• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Францияда гильотинада қатл этилган сўнгги маҳкум, 14 томошабин ўлимига сабабчи бўлган «Авария графи» ва Югославия тарихидаги энг йирик авиаҳалокат. Кун хронологиясида 10 сентябрь

    10 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Францияда гильотинада қатл этилган сўнгги маҳкум, 14 томошабин ўлимига сабабчи бўлган «Формула-1» пойгачиси ва Югославия тарихидаги энг йирик авиаҳалокатга оид фактлар ўрин олган.

    Францияда гильотинада қатл этилган сўнгги маҳкум

    1977 йилнинг 10 сентябрь куни Марселда қотиллиги учун ўлимга маҳкум этилган тунислик муҳожир Ҳамид Жандубий гильотинада қатл этилганди. Бу мамлакатда гильотина ёрдамида қатл этилган охирги маҳбус ҳисобланади.

    Париж кўчасидаги охирги гильотина, 1939 йил

    Париж кўчасидаги охирги гильотина, 1939 йил
    Фото: AFP

    Ҳужжатларга кўра, гильотина ўлим жазосини ижро этишда фойдаланиладиган қурилма сифатида XII асрдан бери фойдаланиб келади. Ундан асосан Шотландия ва Англияда, айниқса, Оливер Кромвел республикасида, шунингдек, Италия ва Швейцарияда фойдаланилган.

    Француз инқилоби вақтида Франция Миллий кенгашининг қарори билан 1792 йил 20 мартдан бошлаб гильотина маҳбуснинг ижтимоий мавқеидан қатъи назар ўлим жазоси ижро этиладиган ягона қурилма сифатида белгиланган. Мазкур қонун ғоясини 1970 йилда ўлим жазосига қарши бўлган шифокор ва инқилобчи Жозеф-Иргация Гилётен илгари сурган. У гильотина ёрдамида қатл этишга дорга осиш, бошни чопиш ёки отиб ташлашдан кўра инсонпарварроқ ечим сифатида қараган.

    Орадан икки йил ўтгач, ҳарбий жарроҳ Антуан Луи томонидан ушбу қурилманинг французча варианти ясалган бўлиб, у ўликларда синаб кўрилган ва 1792 йилнинг 25 апрелида Париждаги Греве майдонида синовдан ўтказилган — унинг ёрдамида оддий ўғри Николя Пелетте қатл қилинган. Қатл жараёни бу қадар тез тугагани ўрта асрлага хос қийноқларни томоша қилишга ўрганган омманинг ҳафсаласини пир қилган.

    Оммавий қатл

    Оммавий қатл
    Фото: «Kulturalogia.ru»

    Натижада гильотина номига эга бўлган қурилма Инқилоб майдонига (ҳозирги Келишув майдони) олиб келиниб, унинг ёрдамида француз инқилоби йилларида 10 мингдан ортиқ одам, жумладан, собиқ қирол Людовик XVI ва қиролича Мария Антуанетта қатл этилган. Жорж Дантон, Робеспер, Луи Сен-Жюст, Демулен каби Француз инқилобининг намоёндалари ҳам гильотинадан ўтказилган. Кўпчилик орасида тарқалган янглиш фикрлардан фарқли ўлароқ, Жозеф Гилётенанинг ўзи гильотинада қатл этилмаган, балки табиий равишда вафот этган.

    1868 йилда гильотина такомиллаштирилган — у йиғиладиган кўринишга кирган ва қатл жойига — кўпинча қамоқхона дарвозлари олдидаги майдонга олиб бориш мумкин бўлган. Тахминан ўша йилларда вилоятларда жаллод лавозимлари бекор қилинган, Парижнинг асосий жаллоди эса ёрдамчилари билан фақат зарурат туғилганида турли ҳудудларга бориб келган.

     

    Ҳамид Жандубий

    Ҳамид Жандубий
    Фото: Historycollection
    1803 йилда гильотинада қатл этишни жорий қилган Германия жазолашнинг бу усулидан 1949 йилга қадар, Германия Демократик Республикаси эса 1960 йилгача фойдаланган. Швейцария гильотинадан фойдаланишни 1940 йилда тўхтатган. Францияда омма учун намойишкорона гильотинада сўнгги ўлим жазоси 1939 йилда амалга оширилган, мамлакатда бундай жазони қўллаш эса 1977 йилнинг 10 сентябрида якунланган. Шунингдек, бу Ғарбий Европадаги сўнгги ўлим жазоси ҳисобланади. 1981 йилга келиб Франция ўлим жазосини бутунлай бекор қилган.

