• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Оқ уй Россияни терроризм ҳомийси деб тан олишдан бош тортиш сабабини тушунтирди

    АҚШ Украина ва бутун дунё учун кутилмаган оқибатларга йўл қўймаслик учун Россияни терроризм ҳомийси бўлган давлат деб тан олиш ниятидан воз кечган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Россияни терроризм ҳомийси деб тан олиш керак деб ҳисоблаш-ҳисобламаслиги ҳақидаги саволга «йўқ» деб жавоб берганди. Оқ уй Байден бундай чорани қўлламасликка қарор қилганини тасдиқлади.

    «Бу олға қадам ташлашнинг энг самарали ёки энг кучли йўли эмас», — деди Жан Пьер ва «бундай деб тан олиш Украина ва дунё учун кутилмаган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин»лигини қўшиб қўйди.

    Хусусан, бу гуманитар ёрдам етказиб беришга таъсир қилган, дон битимининг амалга оширилишини хавф остига қўйган, Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича кўп томонлама ҳамкорликни сусайтирган ва АҚШнинг музокаралар жараёнларида Киевга ёрдам бериш имкониятларини йўққа чиқарган бўларди, деди Оқ уй вакили. Жан-Пьернинг сўзларига кўра, Россияни «жавобгарликка» даъват этиш учун АҚШ иқтисодий чоралардан фойдаланишда давом этади.

    Россияни терроризм ҳомийси бўлган давлат деб тан олиш ғояси АҚШда апрелдаёқ пайдо бўлган, ўшанда Давлат департаменти шундай имкониятни кўриб чиқаётганини маълум қилганди. The Washington Post газетаси эса шундай илтимос билан Байденга Украина етакчиси Владимир Зеленский мурожаат қилганини ёзганди. Бунга жавобан Байден мазкур масалада аниқ баёнотлар бермаган ва расмий Москвага босим ўтказишнинг турли йўлларини кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлаган.

    Politico маълумотларига кўра, Россияга шундай мақом берилишини АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси талаб қилиб туриб олган. Бироқ Давлат департаменти бунга қарши чиқди ва бу, хусусан, Украина донини Қора денгиз орқали экспорт қилиш ҳақидаги битимга путур етказади, деб ҳисоблади.

    Москва Вашингтонни мамлакатга терроризм ҳомийси мақоми берилган тақдирда, бу икки томонлама алоқаларда «орқага қайтмаслик нуқтаси» юзага келишига сабабчи бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

    Украинада уруш бошланганидан кейин Литва ва Латвия парламентлари Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи мамлакат деб эълон қилганди.

    Июль охирида АҚШ Сенати Давлат департаментини Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинадаги воқеалар муносабати билан Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилган эди.

    Шу кунгача АҚШ терроризм ҳомийси сифатида тўртта давлатни тан олган: Сурия (1979 йил декабрда), Эрон (1984 йил январда), Шимолий Корея (2017 йил ноябрда) ва Куба (2021 йил январда).

    Бошқа давлатнинг терроризм ҳомийси сифатида тан олиниши бу давлат билан ўзаро муносабатларни қаттиқ чеклаш, унга мудофаа товарларини экспорт қилишни тақиқлаш, икки мақсадли маҳсулотлар (ҳам фуқаролик маҳсулотлари, ҳам қурол яратишда ишлатиладиган) экспортини назорат қилиш, молиявий ва бошқа чекловларни назарда тутади. Давлат департаменти веб-сайтида айтилишича, қарор, шунингдек, «терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар билан савдо қилган шахслар ва мамлакатларни жазолайдиган бошқа санкциялар тўғрисидаги қонунларни» киритишни ҳам назарда тутади. Бу шуни англатадики, АҚШ санкциялари иқтисодиётнинг айрим тармоқлари билан чекланиб қолмайди, дея таъкидлади Politico.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Конгресси Россияни «терроризм ҳомийси» деб тан олиши мумкин
    • НАТО альянснинг янги стратегик концепциясини тасдиқлади. Унда Россия энг «асосий ва бевосита таҳдид» деб айтилган

    07.09.2022, 10:32   Изоҳ (0)   9526
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ қитъалараро баллистик ракета учиришини эълон қилди

    07.09.2022, 10:14

    Лиз Трасс Владимир Зеленский билан қўнғироқлашди. Бу унинг Британия бош вазири лавозимида чет эл етакчиси билан биринчи суҳбатидир

    07.09.2022, 09:38

    «Мона Лиза»ни ўғирлашда гумонланган француз шоири, отиб кетилган афсонавий рэпер Тупак Шакур ва «Сем амаки»нинг пайдо бўлиши. Кун хронологиясида 7 сентябрь

    07.09.2022, 09:30

    «Путинга муносабат ва Россияга қарши санкциялар Европа Иттифоқини қиш фаслида жиддий муаммоларга олиб келади» — Эрдўғон

    06.09.2022, 22:29

    Мьянма раҳбари мамлакатда Россия ҳарбий базаларини яратиш имконсизлигини айтди

    06.09.2022, 21:51

    Индонезияда ёнилғи нархининг бирданига 30 фоизга ошишига қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда (видео)

    06.09.2022, 21:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.