Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов мактаб дарсликлари бўйича муаммо ва ечимлар ҳақида мурожаатлар йўллашни сўради.
Ҳурматли ота-оналар, мактаб таълими сифатига бефарқ бўлмаган юртдошлар, ўқитувчи домлалар!Ҳозирда Президент администрацияси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ мактаб дарсликлари, ўқув режалари ва китобларнинг унга мослиги, бу соҳадаги муаммолар ва унинг ечими юзасидан ўрганиш ишларини бошлади. Агарда сизда шу йўналишдаги муаммолар, уларнинг ечими ҳақида таклифлар бўлса, илтимос, менинг к.allamjonov@adm.gov.uz электрон манзилимга юборишингизни сўраймиз.
Сизнинг маълумотингиз ва таклифингиз бизга албатта ҳолатга аниқ диагноз қўйиш ва унинг давосини белгилашда катта ёрдам бўлади, — деб ёзди Алламжонов.
Изоҳ (0)