• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Қироллик оиласидаги депрессия: малика Диана, унинг ўғиллари ва келинлари тушкун кайфият билан қандай курашган?

    ЖССТ маълумотларига кўра, руҳий тушкунлик ёмон кайфият эмас, балки хавфли касаллик ва дунёдаги мажруҳликнинг энг кенг тарқалган сабабидир. Руҳий ҳолатлар бузилиши Британия қироллик уйини ҳам четлаб ўтмади, деб ёзади «Новий очаг».

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Ўзи севмаган эркак билан турмуш қурган малика, ёшлигида онасидан айрилган ўғиллари, туғруқдан кейинги руҳий тушкунликка тушган герцогиня Кетрин ва Меган — уларнинг барчаси жамият томонидан руҳий муаммоларни идрок этишни нормаллаштириш учун бу ҳақда очиқ гапиради. Чунки депрессия уяладиган нарса эмас.

    Малика Диана: «Мен ақлдан озган тамғаси билан яшадим»

    «Эҳтимол, мен қироллик оиласида биринчи бўлиб депрессияни бошдан кечирган ёки буни очиқ ифода этган одамдирман», — деган эди ўзи ҳақида Диана.

    Қироллик оиласида ҳис-туйғуларни очиқ кўрсатиш одатий ҳол эмас, бу ёш қиз учун ҳиссий муаммо эди. Бундан ташқари, унинг эри эртакдаги шаҳзода эмас эди, у ҳам яширмасдан бошқа аёлни севарди. Асал ойи ўртасида аллақачон Диана депрессияга тушиб қолди, бундан ташқари, у даҳшатли тушлардан азобланди.

    Қироллик оиласи чора кўришга мажбур бўлди. Илгари ҳеч қачон руҳий касалликларга дуч келмаган (ёки уларни моҳирлик билан яширган), Букингем саройи аҳолиси нотўғри қарашларга тўла эди. Дианани деярли ақлдан озган деб ҳисоблашди ва бу тамға уни бутун умри давомида таъқиб қилди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Диана энг яхши шифокорлар назорати остида ва тезкор натижага муҳтож бўлган мутахассисларга топширилди. Қироличанинг шахсий шифокори Жон Баттен қироллик оиласини Диананинг руҳий касаллиги фарзандларига ўтиши мумкинлиги билан қўрқитди ва бу уларнинг оиласи учун фалокат бўлишини башорат қилди.

    Икки йиллик даволанишдан кейин ҳам Диананинг ҳолати яхшиланмади. Қизиғи шундаки, унинг эри Дианага ёрдам беришга муваффақ бўлди. Шаҳзода Чарльзга Юнгнинг ўша пайтдаги машҳур шогирди Алан МакГлашенга мурожаат қилишни маслаҳат беришди. У Диана билан ҳафтада икки марта шуғулланди ва бир мунча вақт ўтгач, маликага ташхис қўйди. «Бу жуда бахтсиз қиз, у барча жабҳаларда қийинчиликларга дуч келади, лекин у уларга жасорат билан дош беришга ҳаракат қилади. У мутлақо соғлом ва унинг муаммолари патологик эмас, балки ҳиссийдир», — деди таниқли мутахассис ва бу қироллик оиласини ҳайратда қолдирди.

    Шаҳзода Уильям: «Мен 20 йил давомида онамнинг ўлимига кўника олмадим»

    Шуниси маълумки, депрессия ҳақиқатан ҳам генетик даражада юқиши мумкин. Бироқ шаҳзода Уильямнинг руҳий тушкунлигининг сабаби умуман генлар эмас, балки унинг учун севимли онасининг даҳшатли ўлими эди. Собиқ малика Диана автоҳалокатда вафот этганида у 15 ёшда эди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Ёш шаҳзода бир пайтлар онаси учраган нарсага дуч келди: болалигидан у ва унинг укаси ўз ҳис-туйғуларини бостиришга ўргатилган. Шунинг учун Диананинг ўлимидан сўнг улар ўзларини қўлга олишдан бошқа иложи қолмаган, ҳис-туйғуларни қалбларига чуқур кўмган. Улар билан очиқчасига ҳеч ким содир бўлган фожиани муҳокама қилмаган.

