• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Самарқанд саммити ШҲТнинг учинчи ўн йиллик қадам қўйишини бошлаб бериши билан ҳам аҳамиятлидир» — эксперт

    Самарқанд 15—16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади. Саммитда мамлакат раҳбарлари сўнгги уч йилда биринчи марта юзма-юз йиғилади. Бу пандемия даврида тўпланиб қолган икки томонлама, минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун фурсат ва самарали имконият бўлади. Жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги жиддий силжишлар шароитида Самарқанд саммитининг аҳамияти янада ошади. Айтилишича, унда ташкилот ривожланишининг келажакдаги йўналишларини белгилайдиган асосий қарорлар ва битимлар тузилиши керак.

    Аброр Юсупов

    Аброр Юсупов
    Фото: Шахсий архивдан

    Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Аброр Юсупов мазкур саммит ва умуман ШҲТ фаолиятида Ўзбекистоннинг иштироки хусусида «Дарё»га ўз мулоҳазаларини билдирди.

    Биринчидан, ШҲТ саммитининг айнан Самарқандда ўтказилиши чуқур рамзий маънога эга. Маълумки, Самарқанд ўрта асрлардаёқ илм-фан, таълим, санъат ва маданият ўчоғи, савдо-иқтисодий алоқаларнинг муҳим кесишган нуқтаси бўлган. Яна бир диққатга сазовор жиҳат, Самарқандда ўша даврда ўрта асрларга хос бўлмаган ноёб архитектура намуналари бунёд этилган. Шу билан бирга, ушбу шаҳар кўплаб тарихий жараёнлар, йирик ижтимоий-сиёсий жараёнларга гувоҳ бўлган. Шу маънода айтиш мумкинки, Самарқанднинг бой тарихий мероси бугун ШҲТ саммити фонида янги тўлқинга эга бўлмоқда ва у ШҲТнинг асосий қадриятлари, тамойиллари тўла мос келади. Яъни, ўзаро манфаат, тенг ҳуқуқлилик, ташкилотга аъзо-давлатлар маданиятларининг турличалиги ва унга нисбатан ҳурматнинг мавжудлиги.

    2001 йилда ЮНЕСКО томонидан Самарқанднинг бутунжаҳон мерос объекти ва маданият чорраҳаси дея эълон қилиниши ҳам мазкур шаҳарга бўлган юқори эътирофдир.

    Бундан ташқари, АҚШнинг йирик оммабоп Интернет нашрларидан бири бўлган The Huffington Post нашри Самарқандни саёҳат учун бориш керак бўлган дунёнинг 50 та шаҳарлари қаторига киритган.

    Иккинчидан, Самарқанд саммити ШҲТнинг учинчи ўн йиллик қадам қўйишини бошлаб бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Маълумки, Ўзбекистон ушбу йирик ташкилотнинг асосчиларидан, муассисларидан бири ҳисобланади. Ўтган тарихан қисқа вақт мобайнида ШҲТ глобал дунёда ўзининг профилини очишга муваффақ бўлди. Ташкилот халқаро муносабатлар тизимида, жаҳон ҳамжамиятида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлди.

    Ташкилот ташкил қилинган 2001 йилда кун тартибидаги асосий масалалардан бири хавфсизлик масаласи эди. Бугунги кунга келиб, ташкилот фаолиятида қамраб олинмаган бирон-бир вазифани топиш қийин. Бу сиёсат, иқтисодиёт, тиббиёт, транспорт, савдо, маданият, фан-таълим, маданий-гуманитар алоқалар ва ҳоказо. Бу ҳам бўлса ташкилот кўлами ва миқёси кундан-кунга ортиб бораётганидан далолат. Рақамларга қарайдиган бўлсак, ШҲТга аъзо-давлатлар ҳудуди 34 миллион километр квадрат. Евросиё ҳудудининг 60 фоизини ташкил қилади. Аъзо-давлатлар аҳолиси дунё аҳолисининг деярли ярмини – 3,4 миллиард нафар кишини ташкил қилади. Умумий ЯММ ҳажми эса жаҳон иқтисодиётининг қарийб тўртдан бирини – 22 фоизни ташкил қилади.

