«Ўзбекистон темир йўллари» Душанбе—Тошкент—Душанбе йўналишидаги йўловчи поезди чипталарига 20 фоиз чегирмалар жорий қилинганини эълон қилди.
Қайд этилишича. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Роҳи оҳани Точикистон» ДУК раҳбариятлари иштирокида ўтказилган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қатновчи ҳалқаро йўловчи поездларнинг чипталар нархини пасайтириш масаласи кўриб чиқилган.
Унга кўра, 6 сентябрдан бошлаб 301/302 сонли Душанбе—Тошкент—Душанбе йўналишидаги халқаро йўловчи поездининг чипталарига белгиланган чипта нархининг тариф қисмига қўшимча 20 фоиз чегирма берилишига қарор қилинди.
Изоҳ (0)