Ўзбекистонда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қариндош бўлмаганларни уларнинг розилигисиз «прописка»дан чиқаришга рухсат берилди.
Бу ҳақда «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида белгиланган.
Унга кўра, 1 сентябрдан бошлаб мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни (танишлар, узоқ қариндошлар) ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан — «прописка»дан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди. Тарафлар ўртасида бошқача келишув тузилган ҳолатлар бундан мустасно.
Маълумотларга кўра, охирги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган.
Изоҳ (0)