    Энг муҳими, Ўзбекистон қандайдир перифериядаги давлат сифатида эмас, балки бу жараёнларнинг фаол иштирокчиси, ташаббускори сифатида гавдаланмоқда. Бунда шубҳасиз, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўрни беқиёс. Шу ўринда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташкилотнинг 2020 йилдаги саммитидаги нутқида билдирган муҳим фикрни, таъбир жоиз бўлса, «чақирув»ни келтириб ўтиш лозим. Яъни, «агар ҳар биримиз кучли бўлсаккина ШҲТ ҳам кучли бўлади».

    ШҲТнинг амалдаги Бош котиби Чжан Мин фикрича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу фикри Ўзбекистоннинг ташкилотдаги фаолияти ва конструктив позициясини тўла очиб беради.

    Учинчидан, сўнгги йилларда Ўзбекистон томонидан ташкилот доирасида 50 га яқин муҳим таклифлар, ташаббуслар илгари сурилди. Шу ўринда мен муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблайман. Ўзбекистонда ШҲТга раислик қилган ўтган бир йил давомида катта кўламдаги ишлар амалга оширилди. Яъни, фақатгина Саммитни ўтказишга тайёргарлик билан чекланиб қолинмади. Бир йил давомида турли соҳа ва йўналишларда кўплаб учрашувлар ташкил қилинди. Бу фестиваллар, санъат ва маданият вакилларининг учрашувлари, туризм соҳасидаги тадбирлар, спорт мусобақалари ва яна қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг учрашувларини ўз ичига олади. Бутун йил давомида «Шанхай руҳи» мамлакатимизда бўлди десак муболаға бўлмайди.

    Тўртинчидан, маълумки, Тошкентда ШҲТнинг муҳим 2 та бўғини, рамзий маънодаги қаноти бўлган – Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ва халқ дипломатияси Маркази фаолият юритади. Бежизга бу иккала тузилмани муҳим демаяпман, сабаби, уларнинг фаолияти ўзаро тўлдирувчан ва узвий боғлиқ. Янада аниқроқ айтганда, хавфсизлик таъминланмаган жойда халқларнинг ўзаро ҳамкорлиги, алоқалари рисоладагидек бўлмайди. Ўз навбатида, халқлар ўзаро яқинлашса, маданий-гуманитар алоқалар ривожланса муайян маконда кескинлик ҳолати юзага келмайди. Шу нуқтаи назардан, мазкур тузилмаларнинг Ўзбекистонда жойлашганлиги мамлакатимизнинг ташкилотдаги ўрни ва нуфузи юқоридалигидан далолат беради.

    Бешинчидан, Самарқанд саммитида биз ШҲТнинг тарихий жараёнларига гувоҳи бўлишимиз. Бу нафақат ташкилотнинг географик жиҳатдан кенгайиши билан боғлиқ, балки маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши билан боғлиқ.

    Умуман олганда, Самарқанд саммити ШҲТнинг тарихий солномасидан муҳим ўрин эгаллайди ва шубҳасиз, ташкилот фаолиятининг янги ривожланиш босқичига ўтиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

    Аброр Юсупов, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи.

    Мавзуга доир:

    • ШҲТ бош котиби: «Биз турли блокларга қўшилмаслик, ҳар қандай учинчи томонга қарши ҳаракат қилмасликнинг асосий тамойилларига қатъий риоя қилишимиз керак»
    • «ШҲТ — Ғарбга қарши тузилган ташкилот эмас. Саммит кун тартибида глобал геосиёсий инқироз масалалари йўқ» — Раҳматулла Нуримбетов
    • Самарқанддаги ШҲТ саммитида 15 та давлат раҳбарлари иштирок этади
    • «ШҲТ ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий иттифоқ эмас» — ташкилот собиқ бош котиби Рашид Алимов
     

    11.09.2022, 16:23   Изоҳ (0)   12936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ШҲТда илгари сурган ташаббуслар 54 тага етди

    11.09.2022, 15:33

    Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди

    11.09.2022, 14:35

    Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда

    11.09.2022, 13:34

    Ҳибсга олинган Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи қўйиб юборилди

    11.09.2022, 12:39

    Uzbekistan Airways Тошкентдан Термизга учган самолёт Бухоро аэропортига қўнгани бўйича маълумот берди

    11.09.2022, 11:56

    Навоийдаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани айтилмоқда

    11.09.2022, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.