Ўзбекистонда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси 10 297 та таълим муассасалари қўриқланиб келинаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, республика бўйлаб янги ўқув йили бошланиш арафасида Миллий гвардия Қўриқлаш бўлинмалари томонидан Олий ва ўрта махсус таълим, ўрта таълим, мактабгача таълим муассасалари хавфсизлиги ўрганилди. Ушбу муассасаларда техник қўриқлаш воситаларининг созлиги текширувдан ўтказилди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан:
- 5398 та умумтаълим мактаблари;
- 656 та олий ва ўрта махсус таълим муассасалари;
- 3959 та мактабгача таълим муассасалари;
- 284 та талабалар ётоқхоналари техник қўриқловга олинган.
Изоҳ (0)