Тошкентнинг Яшнобод туманидаги маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона яқинида номаълум сумка ташлаб кетилгани аниқланиб, зудлик билан текширув ишлари олиб борилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
1 сентябрь куни соат 12:00 ларда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона девори ташқарисида номаълум кимса томонидан сумка қолдириб кетилгани аниқланган.
ИИБ ходимлари ва бошқа мутахассислар воқеа жойига етиб келди ва сумка қолдириб кетилган ҳудуд ўраб олиниб, текширув ишлари олиб борилди. Ҳудудга тез ёрдам хизмати ва ёнғин ўчириш экипажлари ҳам жалб этилган.
Олиб борилган тезкор текширувлар натижасида унинг ичида кийим-кечаклар борлиги аниқланган.
Изоҳ (0)