• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Шаҳноза Мирзиёеванинг қадрдон дугонаси ҳамда Марказий Осиёнинг энг гўзал хонандаси Лола 37 ёшда (фото, видео)

    Кўплаб хит тароналар ижроси билан мухлислар қалбидан жой олган хонанда, «Севинч», «Келгинди куёв», «Ёндиради, куйдиради», «Фарҳод ва Ширин» кинофильмларида актриса сифатида намоён бўлган Лола Йўлдошева 4 сентябрь куни 37 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан «Дарё» хонанданинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида маълумот беради. 

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Санъатга қизиқиши кучли бўлган ҳуқуқшунос 

    Лола Йўлдошева 1985 йилнинг 4 сентябрида Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг отаси Равшанбек Йўлдошев узоқ йиллар мобайнида ички  ишлар органларида терговчи сифатида фаолият юритган. Шу билан бирга, унинг санъатга қизиқиши баланд бўлган. Айнан шу қизиқиш ортидан Равшанбек Йўлдошев кейинчалик кўплаб юлдузларни кашф қилган «Тарона рекордс» продюсерлик компаниясига асос солган. Лола оилада тўрт нафар фарзанднинг тўнғичи бўлган, яъни хонанданинг Рустам исмли укаси ва Анора, Асал исмли сингиллари бор.

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Актриса ёшлигида ижтимоий фанларни катта қизиқиш билан ўрганади ва Буюк Британиядаги ўрта мактабда таҳсил олади. Лола мактабни битирганидан кейин Москва халқаро университетида ўқишга киради. Хонанда ўқишни битиргач, Тошкентга қайтади ва бизнес соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш мақсадида пойтахтдаги Вестминстер халқаро университетида ўқийди. Сўнгра Тошкент давлат юридик университетига ўқишини кўчиради ва олий маълумотли юрист сифатида ўқишни битиради.

    Фото: Instagram/@lolaofficial_

    Фото: Instagram/@lolaofficial_

    Ижодий фаолиятини реклама ролигидан бошлаган 

    Лола ўз ижодий фаолиятини жуда эрта бошлаган. У ўн ёшида «Ширибом» реклама ролиги учун ўзининг илк таронасини ижро этган. Лола 2002 йилда хонанда сифатида фаолиятини бошлайди ва «Нетайин» номли таронасини ижро этади. Хонанданинг ушбу таронаси кўп муддат хит тароналар сафидан тушмайди. У 2002 йилда россиялик продюсерлар билан шартнома имзолайди ва бир муддат Майя тахаллуси остида ижод қилади.

    Шундан кейин ўзини актрисаликда синаб кўрмоқчи бўлган Лола 2003 йилда «Севинч» номли кинокартинада хонанда Шаҳзода, актёр Бобур Йўлдошев билан суратга тушади ва актриса сифатида танилади. У шундан сўнг «Муҳаббатим», «Топдим бахтимни», «Имкон бер», «Сенга», «Соғиндим», «Кел» таронасини мухлисларига тақдим этади.

    Хонанда иштирокидаги «Келгинди куёв», «Жодугар», «Ёндиради, куйдиради», «Ғаройиб орзулар» фильмлари ҳам томошабинларнинг эътирофига сазовор бўлган.

    Лола 2020 йилда Хитой нашри тузган Марказий Осиёнинг энг гўзал хонандалари рўйхатига киритилган.  Ушбу рўйхатдан икки машҳур хонанда — Шаҳзода ва Райҳон ҳам жой олган. Шунингдек, рўйхатда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг энг машҳур қўшиқчилари номлари келтирилган.

    Иккинчи турмушидан бахтини топган 

    Актриса 2005 йилда «Тарона» мукофотлаш маросимида «Йилнинг энг яхши аёл хонандаси» сифатида ғолиб деб топилади. Шундан кейин хонанда турмушга чиқади ва ижодда танаффус қилиб, оиласига вақт сарфлайди. Лола «Топдим бахтимни» номли таронасида биринчи турмуш ўртоғи билан суратга тушган. Орадан 6 йил ўтиб, 2011 йилда у турмуш ўртоғи билан ажрашганини ва ижодга қайтганини маълум қилади.

     

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Лола биринчи турмуш ўртоғи билан севишиб турмуш қургани, бироқ кейинчалик у томондан қўйилган турли тақиқ ва чекловлар ўзаро келишмовчилик ҳамда оиланинг бузилишига сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берганди.