    Ўзи ва 14 томошабин ўлимига сабабчи бўлган «Авария графи»

    Италиянинг Монса шаҳридаги Назионале автодромида 1961 йилнинг 10 сентябрида ўтказилган Гран-при чемпионати «Формула-1» тартихидаги энг даҳшатли авария ҳисобланади. Унда немис пойгачиси Вольфганг фон Трипс ҳамда 14 нафар томошабин ҳалок бўлган. Трипс «Формула-1» чемпионлигини Германияга Шумахердан олдин олиб келиши мумкин эди, бироқ нима бўлганда ҳам у Гран-прининг сўнгги мавсумига қадар вафот этган бўларди…

    Фото: Getty Images

    Вольфганг фон Трипс 1928 йилнинг 4 майида Кёльндаги аристократ ва банкир оиласида дунёга келган. Фон Трипсларнинг уйи Нюрбург яқинида жойлашгани сабаб, Вольфгангнинг автопойгачи бўлиши бошидан маълум эди. Етти ёшида Трипс машҳур «Шимолий сиртмоқ»да автомобиль пойгаларини кўрган ва болидлар оламига маҳлиё бўлиб қолган. Ёшлигида Вольфганг «Нюрбургринг»даги бирорта пойгани қолдирмаган ва у маҳаллий қаҳрамон Бернд Розмаернинг мухлиси бўлган.

    Розмаер 1938 йилнинг январида рекорд ўрнатган пойгасида аварияга учраб ҳалок бўлган, 10 ёшли фон Трипс эса тез орада касал бўлиб қолган — болакай менингитни бошидан ўтказгани сабаб унинг юз қисми фалажланиб қолган ва шу сабабли гапиришни қайтадан ўрганишга тўғри келган. Вольфгангнинг қонидаги шакар миқдори бутун умри давомида камлигича қолган, шу сабабли у доим ёнида шакар бўлакларини олиб юрган.

    Урушдан сўнг фон Трипс архитектура коллежига ўқишга кирган, бироқ унинг ҳақиқий иқтидори хорижий тилларни ўрганиш бўлган — коллежни тамомлаш вақтида у буюк архитектор номига номзод бўлмаган, бироқ инглиз ва француз тилларида бемалол сўзлаша олган. Ўз йўлини фон Трипс 1950 йилда — биринчи бор мотокроссда иштирок этганида топган. Дастлабки йилларда фон Трипс икки ғилдиракли техникалар пойгасида Аксел Линтер номи остида қатнашган, бу орқали у омадсизликка учраб қолса отасининг банки обрўсига бутун етказишни истамаган.

    Дастлабки пойгалардаги иштироки

    Фон Трипс ўзининг биринчи ҳақиқий пойгасини 1951 йилда ўтказган, 1954 йилги пойгача эса у ГТ классида Германия чемпионига айланган.

    Фото: Getty Images

    Porsche рулида эришилган муваффақият орқали у Кёльндаги шу номли клуб президенти номидан тавсиянома олишга муваффақ бўлган. Тавсиянома хатини ўқиган Mercedes’нинг спорт бўлинмаси раҳбари Алфред Нойбауэр уни чиқинди идишга ташлаб юбориб, ҳар йили бундай хатлардан 4 мингга яқини келиб тушишини айтган. Кўп ўтмай Нойбауэр фон Трипсни тестларга таклиф қилган, яна бир ҳафтадан кейин эса у Mercedes билан биринчи шартномасини қўлга киритган. Натижада Вольфганг Mercedes рулида иккита пойгада иштирок этишга улгурган ва кўп ўтмай немис концертни пойга дастурини ёпишини эълон қилган. Фон Трипс иккала пойгани ҳам учинчи ўринда якунлаган.

    1956 йилда фон Трипс Mercedes рулида Милле Миглиа пойгасида чиқиш қилган, аммо машинада аварига учраб, уни бутунлай яроқсиз ҳолатга келтирган ва пойгаларга Porsche рулида қайтган. Бу вақтга келиб иқтидорли немис пойгачисига Энсо Ferrariнинг эътибори тушиб бўлганди. У фон Трипсни Маранеллога чақириб, шартнома таклиф қилган.