    Англиянинг бўлажак қиролининг сўзларига кўра, унга нима бўлганини тўлиқ англаш ва онасининг ўлимига кўникиш учун 20 йил керак бўлди.Бугунги кунда Уильям рафиқаси Кетрин Диана билан учраша олмаслигидан ва унинг набиралари, шаҳзода Жорж, Луи ва малика Шарлотта бувисини кўмаслигидан афсусда.

    Аммо болалар ҳам бу каби тақдирга шерик бўлмаслиги учун у аллақачон чоралар кўрган. Шаҳзода Уильям Британия тахтига меросхўрларни қўйиш асосларини қайта кўриб чиқувчи низомни ишлаб чиқди ва имзолади. Фарзандлари ўз муаммолари ва тажрибалари ҳақида очиқ гапиришдан қўрқмайдиган, бир пайтлар укаси билан ўзларидаги ҳолатни яширмасдан, комил шахс бўлиб улғайиши учун у ҳамма нарсани қилишга тайёр.

    Шаҳзода Гарри: «Мен ур ёки қоч режимида яшаганман»

    1997 йил сентябрь ойи бошида 12 ёшли Гаррининг акаси, отаси, амакиси ва бобоси билан бирга онасининг тобутини кўтариб боришини бутун дунё томоша қилди.

    «Мен фақат асфальтланган хиёбон бўйлаб аравани тобут билан олиб келаётган отларнинг овозини эслайман», — деди Гарри орадан кўп йиллар ўтиб.

    «Менга шундай туйилдики, танамни ташлаб, арвоҳ каби юриб борардим. Бола эдим, ҳис-туйғуларимнинг ўндан бир қисмини ҳам кўрсатмасдим, атрофдагилар чин дилдан йиғлади. Аммо бошқалардан фарқли ўлароқ бу менинг онам эди, улар эса ҳаттоки онам билан учрашмаган ҳам», — деб эслайди Гарри.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Аммо ёши улғайган сари онасидан айрилишининг жароҳати шунчалик кучли бўлди. У кейинчалик руҳий оғриқни спиртли ичимлик билан енгишга ҳаракат қилди.

    Бир ҳафта ичида одамлар ичадиган даражадан ҳам кўп ичдим, бу менга ёққани учун эмас, балки оғриқни яширишга ҳаракат қилганим учун», — деди Гарри ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни бошлашга тайёрлигини ҳам қўшимча қилганди. Ҳаммаси 1997 йилдан бери тарк этмаган бу оғриқни бошдан кечиришни тўхтатишга уриниш эди.

    «Мен ўзим эмас эдим. Ҳар сафар костюм кийиб, бўйинбоғ боғлаганимда, ўзимни нимагадир мажбурлашим керак эди. Менда ваҳима ва ғазаб хуружлари бор эди. Мен доим ур ёки қоч режимида яшардим», — деди Гарри.

    Агар шаҳзода Гарри Меган Маркл билан учрашмаганида, буларнинг барчаси қандай тугаши номаълум эди. Айнан у Гаррини психотерапиядан ўтиши кераклигини мулойимлик билан тушунтирди.

    Малика Диана сингари шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Маркл ҳам бу борада яхши эмас. У чин дилдан қироллик қонунларини қабул қила олмади. Бу ўхшашликни англаган Гарри хотинини йўқотишдан қўрқиб, бир вақтлар она сифатида, Меганнинг бошқа мамлакатга кўчиб ўтиш таклифини қўллаб—қувватлади.

    Катта акаси сингари Гарри ҳам болалиги ва ёшлигида бошдан кечирган оғриқлар доирасини бузишга ва ўғли Арчи ва қизи Лилибетни ўз тарбиясидаги хатолардан ҳимоя қилишга қарор қилди.

    Кейт Миддлтон: «Мен ўзимни жуда ёлғиз ҳис қилдим»

    Ҳар доим кўзни қамаштирувчи Кетрин табассумини кўрган одам уни қачондир депрессия билан курашганига ишонмайди. Аммо шаҳзода Уильямнинг рафиқаси ҳам сайёрадаги ҳар ўн аёлдан бирининг тақдирини четлаб ўтмади. Биринчи фарзанди туғилганида у туғруқдан кейинги депрессиядан азият чекди ва бу ҳақда очиқ гапирди.