    «Биз собиқ турмуш ўртоғим билан танишганимизда 18 ёшда эдим. У мени турмушга чиқишга кўндириш учун бир йил ‘меҳнат қилди’, бизнинг тўйимизга тиш-тирноғи билан қарши бўлган ота-онамни кўндириш учун эса яна бир йил сарфлади. У ҳаммамизни кўндириш учун барча маҳоратини ишга солди. Шу тарзда орадан 2 йил ўтиб биз унга таслим бўлдик. Отам собиқ турмуш ўртоғимдан тўйдан кейин ўқишимни давом эттиришим ҳамда ўтган йиллар мобайнида эришган карьерамни давом эттириш ваъдасини олди. Эркаклар қўл ташлашди, нон синдирилди, тўйимиз бўлди.

    Тўйдан кейинги 5 йил давомида мен фақат уй ишлари билан шуғулланиб уйда ўтирдим. Биз шаҳардан 30 километр узоқликда яшардик, мен деярли уйдан кўчага чиқмасдим. Менга ўқишимни давом эттиришга ҳам рухсат беришмади. Чунки бу янги келинчакка уйдаги мажбуриятларини бажарашига халақит берарди. Шу тарзда Вестминстерни тамомлай олмадим. Ўқишимни юридик университетнинг сиртқи бўлимига кўчиришди.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

     Ишлашимни ҳамда касбим билан боғлиқ тадбирларда иштирок этишимни тақиқлашди. Барча дугоналарим билан алоқам узилди, улар билан учрашувларга, туғилган кун ва тўйларга юборишмасди.

    Ота-онамникига бир ҳафтада бир марта бир неча соатга борардим, ётиб қолишга ҳеч қачон рухсат беришмасди. Шундай қилиб орадан йиллар ўтди. Икки фарзандли бўлдим. Ҳар куни эрталаб соат 6:00 да турардим, ярим кечаси ухлашга ётардим. Бошқаларнинг манфаатлари билан яшардим, чунки ўзимда ҳеч қандай манфаат йўқ эди. Ҳаётимдаги асосий мақсад оила аъзоларига хизмат қилиш, уларга яхши кўриниш эди. Ҳар кеча ухлашдан олдин ўзимни саҳнада ҳис этар, кўзларим ёниб табассум қилаётганимни тасаввур қилардим. Фақат тушимда ўзимни бахтли ва эркин ҳис этардим.

    Ҳақиқий Лолани соғинардим…

    Кунлардан бир кун мен 40 кунлик ўғлимни ва икки ёшли қизимни олиб у уйдан кетдим ва у ерга бошқа ҳеч қачон қайтмадим…

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    «Ўшанда мен қўрққанмидим? Йўқ. Қилмишимдан афсусландимми? Ҳеч қачон! Кимнидир айблайманми? Бу аҳмоқлик. Биз билан бўлаётган ҳамма нарсага биз қачондир рухсат берганмиз. Орадан 10 йил ўтганидан сўнг мен бу ҳақда биринчи марта гапиряпман. Чунки қачондир мен босиб ўтган ҳаётда яшаётган аёлларнинг оғриғини тушунаман, сизнинг умидсизлигингизни ҳис этаман, оилангизни йўқотишдан, шу билан бирга, тубсиз жарлик ёқасида қолишдан қўрқишингизни биламан.

    Бирга яшаётган одамларингизнинг ҳаракатларини оқлаб, бу сизнинг тақдирингиз ва сиз ҳеч нарсани ўзгартира олмаслигингизга ўзингизни ишонтираётганингиз, ота-онангиз юзини ерга қаратмаслик учун ҳаракат қилаётганингизни ҳис қиламан.

    Сиз жуда ҳам истайдиган ягона нарса — тўйиб ухлаш ёки ҳеч бўлмаса бирор марта ҳеч кимдан рухсат сўрамасдан бирор қарорни қабул қилиш. Бироқ сиз булардан кўпроғига лойиқсиз. Бу ажрашишга чақириқ эмас! Мен учун оилавий қадриятлар ҳамиша устун бўлган. Бу ўзингизни ҳурмат қилишга чақириқ! Сиз шахс эканлигингиз ва ўзингиз орзу қилган ҳаётда яшашга тўлақонли ҳақли эканлигингизни унутманг! Ҳа, сиз келин, рафиқа ва онасиз, лекин биринчи навбатда сиз ўз ҳақ-ҳуқуқларига эга инсонсиз ҳамда ҳеч ким уларни оёқости қилиш ҳуқуқига эга эмас.

