Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

5 сентябрь куни Ўзбекистондаги барча мактаблар ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Ўзбекистонлик санъаткорларнинг аксарияти фарзандларини мактабга кузатиб, биринчи қўнғироқ тадбирларидан лавҳалар тайёрлади.

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг тўнғич қизи Иймонахон 5-синфга қадам қўйди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Рухшонанинг қизи эса биринчи синфга қадам қўйди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Юлдуз Турдиева ҳам эрта тонгдан ўғилларини мактабга кузатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

«Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи фасли суратга олиш жараёнлари якунланди. Суратга олиш ишларининг охирги кунида жамоа бош рол ижрочиси Эмре Кивилжимнинг туғилган кунини нишонлади.

Актриса Диана Ягофарова тўнғич фарзанди иккинчи синфга ўтганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Каниза Stories’га Ички ишлар бошқармаси ходими билан тортишуви акс этган видеони жойлади. Маълум бўлишича, Каниза пойтахтдаги мактаблардан бирига жиянини олиб борган ҳамда машинасини мактаб дарвозаси олдига қўймоқчи бўлганида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходими ундан автомобилини бошқа жойга қўйишни сўраган. Шундан сўнг хонанда ва ички ишлар бошқармаси ходими ўртасида тортишув юзага келган. Каниза жараённи видеога олиб, саҳифасига жойлаштирди.

Наргиза Абдуллаева ҳам саҳифасига анча улғайиб қолган ўғли ҳамда қизининг суратини жойлаштирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Дилдора Ниёзованинг қизи Муслимахон ҳам биринчи синфга қадам қўйди.

Мактабгача таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Шаҳноза Мирзиёева учинчи қизи Раниянинг мактабга чиққани ҳақида кузатувчиларига сўзлаб берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Лола туғилган кунини Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида турмуш ўртоғи билан саёҳат қилган ҳолда нишонлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Лола кузатувчиларига шаҳардаги меҳмонхона унинг учун тайёрлаган сюрпризини намойиш этди.

Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган Марям Тиллаева кузатувчиларига вақтини қандай ўтказаётгани ҳақида сўзлаб берди. Марямнинг айтишича, у ўзбек тилини ўтганишга киришган. Шунингдек, катта хайрия лойиҳасига қўл урган. У ҳайдовчисининг Тошкент кўчаларида бир неча марта ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганини ҳам айтиб ўтди. «Ишонасизми, бизни ҳар беш дақиқада ЙПХ ходимлари тўхтатмоқда. Улар бизни тўхтатгунча маст ҳолда рулга ўтирадиган ҳайдовчиларни назорат қилса бўларди», — дейди Марям Тиллаева.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди