АҚШнинг 44-президенти Барак Обама «Энг яхши ҳикоячи» номинацияси бўйича телевизион «Эмми» мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда мукофот ташкилотчилари хабар қилган.
Обама Netflix’да намойиш этилган «Дунёнинг энг яхши миллий боғлари» номли ҳужжатли фильмда «Мўъжизавий дунё» эпизодидаги ҳикоячи роли учун мукофотланган. Бутун дунёдаги миллий боғлар акс этган беш қисмдан иборат шоу Барак ва Мишел Обаманинг Higher Ground продюсерлик компанияси томонидан яратилган.
«Энг яхши ҳикоячи» номинациясига хусусан, телебошловчи Дэвид Attenboro, актриса Лупита Нионго, ссенарист Карим Абдул-Жаббар ва комик Валтер Камау Белл даъвогарлик қилган.
Барак Обама «Эмми» мукофотини олган иккинчи АҚШ президенти бўлди. 1956 йилда АҚШнинг 34-президенти Дуайт Эйзенхауэр ҳам махсус «Эмми» олганди.
Обама аввалроқ «Отамнинг орзулари» ва «Умид жасорати» мемуар аудиокитоблари учун «Гремми» мукофотини қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)