8 сентябрь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II вафот этгани ҳақидаги хабар бутун дунёни қайғуга солди. Лондондаги Букингем қасри атрофига минглаб одамлар қўлларида гуллар билан йиғила бошлади, мамлакат эса қироличани хотирлаб, мотамга чўмди, деб ёзади Peopletalk.
Қайд этилишича, Лондонда ёмғир қуя бошлаганига қарамай, ҳеч ким қаср атрофини тарк этмаган. Одамлар қаср дарвозалари олдида тўпланиб, бир овоздан Буюк Британия мадҳиясини «God Save The Queen» (Худо қироличани асра) мисралари билан куйламоқда.
8 сентябрь куни 70 йилдан ортиқ давом этган давр ниҳоясига етди. «Сизнинг олдингизда маълум қиламанки, бутун ҳаётим, у қисқа ёки узун бўлсин, у сизга ва бизнинг буюк империямизга хизмат қилишга бағишланади», — деган эди Елизавета II 21 ёшга тўлган куни.4 йилдан сўнг эса у мамлакатни бошқариш ва Британия тарихидаги энг кекса монарх бўлиш учун тахтга ўтирган эди.
Қуйида қироличанинг мода тарихида ўчмас из қолдирган машҳур образлари келтирилади.
Мавзуга доир: