Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Мирзо Улуғбек тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 2011 йилда қурилган ушбу 2 қаватли уй 7 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,06 гектар. Бинонинг майдони — 298 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 2 млрд сўм. Аризалар 26 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Лот изоҳида ёзилишича, уйда қарздор ўз оиласи билан бирга яшайди. Уй сотиб олингандан сўнг манзилда яшовчилар ихтиёрий равишда уйни бўшатмаган тақдирда, уйни суд тартибида бўшатиш лозим бўлади.
Аввалроқ аукционга қўйилган энг арзон ва энг қиммат автомобиллар рўйхати аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)