Қашқадарё вилояти Нишон туманида 11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.
Nasafnews’нинг маълум қилишича, «Ширинобод» маҳалласида жойлашган 21-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси бўлган А.С. (ўғил бола) 10 сентябрь куни тонг соат 4-5 лар атрофида бобосининг яшаш ҳовлисидаги дарахтга арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган.
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизматининг билдиришича, ҳолат Нишон тумани прокуратураси масъуллари иштирокида атрофлича ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)