Буркина-Фасода автомобиллар карвони ичида кетаётган автобус қўлбола портловчи қурилмага урилиши оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳат олди, деб ёзади Deutsche Welle.
Нашр маълумотларига кўра, портлаш мамлакат шимолида ичида тинч аҳоли бўлган автобусда юз берган — бу ҳудудда сўнгги йилларда жангарилар ҳужуми кучайган. Карвон пойтахт Уагадугуга кетаётган эди.
«Қурбонлар, асосан, Уагадугу шаҳридан товар сотиб олмоқчи бўлган савдогарлар ва янги ўқув йили учун пойтахтга қайтаётган талабалар», — деди аҳолидан бири.
Қайд этилишича, жангари гуруҳлар сўнгги пайтларда шимолий пойтахт Дори ва Жибо шаҳарларига олиб борувчи артериал йўллар бўйлаб ҳам шундай ҳужумлар уюштирган. Август ойи бошида худди шу ҳудудда содир бўлган қўшалоқ портлашда 15 нафар ҳарбий ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)