    Унинг сўзларига кўра, болалар туғилиши у учун катта бахт, лекин айни пайтда синов ҳам.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    «Мен ўзимни ёлғиз ҳис қилдим, — деди Кейт. — Ҳеч нарса сизни оналик қийинчиликларига тайёрлай олмайди. Бу ўз-ўзини ҳурмат қилишни сезиларли даражада камайтиради, чунки ҳар бир киши мукаммал она бўлишга интилади».

    Кейт деярли ҳар бир аёл ҳомиладорлик пайтида ва бола туғилгандан кейин бир мунча вақт ўтгач психологик муаммоларга дуч келишига амин. Жамият эса уларни қораламаслиги, балки ёрдам бериши керак.

    Meghan Маркле: «Сўраганингиз учун ташаккур!»

    Шаҳзода Гаррининг рафиқаси ҳам ўғли Арчи туғилганида туғруқдан кейинги депрессияга дуч келди. Журналистлардан бири унга: «Яхшимисиз?» деган ноаниқ саволни берганида, у кўз ёшларини зўрға тийиб турган.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    — «Сўраганингиз учун раҳмат. Яхшимиз, деб сўрайдиганлар кўп эмас», — деган эди у. Агар сиз Сассекс герцогиняси бўлсангиз ва сизнинг эрингиз шаҳзода Гарри бўлса, кўпчилик ҳаммаси аъло бўлиши мумкин, деб ўйлайди.

    2021 йилнинг 1 июлида, малика Диана 60 ёшга тўлган куни шаҳзода Уильям ва Гарри онасининг шарафига қурилган ҳайкални очди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Малика Диананинг ўғиллари нафақат ўз яқинларининг, балки жамиятнинг руҳий саломатлиги муаммоларига жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади. Шаҳзодалар ҳомийлигида бир қанча ташкилот ва тиббиёт марказлари фаолият юритади. Уильям ҳам, Гарри ҳам психологик масалаларни очиқроқ муҳокама қилишнинг тарафдори бўлиб келган.

    Мавзуга доир:

    • Миллионларни қайғуга солган фожиа. Малика Диананинг бевақт ўлимига 25 йил тўлди (видео)
    • 21 миллион долларлик овоз: Меган Маркл ўзининг биринчи подкастида нима ҳақида гапирди?

    06.09.2022, 17:39   Изоҳ (0)   11064
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўплаб юлдузлар билан шахсан таниш, юзлаб фильмларда рол ўйнаган: Нью-Йоркнинг энг машҳур уйсиз одами қандай ҳаёт кечиради? (фото)

    06.09.2022, 15:50

    Фото: Ўзбекистонлик санъаткорларининг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари

    06.09.2022, 13:59

    Ўзини турли образларда синаб кўриб, янги қирраларини кашф этишдан қўрқмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    06.09.2022, 11:42

    Instagram: Ўзбекистондаги ЙПХ ходимларидан нолиган Марям Тиллаева, фарзандларини мактабга кузатган машҳурлар, ИИБ ходими билан тортишиб қолган Каниза

    05.09.2022, 22:39

    Британиялик хонанда Адел илк бор «Эмми» мукофотини қўлга киритди

    05.09.2022, 20:44

    Фото: Дунёдаги энг қиммат уй қандай кўринишга эга ва у кимга тегишли?

    05.09.2022, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода 92 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 20 июн, 12:22

    Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та мактаб автобуси тақдим этилди

    Ўзбекистон | 20 июн, 12:09

    “Ливерпуль” эгаси бўлган Fenway Sports Group Ла Лига клубини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Спорт | 20 июн, 12:05

    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим

    Реклама | 20 июн, 12:00

    МИБдан салкам 19 млрд сўм қарздорлиги бор Хоразм вилояти ҳокимлиги 1,7 млрд сўмга қимматбаҳо автомобиллар харид қилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 11:57

    Ўн кунлигида ажралган хитойлик эгизаклар ҳақиқатни билмасдан энг яқин дугонага айланди

    Қўзиқорин | 20 июн, 11:34

    “Ўзбекистонда” 21 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июн, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.