбу бўлинма томонидан станцияни боғлаб турувчи барча телефон линиялари қирқиб ташланади. Қўриқчилар минимал даражада қаршилик кўрсатади (Италия томонидан икки киши ўлдирилади).

    Бир вақтнинг ўзида соат 14:05 да тоғ ёнбағри ичига 72 нафар десантчи бўлган ўнта ДФС 230 палнери келиб қўнади. Мазкур кучларнинг барчаси меҳмонхонага ҳужум уюштиради. Генерал Солети Муссолинининг қўриқчиларига ўтишни тақиқлаши керак эди, аммо улар қаршиликсиз таслим бўлади.

    Меҳмонхонадан аэродромга кетаётган Муссолини ва Скорсени

    Меҳмонхонадан аэродромга кетаётган Муссолини ва Скорсени
    Фото: Германия федерал архиви

    Соат 14:45 да операция раҳбари майор Харалд Морс канат йўли орқали меҳмонхонага келади, ҳеч қандай шикаст етмаган «дуче» у билан Фи 145 физелеерида учиб кетиши лозим эди. Скорсени ўзи ҳам шу самолётда учиши кераклигини айтганида операция хавф остида қолади — тоғли йўлда икки кишига мўлжалланган физелернинг ортиқча юк билан учиши қийин эди. Генерал Штудентнинг шахсий учувчиси капитан Герлах қийинчилик билан иккала йўловчини Рим аэропортидан 30 километр узоқликдаги Пратика ди Маре аэродромига етказиб боради. У ердан Муссолини зудлик билан Ҳеинкел Ҳе 111 самолётида Венага учиб кетади ва эртаси куни Мюнхенга етказилади. 14 сентябрь куни соат 14:30 да у Гитлернинг Растенбургдаги штаб-квартирасида фюрер билан учрашади.

    Гитлер Шимолий Италиянинг ҳарбий муҳим саноат туманларини йўқотмаслик учун 1943 йилнинг 23 сентябрида ташкил этилган Италия социал республикасига озод этилган Муссолинини раҳбар этиб тайинлайди. Скорсени «СС» штурмбаннфюрер лавозимига қадар кўтарилади.

    Филиппин собиқ президентининг ҳибсга олиниши

    Филиппин собиқ президенти Жозеф Эстрада умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди. Суд уни 80 миллион доллардан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбдор деб топган. Ўз халқи орасида машҳур бўлган сиёсатчи ва собиқ киноактёр ҳозирга қадар уй қамоғида сақланмоқда.

    Филиппин Коррупцияга қарши курашиш суди 2007 йилнинг 12 сентябрь куни мамлакат собиқ президенти Жозеф Эстрада иши бўйича ҳукм чиқарганди. У 4 миллиард песо (80 миллион доллар)ни ўзлаштириш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбдор деб топилган.

    Фото: Hmong

    2001 йилда президент ҳокимиятдан айрилгач, у Манила яқинидаги виллаларнинг бирида уй қамоғида сақланган. Орадан олти йил ўтиб, суд у ерни мусодара қилгани боис уйни тарк этишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, Филиппин собиқ президенти 15,5 миллион долларидан ҳам айрилган.

    Филиппин собиқ президентига нисбатан суд 2000 йилнинг мартида бошланган. Эстрада тамаки солиғидан қочиш орқали даромад олиш ва ноқонуний қимор саноатидан пора олишда айбланган. У ўлим жазосига ҳукм этилиши керак эди, аммо мамлакатнинг ўша вақтдаги президенти Глория Арроё июнь ойида унга нисбатан белгиланган жазони бекор қилиш бўйича қарорни имзолаган.

    Ананас расми туширилган миллий майка ва кремли шим кийиб олган Эстрада ҳукмни жимгина тинглаб, бир неча бор бошини қимирлатиб қўйган, холос. Ҳукмни эълон қилиш жараёни 15 дақиқа вақт олган. Суд унинг ёлғон гувоҳлик беришда айбсизлигини тан олгани Эстрада учун кичик тасалли бўлган. Эстрада йиғлаётган рафиқаси Луиза ва қизи Жекини қучоқлаб, одамларга тўлиб кетган залдан чиққан.

