Ўзбекистондаги компанияларнинг ярмидан кўпи, яъни 56 фоизи 2023 йилда ўз ходимларини кўпайтириш ниятида экани маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га «hh.uz» хабар берди.
Иш берувчиларнинг 21 фоизи ҳали бу масала бўйича қарор қабул қилмаган, 23 фоизи эса ходимлар сонини кўпайтиришни режалаштирмаяпти.
Сўровнома қатнашчилари орасида чакана савдо (21 фоиз), қурилиш ва кўчмас мулк (10 фоиз), таълим (7 фоиз), ахборот технологиялари (7 фоиз) ва молия (6 фоиз) соҳаларидаги компаниялар устунлик қилган.
Бошқа барча тармоқлар 4 дан 1 фоизгача улушга эга. Иштирокчиларнинг умумий сони 126 та компания бўлган.
Ходимларни кенгайтиришга тайёр бўлганларнинг энг юқори улуши — чакана савдо, тиббиёт ва фармацевтика, қурилиш ва кўчмас мулк компаниялари орасида.
Кенгайиш бўйича етакчи бўлим савдо бўлими (36 фоиз) бўлди. Иккинчи ўринда ишлаб чиқариш (16 фоиз), маркетинг бўлими эса учинчи (9 фоиз) ўринда.
Кейинги ўринларда эса мос равишда ахборот технологиялари бўлими (7 фоиз) ва бошқарув бўлими (3 фоиз) эгаллаган.
Аввалроқ кўп ухлайдиган ходимлар кам ухлайдиганларига қараганда самаралироқ ишлаши аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)