    Фото: Instagram/@lolaofficial_

    Фото: Instagram/@lolaofficial_

    Кимдир ўзгариши ва ҳаётингиз яхшиланишини кутманг. Бу ўз-ўзини алдаш. Ўзгариши мумкин бўлган ягона инсон — сизсиз. Мен шу тарзда юмшоқ феъл-атворли, очиқ, содда ва ишонувчан қиздан кучли, асосийси, ўзини севадиган ва ҳурмат қиладиган аёлга айландим.

    Биз қизларимизга ўрнак бўламиз, шуни ёдда тутинг. Ўзига ҳурмат болаликдан бошланади. Болалар ўзига ишончи юқори, ўзига қараган, отаси севадиган бахтли онани кўриши керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас! Менинг фарзандларим бугун мени шу ҳолда кўряпти.

    Орадан йиллар ўтиб, мен турмуш ўртоғим сиймосида бахтимни, севгимни, эркимни, ҳурмат ва қўллаб-қувватлашни топдим. Бунинг учун ундан миннатдорман. Энди сиз бу шунчаки баландпарвоз сўзлар эмас, балки менинг ҳаётий тажрибам эканлигини биласиз.

    Мен сизларнинг ҳар бирингиз бахтли бўлишингизни жуда хоҳлайман. Яна ўзингизнинг ҳаётингизни севишингиз, бу яшаш учун кураш эмас, ажойиб йўл эканлигини ёдда тутишингизни истардим. Бу йўлни қандай босиб ўтишни фақат сиз ҳал қиласиз», — деган эди хонанда.

    Биринчи турмушидан ажрашгандан сўнг хонанда 2017 йилда яна турмуш қуради ва 2020 йилда қизи Аишани дунёга келтиради.

    Фото: Instagram/@lolaofficial_

    Фото: Instagram/@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Шаҳноза Мирзиёеванинг энг яқин дугонаси ва «Ақлвой» телеканали мадҳияси ижрочиси

    Хонанда Лола Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи, Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Мирзиёеванинг энг яқин дугоналаридан бири ҳисобланади. Уларнинг дўстлигига 15 йилдан ошди. Хонанда Лола 2021 йилнинг ноябрь ойида Шаҳноза Мирзиёева билан тушган суратини саҳифасига жойлаб, уни туғилган куни билан табриклаган ва самимий тилакларини билдирган. Шунингдек, хонанда Шаҳноза Мирзиёева билан узоқ йиллик қадрдон эканлигини айтиб ўтган.

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Лола Мактабгача таълим вазирлигининг турли лойиҳаларида ҳар доим дугонаси Шаҳноза Мирзиёева билан биргаликда, уни қўллаб-қувватлаб туради. Хусусан, «Ақлвой» телеканали очилишига бағишланган тадбирда ҳам хонанда дугонасининг ёнида эди.

    Хонанда зарарли одатлари ҳақида

    Лоланинг ҳам кўплаб инсонлар сингари зарарли одатлари бор. Хонанда мухлисларига аталган постида пунктуаллик (ўз вақтида улгуриш) борасида ажралиб турмаслиги ва кўпинча ҳамма жойга кечикиб юришига иқрор бўлди, буни эса ишларни доим кейинга қолдириши билан изоҳлаган эди. Бундан ташқари, қўшиқчи ўзини қаҳвада чекламаслигини, бир кунда бу ичимликдан икки финжон ҳам ичиши мумкинлигини қайд этган эди. Шунингдек, Лола кир ювиш машинасидан ювиб бўлинган кийимларни чиқариб ёйиб қўйишни унутиши, анча вақтдан кейин эса уларни қайтадан ювиши ҳақида ёзган эди.

