• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Гул ўрнига пицца олган, онаси саҳнада устидан сув қуйган ва концерт олди овози бўғилиб қолган хонанда Ёрқинхўжа Умаровнинг концерт дастури қандай ўтди? (фото, видео)

    Хонанда Ёрқинхўжа Умаров «Халқлар дўстлиги» санъат саройида жонли ижродаги концерт дастурини  тақдим этди. «Дарё» мухбирлари концертнинг сўнгги кунига ташриф буюриб, саҳна ва унинг ортидаги қизиқарли воқеалар ҳақида репортаж тайёрлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ёдингизда бўлса, хонанда илк концертини 2019 йили «Халқлар дўстлиги» санъат саройида ўтказганди. Унинг илк концертида ҳам тўлиқ жонли ижрода қўшиқ куйлагани кўплаб эътирофларга сазовар бўлганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2019 йилдаги дастурдан аввал хонанданинг овози бўғилиб қолгани ва бир неча соат қолганида ҳам маъмурлар концертни қолдириш ҳақида ўйлашгани ҳақидаги гаплар тарқалганди. Хонанда бу гапларни тасдиқлаб, таваккал қилгани ва мухлисларнинг олқиши сабаб хасталикни енгиб ўтгани ҳақида сўзлаб берганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хайриятки, бу сафар бунга ўхшаш кўнгилсиз воқеа бўлмади. Фақат концертнинг илк куни овоз кучайтиргич мосламалари кўнгилдагидек ишламагани ҳақида хонанданинг онаси Зоҳида Умарова сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уч блокдан иборат дастурда хонанда 22 та қўшиқни жонли ижрода куйлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Концерт режиссёри, хонандани кашф этган «The сover up» лойиҳасининг бошловчиси, актёр Алишер Узоқов бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хонанданинг илк концертида қизиқчи Шукурулло Исроилов иштирок этганди. Ёрқинхўжа Умаров бу сафар ҳам уни меҳмон санъаткор сифатида саҳнага чиқишини истади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хонанда ажойиб кўриниш ва жарангли овоз соҳибалари бўлган «Allianas» гуруҳи билан дуэт куйлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уларнинг дуэти инглиз тилида куйланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастур давомида Ёрқинхўжа Умаровнинг мухлислари ҳам ўзидек қувноқ эканликларини исботлашди. Улар қўшиқларни шунчаки тингламай, хонандага жўр бўлишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ёрқинхўжа Умаров «Юрт қадри» қўшиғи билан халқимизга яхши таниш бўлган Зоҳида Умарованинг ўғли эканини кўпчилик билади. Концерт аввалида ўғли билан қўшиқ куйлашдан қўрқиши ҳақида «Дарё»га маълум қилган собиқ хонанда саҳнада ўғли билан қўшиқ ижро этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Уч кундан бери концертга келаман. Агар ўғлим 20 кун концерт берса, шунча кун келишга ҳам оғринмайман. Менга залнинг қайси ўриндиғида ўтириш аҳамиятсиз. Мен ҳар куни ўғлимни кўраман, буни интиқлик билан кутган мухлислар қанча. Шу боис, чеккага ўтиб, мухлислар мазза қилиб концерт кўришларини истадим. Ўғлим бутун овоз соҳиби, уни ҳурмат қилиб келган мухлислардан миннатдорман, — дейди Зоҳида Умарова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Зоҳида Умарова ўғли билан дуэт куйлаётиб, негадир унинг устидан сув қуйди. Бу ҳол кўпчиликни ажаблантирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шукурулло Исроилов хонанданинг кўплаб мухлисларини саҳнага таклиф этиб, уларга микрофон тутди. Баъзи мухлисларнинг ижроси томошабинларга ёқди, айримлари эса қўшиқчи бўлиш ҳам осон эмаслигини тушунишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Концертнинг учинчи куни «Аристократлар» жамоаси вакиллари гуллар ўрнига бир неча қути пицца билан ташриф буюрди. «Топган гул, топмаган ўзи пиширган пицца» дейишгандирда...

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мухлислари томонидан берилган ажойиб туҳфа — зарбоп тўн ва дўппи бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Концерт рақсларга бой бўлди. Хонанда раққос йигитлар билан бирдек рақсга тушиб, томошабинларга ўзгача кайфият улашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Одатда саҳна ортида концерт режиссёрларининг асабийлашиши, ижодий жамоа билан тортишиши ёки уларга дакки бераётганини кўришга одатланиб қолгандик. Ёрқинхўжа Умаровнинг концерт режиссёри эса анча хотиржам. Алишер Узоқов дастурни залдан туриб томоша қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Концерт ярмида «Браво» жамоасининг аъзоси Шаҳло Зоирова ҳам келди. У саҳнада мароқ билан рақсга тушди.

    Хуллас, концерт аъло даражада ўтди. Агар унинг завқини тўлиқ ҳис қилмоқчи бўлсангиз «Дарё»нинг YouTube’даги расмий канали орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Зални «жонлантирган» Севинч Мўминова, саломатлиги оғирлашган хонанда ва саҳнага чақирилмаган Муҳаббат Қурбонова — Воҳиджон Исоқовнинг илк концертидан репортаж (фото ва видео)
    • Мусиқий билимга эга бўлмаган, клиплари ҳеч қачон телеканалларда кўрсатилмаган юлдуз. Жалолиддин Аҳмадалиевнинг илк яккахон концертидан репортаж (фото, видео)
    • «Қизил олма»дан «Санамгина»гача: Юлдуз Усмонованинг «80—90 йил хитлари» концерт дастуридан репортаж (фото ва видео)
    • Аҳад Қаюмнинг ўхшамаган пиари, саҳнани эгаллаган вайнчилар. Ҳамдам Собировнинг илк яккахон концертидан репортаж (видео)
    • Саҳнани қўриқлаётган Ҳалима ва Мансур Агалиевнинг кўз ёшлари. Юлдуз Усмонованинг концертидан репортаж (видео)

    06.09.2022, 22:32   Изоҳ (0)   59016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қироллик оиласидаги депрессия: малика Диана, унинг ўғиллари ва келинлари тушкун кайфият билан қандай курашган?

    06.09.2022, 17:39

    Кўплаб юлдузлар билан шахсан таниш, юзлаб фильмларда рол ўйнаган: Нью-Йоркнинг энг машҳур уйсиз одами қандай ҳаёт кечиради? (фото)

    06.09.2022, 15:50

    Фото: Ўзбекистонлик санъаткорларининг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари

    06.09.2022, 13:59

    Ўзини турли образларда синаб кўриб, янги қирраларини кашф этишдан қўрқмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    06.09.2022, 11:42

    Instagram: Ўзбекистондаги ЙПХ ходимларидан нолиган Марям Тиллаева, фарзандларини мактабга кузатган машҳурлар, ИИБ ходими билан тортишиб қолган Каниза

    05.09.2022, 22:39

    Британиялик хонанда Адел илк бор «Эмми» мукофотини қўлга киритди

    05.09.2022, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.