• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Мансур Агалиев, Ҳалима Ибрагимова, Муқаддас Саъдуллаева ва бошқа ўзбек санъаткорларининг томошабин пайқамаган роллари (фото, видео)

    Ҳеч бир санъаткор бир уринишда машҳурлик чўққисини забт этмайди. У биргина қўшиғи халқ оғзига тушгунига қадар камида 5-6 та қўшиқ устида ишлаган ёки роли муваффақиятли чиқиши учун бир нечта фильмларда ўзини синаб кўрган бўлади.

    Клип ёки фильмда рол ижро этган бўлса-да, унда бор-йўқлиги ҳам сезилмаган ижодкорлар талайгина. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова клип ва фильмларда кўз илғамас ролларни ижро этган ва бугунги кунда машҳурлик чўққисини забт этган ижодкорлар ҳақида маълумот тўплади.

    Шаҳло Зоирова

    Фото: Instagram / @shaxlozoirova_official

    Фото: Instagram / @shaxlozoirova_official

    Комик актрисани «Миллион» жамоасидаги иштирокидан сўнг халққа танилган. Аммо у ундан аввал кўплаб фильмларда ва клипларда эпизод ролларни ижро этган.

    Масалан, комик актриса Дилфуза Исмоилованинг «Оҳ, юрак» клипида раққоса сифатида иштирок этган. Аммо бир гуруҳ қизлар орасида унинг бор-йўқлиги ҳам сезилмаган.

    2011 йили Жавлон Шодмонов режиссёрлигида суратга олинган «Ўхшатмасдан учратмас» фильмидаги ҳам эпизод роллардан бирини ижро этган. Аммо ижодкорнинг бу фильмдаги ролини ҳам деярли томошабинлар пайқамаган. Ҳозирги кунда эса актрисанинг клип ёки фильмдаги кичик роллари ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлади.

    Меҳриддин Раҳматов

    Фото: Instagram / @mehriddinrahmatov

    Фото: Instagram / @mehriddinrahmatov

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматовни масъул лавозимларда ишлайдиган инсонлар ролида кўришга ўрганиб қолганмиз. У фаолияти давомида ҳарбий хизматчилар ролини ҳам кўп марта ижро этган. Аммо унинг илк ролида гиёҳвандликка ружу қўйган инсон гавдалантирилган.

    Унинг илк ролини «Шайтанат» сериалида ижро этган. Аммо унинг иштирокини томошабин пайқамаган бўлиши табиий ҳол. Актёрнинг айтишича, у институтдаги курс раҳбатининг тавсиясига кўра сериал съёмкасида иштирок этган. Аммо суратга олиш майдончасига боргунга қадар қандай ролни ижро этишини билмаган.

    Жаҳонгир Позилжонов

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Комик актёр Жаҳонгир Позилжонов илк ролини қайси фильмда ижро этганлигини биласизми? Кўпчилик уни «Севинч» фильмидаги роли орқали танийди. Аммо у илк ролини режиссёр Рустам Саъдиевнинг «Муҳаббат синовлари 2 « фильмида ижро этган. Аммо ижодкорнинг мазкур фильмдаги иштироки деярли сезилмаган.

    Бу фильмда қарздор ролини ижро этган Жаҳонгир Позилжоновга кўпроқ комик роллар ярашади. Унинг 2004 йилда суратга олинган «Севинч» фильмидаги роли томошабинлар эътиборига тушган.

    Муҳаммадисо Абдулхаиров

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ҳозирги кунларда фильм ва сериалларда анчайин фаол бўлган актёр Муҳаммадисо Абдулҳайиров бир пайтлар марҳум хонанда Лайлонинг «Сенла биргамиз» клипида рол ижро этганини кўпчилик билмаса керак.

    Юлдуз Ражабова

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Айни кунларда «Мендирман Жалолиддин» сериалининг янги мавсумида суратга тушаётган актриса Юлдуз Ражабовани кўпчилик «Ҳазон» ва «Турист» фильмларидан сўнг таниган. Аммо унгача актриса кўплаб клипларда ҳам суратга тушган. Масалан, у Маҳмуд Намзовнинг «Кўза афсонаси» қўшиғига ишланган клипда соҳибжамол ва илон ролларини ижро этган. Аммо кўпчилик томошабинлар буни пайқашмаган.

    Ушбу клипда Юлдуз Ражабова ташқи кўринишини ўзгартириш хусусиятига эга мистик қаҳрамон ролини ижро этган.