    Фото: Hmong
    Собиқ президент атрофини ўраб олган мухбирларга «Бу ерда қонун устувор бўлади, деб ўйлагандим, бироқ бу суд мажлиси саҳнаси бўлиб чиқди», деган.
    Эстраданинг айтишича, адвокатлар ва дўстлари суд қаршисида чиқиш қилмасликни маслаҳат берган, аммо собиқ президент бошқача йўл тутишга қарор қилган. «Бу — мен филиппинликларга айбсиз эканлигимни айтишим мумкин бўлган ягона жой», — деганди Эстрада. Собиқ президентнинг адвокатига кўра, у ўзининг айбдор деб топилишига тайёр бўлган. «Бу ҳукмрон синф бўлган ғолибларнинг адолати», — деган адвокат.
    Ҳукм эълон қилинган вақтда суд биноси атрофига Эстраданинг 300 га яқин тарафдорлари тўпланган. Полиция уларни суддан 500 метр узоқликда тутиб турган. Бинога кириш йўли ўт ўчирувчилар ва полиция машиналар ёрдамида беркитилган, кўчаларни ҳарбийлар назоратга олган. Хавфсизлик чораларининг бу қадар кучайтирилиши Эстраданинг халқ, хусусан, камбағал қатлам орасида ҳамон машҳурлиги сабаб бўлган. Бироқ унинг тарафдорлари кутилганидан кам бўлиб чиққан.

    Ҳукм эълон қилинишидан олдин Эстраданинг тарафдорлари собиқ президент ўзининг айбсиз эканини яна бир бор таъкидлаган видеоёзувни тарқатган. «Ҳамюртларим мени оқлагани учун суднинг ҳар қандай ҳукмига тайёрман», — дейилади мурожаатда. Ўз навбатида президент матбуот котиби Арроё Игнасия Буне Associated Press агентлигига «Бизнинг бошқариш керак бўлган мамлакатимиз, мустаҳкамлаш лозим бўлган иқтисодиётимиз ва қуришимиз керак бўлган тинчлигимиз бор. Тарихимиздан ўрин олувчи бу мудҳиш воқеа мақсадимиздан оғиштирмайди деган умиддамиз», дея таъкидлаган.

    Собиқ киноактёр Эстрада 1998 йилги президент сайловларида энг кўп овоз тўплаб, мамлакат раҳбарига айланган, аммо орадан уч йил ўтгач, оммавий норозиликлар вақтида ҳокимиятдан ағдарилган эди.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: «Дунёни ўзгартириб юборган кун». 11 сентябрь воқеалари дақиқама-дақиқа

    12.09.2022, 09:30   Изоҳ (0)   47831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Греция бош вазири «жуда қаттиқ» қишга тайёрланишга чақирди

    12.09.2022, 08:20

    Фото: Калифорнияда ўрмон ёнғинлари аҳоли пунктларига яқинлашмоқда

    11.09.2022, 19:25

    Рамзан Қодиров Харьковдаги шаҳарлар устидан назоратни қайта тиклашга ваъда берди

    11.09.2022, 15:24

    Янги Зеландияда қайиқ кит билан тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

    11.09.2022, 14:59

    Украина ҳарбийлари озод қилинган ҳудудларда байроқ кўтармоқда. Николаевда кема чўкиб кетди. Урушнинг 199-кунидан фоторепортаж

    11.09.2022, 14:18

    Запорожье АЭС ишлашдан тўлиқ тўхтатилди

    11.09.2022, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Grand Mir ва NBU биноларини қурган қурувчи Сизга уй қуряпти, сотиб оласизми?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz ICТ Expo 2024да 5G Calling ва VoWiFi’ни намойиш этмоқда


    Ҳамкорлар “Аккерманн цемент” заводида цемент ишлаб чиқариш жараёни билан танишди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ICTWEEK 2024: 5G инновацияларидан 5.5G тезликлари сари


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Ден Купернинг сирли тарихи: 200 минг доллар олиб, самолётдан қочган жиноятчининг ҳозирга қадар очилмаган иши

    19.09.2024, 15:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.