    «Формула-1»

    «Формула-1»даги биринчи пойга Вольфганг учун муваффақиятли якунланмаган: у 1956 йили Италияда ўтказиладиган Гран-при олди машғулотларида ўз Ferrari’сини пачоқлаган ва старт олишга улгурмаган. Пойгачининг замондошларига кўра, 1955 йилда Ле-Мандаги даҳшатли авариядан кейин фон Трипс ўзгариб, таваккал қилишга қўрқмай қолган. Уни ҳатто «Нюрбургрингдаги 100 километр» пойгаси аввалидаги аварияда уч ой шифохонада умуртқа жароҳатлари билан ётгани ҳам тўхтатиб қола олмаган.

    Натижада фон Трипсни автоспортчилар орасида «Авария графи» деб атай бошлашган. Шунга қарамай, граф олийжаноб эди — 1957 йилги Милле Миглиа пойгасида Вольфганг Ferrari бўйича шериги Пьеро Таруффини ортда қолдириб, ўзининг биринчи ғалабасига эришишига оз қолган. Таруффинининг узатмалар қутиси қотиб қолган, Трипс италияликнинг машинаси билан содир бўлган ҳолатдан хабар топгач, уни финиш чизиғига ўтказиб юбориб, Италиянда ҳақиқий қаҳрамонга айланган.

    Фото: Getty Images

    1961 йилда фон Трипс Stirling Moss ва Фил Хиллни ортда қолдириб, чемпионат ғолиби болишга яқин турганди. Ўша вақтда ҳисоб-китоб тизимига мувофиқ Италиядаги ғалаба фон Трипсга чемпион мақомини деярли кафолатларди.

    Пойга старти муваффақиятсиз бошланган: биринчи айлана охирига Трипс бешинчи бўлиб етиб келган. Ҳайдовчилар ўз позицияларини алмашган ва иккинчи айланада ўзгартириб бўлмас воқеа содир бўлган: фон Трипснинг Ferrari’си Жим Кларкнинг Lotus’и билан тўқнашиб кетган, немис пойгачисининг алвон рангли болиди тўпланиб турган томошабинлар устига бориб қулаган. Вольфгангнинг ўзи трассага учиб кетган. 12 киши, жумладан, фон Трипс ҳам воқеа жойида вафот этган. Жароҳат олган яна уч киши шифохонада оламдан ўтган. Фожиадан икки соат ўтиб Филл Хилл Италиядаги Гран-при ғолибига айланган.

    «Одамлар ёмғирдек ёғмоқда»: Югославиядаги энг йирик авиаҳалокат

    1976 йилнинг 10 сентябрида собиқ Югославиянинг Загреб шаҳрида 10 километр баландликда иккита авиалайнер тўқнашиб кетган. Фожиа оқибатида 177 киши ҳалок бўлган ва ўша вақтда дунёда ҳавода содир бўлган энг йирик ҳалокат ҳисобланган. Тўқнашув Загребдаги авиадиспетчер хатолиги сабаб юзага келган.

    Фото: Wikimedia Commons

    1976 йилнинг 10 сентябрида Югославия ва Хорватия тарихидаги энг йирик авиаҳалокат содир бўлган — Врбовец шаҳарчаси осмонида иккита йўловчи самолёти бир-бири билан тўқнашган. Лонтондан Истанбулга учаётган British Airways авиакомпаниясининг ҲС-121 Trident 3Б авиалайнери эндигина ҳавога кўтарилган Хорвариянинг Сплит курорт шаҳридан Германиянинг Кёльн шаҳрига учаётган Inex-Adria Aviopromet авиакомпаниясининг McDonnell Douglas ДC-9-31 самолётининг қанотига урилиб кетган. Фожиа оқибатида иккала самолётдаги барча йўловчилар ҳамда ерда бўлган яна бир фуқаро — жами 177 киши ҳалок бўлган.

    Trident 3Б бортида 54 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси, McDonnell Douglas ДC-9-31’да эса 108 нафар йўловчи — асосан туристлар ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Об-ҳаво ва кўрувчанлик аъзо даражада бўлган, самолётлар тўлиқ соз ҳолатда, экипажкар тажрибали, учувчиларнинг ҳар бири 10 минг соатдан ортиқ парвоз қилган мутахассислар эди. Тўқнашув Загреб узра ҳаво ҳаракати бошқармаси ишининг қониқарсиз ташкиллаштирилгани ва дам олмаган диспетчернинг хатоси сабаб юзага келган.

