Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасида «Наполи»га 1:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Сўнгги бор «Ливерпуль» 2021 йилнинг февралида 4 та гол ўтказиб юборганди. Ўшанда мерсисайдлар АПЛ доирасида «Манчестер Сити»га ютқазган (1:4).

«Ливерпуль» Юрген Клопп даврида ЕЧЛда иккинчи марта тўртта тўп ўтказиб юборди. 2017/18 йилги мавсум ярим финалида жамоа «Рома»га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган.

Шунингдек, «қизиллар» немис мутахассиси қўл остида Чемпионлар Лигасида иккинчи марта учта тўп фарқи билан ютқазди. Биринчиси 2019 йилда «Барселона»га қарши ўйинда (0:3) юз берганди.

«Ливерпуль» Неапол жамоасига қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ўз дарвозасидан учта тўп олиб чиқди. Инглиз клуби «Милан»га қарши ўтган 2005 йилги ЕЧЛ финалидан бери танаффусга қадар учта тўп ўтказмаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар