Тошкентдан Термизга учган самолёт ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Бухоро аэропортига йўналтирилганди. Uzbekistan Airways ҳолат юзасидан маълумот берди.
Авиакомпания 11 сентябрь куни Тошкент—Термиз йўналиши бўйича HY-065 рейси Термиз шаҳридаги об-ҳаво шароити (кучли қум шамоли) туфайли ўз йўналишини ўзгартириб, Бухоро халқаро аэропортига қўнганини тасдиқлади.
Қайд этилишича, ҳозирда 124 нафар йўловчи Бухоро халқаро аэропортида бўлиб турибди. Термиз шаҳрида об-ҳаво ўзгариши билан HY-065 авиақатнови белгиланган йўналиш бўйича амалга оширилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)