    Ўша вақтда Загреб узра парвозлар Европада энг кўп самолёт учадиган ҳаво маконларидан бири бўлган, аммо диспетчерлар жуда етишмаган ва уларнинг барчаси ҳам тажрибали бўлмаган. 30 га яқин диспетчер бўлишига қарамай, камида яна шунча ходим талаб этилган. Мазкур фожиага қадар ҳам парвозларда кўнгилсиз ҳодисалар бўлиб турган, аммо жиддий авариялар юзага келмаган. Ортиқча ишлаётган диспетчерларнинг чарчоғига раҳбарият кўз юмишни маъқул кўрган. Загреб узра бешта авиатрасса ўтган — Ғарбий Европани Жанубий билан, шунингдек, Шимолий Африкани Туркия билан боғловчи.

    Баландлик бўйича само уч секторга бўлинган: 7,62 километргача қуйи, 9,45 километргача ўрта ва ундан юқори. Ҳар бир секторга диспетчер ва унинг ёрдамчиси бириктирилган. Яқин орада радар ҳам ўрнатилган бўлган, бироқ у нотўғри созлангани сабаб диспетчерлар учувчиларнинг хабарларига таяниб иш кўрган. Эрталабки сменага 43 ёшли Юлио Дайчич бошчилик қилган, юқори секторга эса кетма-кет уч сменадан буён ишлаётган, асабий ҳолатга тушган ва қайсидир онда бинода бир ўзи қолган 28 ёшли Градимир Тасич жавоб берган.

    Тўқнашувга бир неча сония қолганида Тасич самолётлардан бири хато йўналтириб юборилганини тушуниб қолган. Ҳаво кемалари бир-бирини кесиб ўтувчи йўналиш бўйича учган. Йўриқномани бузган ҳолда Тасич хорват тилида ваҳимага тушиб уларни огоҳлантира бошлаган, бироқ энди кеч эди.

    Созланмаган радар рейснинг нотўғри баландлигини кўрсатган, Тасичнинг ҳамкасблари унинг эътиборини шунга қаратишга уринган, аммо улар бир-бирини яхши тушуна олмаган. Ҳаводаги тўқнашувни Lufthansa авиакомпаниясининг Trident 3Б самолётидан 25 километр узоқликда келаётган Boeing 737 экипажини кўрган. У ўрта сектор диспетчери билан боғланишга уринган, бироқ буни амалга ошириш осон кечмаган.

    Иккала самолёт ҳам ерга қулаган, алоҳида бўлаклар ва одамлар дала ҳамда уйлар устига қулаган.

    Тергов натижаларига кўра, Загреб маркази диспетчери Градимир Тасич қасддан уюштирилмаган қотилликда айбланиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган, аммо бу бутун дунёдаги авиатор ва авиадиспетчерлар норозилигини юзага келтирган. Қатор норозиликлардан кейин иш Югославия Олий суди томонидан кўриб чиқилиб, 1978 йилнинг ноябрида — қамалганидан икки йил ўтиб Тасич озод этилган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Толяттидан чиққан «копейка», сигнал беришга улгурмай чўкиб кетган Британия кемаси ва тарихда қолган «Аттика» исёни. Кун хронологиясида 9 сентябрь

    10.09.2022, 09:30   Изоҳ (0)   27977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский: Украина армияси Харьков вилоятида 30 дан ортиқ аҳоли пунктини озод этди

    10.09.2022, 09:04

    Баҳслар, ажрашувлар, унвондан маҳрум қилиш. Елизавета II ҳукмронлиги даврида қироллик оиласида қандай можаролар бўлган? (видео)

    09.09.2022, 20:23

    ЕИ кенгаши Россия билан соддалаштирилган виза режимини тўхтатишни маъқуллади. Қарор 12 сентябрдан кучга киради

    09.09.2022, 16:34

    Балаклея устида Украина байроғи. Донбасс шимолида ўйинчоқ блокпост. Урушнинг 197-кунидан фоторепортаж

    09.09.2022, 16:08

    Руминия ҳарбий кемаси Қора денгизда минага тўқнашиб, портлаб кетди

    09.09.2022, 15:37

    Россияда турли даражадаги уч кунлик сайловлар бошланди

    09.09.2022, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.