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Лола ва Шаҳзода ўртасидаги муносабат ҳар доим муҳокамалар марказида

    Лоланинг отаси Равшан Йўлдошев унинг онаси Гулнора Йўлдошева билан ажрашиб, Шаҳзодага уйланганидан кейин хонандалар ўртасидаги муносабат ёмонлашгани ҳақида узоқ йиллар давомида миш-мишлар юради. Шаҳзода ҳам, Лола ҳам турли интервьюларда улар ҳеч қачон бир-бирига овозини баландлатиб гапирмагани, ораларида жиддий келишмовчилик ҳам йўқлигини таъкидлаб келади. Лола Instagram саҳифаси орқали мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берар экан, Шаҳзода билан айни пайтда ҳеч қандай муносабатда эмаслигини маълум қилган.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Отасининг вафот этганидан сўнг анча пайтгача ўзига кела олмаган

    2020 йилнинг 31 март куни Лоланинг отаси Равшанбек Йўлдошев юрак хуружидан вафот этди. Хонанда ўшанда оиласи билан Россиянинг Москва шаҳрида эди. Пандемия туфайли авиарейслар чеклангани боис Лола отасининг маъракаларига кела олмади. Хонанда отасининг ўлимидан кейин анча вақтгача ўзига кела олмагани ҳақида мухлисларига сўзлаб берган эди.

    «Отам сочининг учигача интеллигент одам эди. У энг ақлли, меҳрибон, ниҳоятда истеъдодли инсон эди. У ҳар доим ўзини оғир-босиқ тутар, паст, ёқимли овозда гапирарди. Ўйлашимча, у жавобини билмайдиган биронта ҳам савол йўқ эди. Ҳар доим тўғри, доно маслаҳат берарди. Мен ҳар доим ижод ва шахсий ҳаётга оид маслаҳатларни ундан сўрардим. У ҳар доим менинг суянчиғим эди. У ўзини севарди, ўзига қарарди, ҳар доим дид билан кийинарди. Яна унинг қўллари жуда чиройли эди. У туғишимга келишини айтганди, мен уни роса кутаётган эдим. Биз у билан ўлимидан бир кун аввал гаплашган эдик. Иккаламиз ҳам бу охирги марта эканлигини билмагандик», — деган эди Лола.

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Фото: Instagram /@lolaofficial_

    Пластик жарроҳликка мурожаат қилганини яширмайди

    Лола 2022 йилнинг март ойида пластик жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. У гўзал бўлиш учун асли ўзбекистонлик, аммо Москвада фаолият юритаётган машҳур пластик жарроҳ Тимур Ҳидировга мурожаат қилди.

    Ҳар йили туғилган кунини ҳар хил мамлакатда нишонлаш анъанаси

    Лола ҳар йилги туғилган кунини ўзи учун янги шаҳарда нишонлашни одат қилган. Хонанда 2021 йилнинг 4 сентябрида Швейцариядаги курортлардан бирида 36 ёшини қарши олган бўлса, бу йил у Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига шахсий байрамини нишонлаш учун жўнаб кетди.

    «Қачонлардир ҳар йили туғилган кунимни саёҳатда нишонлашни ният қилгандим. Икки йилдирки ушбу ниятимга эришмоқдаман. Янги мамлакатлар, янги мен! Ушбу имконият учун Яратгандан чексиз миннатдорман», — дейди хонанда.

    Мавзуга доир: Лола, Муниса Ризаева ҳамда мукаммал ташқи кўринишга эришиш учун пластик жарроҳлик амалиётидан фойдаланган бошқа машҳурлар (фото).

    05.09.2022, 12:48   Изоҳ (0)   52564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янги фильмларда одатий ампуласидан тубдан фарқ қиладиган образларни гавдалантирган Голливуд юлдузлари (фото)

    05.09.2022, 10:50

    Instagram: Шоҳруххон ва Асал Шодиева хонадонида байрам, бир кунда 3 ўғлини уйлантирган Собиржон Мўминов, Раъно Ярашева оиласида жудолик

    04.09.2022, 22:57

    Шарқ маликалари: Ханде Эрчел, Фаҳрие Эвжен ҳамда бошқа энг машҳур турк актрисаларининг ҳашаматли уйлари (фото)

    04.09.2022, 20:57

    Голливуд юлдузи Бред Питт 20,5 миллион долларни кимларга ва нима учун берди?

    04.09.2022, 18:55

    Таниқли Голливуд актрисаси Жейн Фонда саратонга чалинди

    04.09.2022, 11:54

    Instagram: Ўғлининг тўйида санъаткорлар устидан доллар сочган Абдулла Қурбонов, турмушга чиқаётган Рухшона, Жаҳонгир Хўжаев Умра сафарида

    03.09.2022, 22:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.