    Алишер Узоқов

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Актёр илк ролини гўдаклик чоғида «Кунда» видеофильмида ижро этган. Ундан кейинги ролини эса «Остона» фильмида яратган. У пайтда анча ёш эди. Шу боисданми томошабинлар унинг Алишер Узоқов эканини танишмаган бўлса ҳам керак.

    Муқаддас Саъдуллаева

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    Актриса Муқаддас Саъдуллаева ҳам илк ролини болалик чоғида ижро этган.У актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов томонидан суратга олинган «Беш қисмат» фильмида онаси Гулчеҳра Саъдуллаеванинг кенжа қизи ролини ижро этган. Аммо кўпчилик томшабинлар ретро фильмни кўриб, бу болакай Муқаддас Саъдуллаева эканига ишонишмаса керак.

    Ҳалима Иброҳимова

    Фото: Instagram / @ халимахоним

    Фото: Instagram / @ халимахоним

    Комик актриса илк ролини 2006 йилда «Анора» фильмида ижро этган. Ундан сўнг Бурҳон Шароповнинг «Ниқоб» фильмида ҳам кичик эпизод ролни ижро этган. Актриса фаолиятини жанжалкаш аёллар ролидан бошлагани учунми унга бирорта фильмда оғир-босиқ аёл ролини беришмайди.

    Жаъфар Мўминов

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айни кунларда оила билан АҚШда яшаб, ижод қилаётган актёр Жаъфар Мўминов илк ролини «Суғдиёна» фильмида ижро этган. Томошабинлар унинг ролини пайқамагани аниқ. Боиси у оддий бармен йигит ролида суратга тушган.

    Муниса Ризаева

    Фото: Instagram /@munisarizaeva

    Фото: Instagram /@munisarizaeva

    У машҳурликка эришмасидан аввал бир нечта фильмларда суратга тушганидан хабарингиз бор. Унинг яратган роллари озми-кўпми машҳурликка ҳам эришган. Аммо «Ҳай-ҳай қизалоқ» фильмидаги роли томошабин эътиборига тушмаган дейиш мумкин. У фильмда ёнғин сабаб юзи куйган Ҳолида исмли қиз ролини ижро этган.

    Мансур Агалиев

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи ва унинг продюссер Мансур Агалиев ҳам бир пайтлар фильмларда эпизод ролларни ижро этган. У илк ролини Мурод Ражабовнинг «Улфатлар» фильмида ижро этган.

    Шаҳзода Муҳаммедова

    Таниқли актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова «Омад» фильмида Бобур Йўлдошевнинг тили заҳар котибаси ролини ижро этган. Асосий ролларни Убайдулло Омон, Бобур Йўлдошев ҳамда Ирода Носирова ижро этгани учун Шаҳзода унчалик кўзга ташланмаган.

    Мавзуга доир:

    • Паризода, Жаҳонгир Отажонов, Каниза ҳамда ўғирлик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)
    • «Қироличам», «Онам, касалман деманг» ва ижоддаги сукунатдан сўнг мухлислар эътиборига ҳавола этилган бошқа хит қўшиқлар (видео)
    • Голливуднинг 700 минг доллар гонораридан воз кечган, Азиз Раметовнинг севгисини рад этган, съёмка жараёнида бир ўлимдан қолган Ситора Фармонова 38 ёшда (фото)

    09.09.2022, 16:44   Изоҳ (0)   35633
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пошна ўрнига ҳаво шари: Испанияда ноодатий дизайнга эга туфли намойиш этилди (фото)

    09.09.2022, 15:52

    Нима учун Елизавета II ўз ўлимига ёшлигидан тайёргарлик кўра бошлаган?

    09.09.2022, 14:48

    Қиролича Елизавета II нинг мода тарихида ўчмас из қолдирган энг ёрқин образлари (фото)

    09.09.2022, 13:49

    Видео: «Уддалаб бўлмас топшириқ» фильми съёмкасида эҳтиёт чораларисиз аэропланда парвоз қилаётган Том Круз

    09.09.2022, 12:49

    «Кўсем» — Нургул Ешилчай Тошкентга келади

    09.09.2022, 11:49

    Instagram: Операцияни бошдан кечирган Раъно Шодиева, Имрондан хафа бўлган Дурдона Қурбонова, Дилдора Ниёзова хонадонида тўй, хайрия билан шуғулланаётган Марям Тилл...

    08.09.2022, 22:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.