• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Қадримга ачиндим». Дилноза Кубаева бюджети 1,5 млрд сўм бўлган «Барон-2» фильмидан 321 минг сўм гонорар олгани ҳақида

    Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш марказининг Telegram-каналида таниқли актриса Дилноза Кубаева билан жонли мулоқот ташкил этилди. Актриса журналистлар ва мухлисларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Дилноза Кубаева қўшиқ айтишининг асосий сабаби ва нега сериалларда суратга тушишни истамаслиги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

    — Ҳақиқатан, фильмлар анча кам суратга олиняпти. Режиссёрлар ҳам ёппасига сериал суратга олишга ўтиб кетишди. Аммо қўшиқ айтиш болаликдаги орзуларимдан бири эди. Айни кунларда 3 та клипим монтаж жараёнида. Яқин кунларда ҳамммасини мухлисларга тақдим этмоқчимиз. Яхши, профессионал ижодкорлар билан ҳамкорлик қилишни ёқтираман. Султонали Раҳматов билан 6 та қўшиқ ёздик.Сериалларда рол ижро этмаслигимнинг асосий сабаби уларнинг бирортасида ўзимни кўрмаётганимда бўлса керак. Шунингдек, аксариятида сценарий ёки ижодий гуруҳ қониқтирмайди. Айримлар ўйлагандек мен фақат пул учун ролларни рад этаётганим йўқ.

    Дилноза Кубаева бюджети 1,5 миллиард сўм бўлган «Барон-2. Соғинч» фильмидан олган гонорари кўнглини хира қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Мен ҳаммасини ичимга ютадиган, оғир-вазмин аёлман, балки шу сабабдир «Барон-2. Соғинч»да олган гонорарим ҳақида айтгим келмаяпти. У ерда жуда хунук бир ҳолат бўлди. Бироз келишмовчилик ҳам бўлган, тўғрисини айтсам, озгина қадримга ачиндим. Бу ҳақда биринчи маротаба айтяпман. Лекин барибир муроса қиладиган халқмиз-да. Ўзбеклигимга бориб андиша қилиб, жим кетдим. Лекин юрагимдаги оғриқ ҳали ҳам кетмаяпти. Қорнимга эмас, қадримга йиғлаяпман деган гап бор. Кўп нарсалар Ўзбекистон кинематографияни ривожлантириш агентлиги раҳбариятига маълум бўлмайди. Аммо бу томонлама ҳақ-ҳуқуқларимиз ҳам поймол бўляпти.Рустам ака Саъдиев менинг устозим ҳисобланади. «Фильмда сиз рол ижро этган саҳналар жуда ҳам кам» каби важлар билан 321 минг сўмдан ошиқроқ гонорар олдим. Шу нарса мени бир ойдан буён ичимни ейди. Наҳотки?! Шунда ҳам бизлар кинони яхши кўрамиз, барибир кино деймиз. Аммо уялдим, қадримга ачиндим. Энг катта олган гонорарим хусусий фильмда бўлган бўлса керак. Лекин бюджетга олинадиган кинолардан ҳеч қачон юқори гонорар олмаганман, — дейди актриса Дилноза Кубаева.

    Жонли мулоқотни ташкил этган журналист Шоҳида Ҳамро эса фильм катта бюджет эвазига суратга олингани ва бу бўйича Ўзбекистон кинематографияни ривожлантириш агентлиги текширув ишларини олиб бориши ҳақида айтиб ўтди.

    Актриса  шахсий ҳаёт ҳақидаги саволларига қисқа ва лўнда  жавоб берди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Ўғлим Муҳаммадамин 14 ёшда. Иккимиз бирга яшаймиз. У Глиер номидаги мусиқа мактабида ўқийди. Замонавий техникаларга жуда қизиқади, — деди актриса.

    Бундан ташқари, Дилноза Кубаева кун сайин вайнерлар фаолиятига санъат даражасида қаралаётгани ва улар профессионал ижодкорлардан кўпроқ ҳақ олишлари ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Афсуски, кейинги пайтда ҳақиқатан ҳам шундай бўлиб қолди. Аммо бу ўткинчи ҳолат. Мени вайнерлардан ҳам кўпроқ, уларга эргашиб кетаётган профессионал актёрлар ташвишга соляпти, — дейди актриса.

    Кўпчилик актёрлар хориж фильмларида суратга тушишни исташини айтишади. Аммо негадир актриса ҳеч қачон хориж кинолари сари интилмагани ва буни истамаслигини қуйидагича изоҳлади.

    — Менга хорижлик ижодкорлардан жуда кам таклифлар бўлган. Охирги марта қачон ролга таклиф этилиб, кастингда иштирок этганимни ҳам эслолмайман. Чунки менда хоҳиш ва интилиш йўқ. Улар билан ҳамкорлик қилгандан кейин, албатта, уларнинг талаблари бўлади. У фильмларда миллийлигимизга зид бўлган саҳналар ҳам бўлиши мумкин. Шу боис хориж фильмида суратга тушишга интилишим йўқ, — дея жавоб берди Дилноза Кубаева.

    Мавзуга доир:

    • «Сохта Дилноза Кубаевалар кўпайиб кетди» — Дилноза Кубаева фирибгарлардан безор бўлгани ва тўйларда хонандалик ҳам қилмоқчилиги ҳақида (фото, видео)
    • « ‘Осмондаги болалар-3’да суратга тушмоқчиман». Дилноза Кубаева актрисаликни тарк этиб, хонандалик қилмоқчилиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)
    • «Аёлим Дилноза Кубаевага ўхшасин, аммо актриса бўлмасин». Ёш актёр Темур Кубаев машҳур опанинг укаси бўлиш масъулияти ҳақида
    • Рустам Саъдиев «Барон-2»да нима сабабдан Улуғбек Қодиров рол ўйнамагани, суратга олишда қайси масалаларда қийналгани ва фильмдаги кесилган саҳналар ҳақида (видео)

    07.09.2022, 11:43   Изоҳ (1)   38466
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 93192169@telegram.org / 07.09.2022, 13:42

      Qaridizda Kubayiva yoshlik utdi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк киноси янгиликлари: Дениз Байсал ва Мурат Йилдирим битта сериалда суратга тушмоқда, Жан Яман фильм премьераси учун Италияга борди

    07.09.2022, 10:51

    Instagram: Собиржон Мўминов ўғилларининг тўйи гала концертга айланди, Динейра она бўлди, Ҳалима Ибрагимова хонадонида байрам

    06.09.2022, 23:07

    Гул ўрнига пицца олган, онаси саҳнада устидан сув қуйган ва концерт олди овози бўғилиб қолган хонанда Ёрқинхўжа Умаровнинг концерт дастури қандай ўтди? (фото, виде...

    06.09.2022, 22:32

    Қироллик оиласидаги депрессия: малика Диана, унинг ўғиллари ва келинлари тушкун кайфият билан қандай курашган?

    06.09.2022, 17:39

    Кўплаб юлдузлар билан шахсан таниш, юзлаб фильмларда рол ўйнаган: Нью-Йоркнинг энг машҳур уйсиз одами қандай ҳаёт кечиради? (фото)

    06.09.2022, 15:50

    Фото: Ўзбекистонлик санъаткорларининг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари

    06.09.2022, 13:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.