• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украина армияси Херсон вилоятига ҳужум ҳақида маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги «у шармандаларча муваффақиятсизликка учрагани»ни айтмоқда

    Украина армияси анчадан бери кутилаётганидек, мамлакатнинг босиб олинган жанубий қисмига ҳужум бошлаганини маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Украина ҳарбийлари Донецк вилоятида, 2022 йил 28 август

    Украина ҳарбийлари Донецк вилоятида, 2022 йил 28 август
    Фото: AP Photo

    «Украина Қуролли кучлари Украина жанубида кўплаб йўналишлар бўйича, шу жумладан, Херсон вилоятида ҳам ҳужум ҳаракатларини бошлади», — деди «Жануб» қўриқлов ва мудофаа кучлари расмий вакили Наталья Гуменюк.

    Ўз навбатида, «Каховка» тезкор қўшинлар гуруҳи ДХРнинг 109-полки ва уни қўллаб-қувватлаб турган россиялик десантчилар ўз позицияларидан чекинганини маълум қилди. Гуруҳ эълон қилган видеода россиялик ҳарбий ёки ДХР жангчиси деб тахмин этилаётган шахс 29 август куни Украина Қуролли кучлари (УҚК) «мудофаанинг биринчи чизиғини ёриб киргани»ни айтган. Бу ҳақда бошқа нашрлар ҳам ёзган.

    Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари ўринбосари Алексей Мацулевич Херсон учун жанглар бошлангани ҳақида ёзиб, сўнг постини ўчириб ташлади. Бундан ташқари, Украина Telegram-каналлари УҚК бош қўмондони Валерий Залужнийга таяниб, Украина армияси Херсон вилоятидаги Сухой Ставок аҳоли пунктини эгаллагани ҳақида хабар тарқатди. Бироқ бу маълумот Залужнийнинг норасмий каналида пайдо бўлди ва ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

    Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк жамоатчилик кўзи олдидаги шахсларни «супер шов-шувли баёнотлар» бермасликка чақирди. «Сизнинг истакларингиз ва орзуларингизни тушунаман. Аммо барибир бизнинг ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларимизга нисбатан изоҳларнинг эҳтиёткорона форматидан келиб чиқишни таклиф этаман…» — деди у. Гуменюк қўшимча қилишича, «ҳар қандай жанговар операция жимжитлик талаб қилади». «Бундай ижобий янгиликларни одамлар жуда узоқ кутганини тушунган ҳолда, ҳақиқатан ҳам қандайдир ҳаракатлар бошлаганимиз ҳақида маълум қилишимиз мумкин эди. Бироқ бундан кейин ўзингизни тийиб туришни ва бу воқеаларни тарқатиб юбормасликни, қўшимча тафсилотларни қидириб топмасликни сўраймиз…» — дея аниқлик киритди у.

    АҚШнинг икки мансабдори CNN’га УҚК «жиддий қарши ҳужум» учун шароитларни тайёрлаётгани ҳақида маълум қилди. Нашр суҳбатдошларига кўра, бундай операциялар ҳужум олдидан қилинадиган стандарт амалиёт бўлиб, жанг майдонини тайёрлаш учун қурол-яроғ омборларига, қўмондонлик пунктларига ва бошқа ҳарбий нишонларга зарбалар беришни ўз ичига олади. Ҳужум режаларига ўз таъсирини ўтказган нарсалардан бири шу бўлдики, АҚШнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия фронт олдинги чизиғига тахмин қилинганидан кўра камроқ бўлинмаларни жойлаштира олган, дея қўшимча қилди CNN журналисти Жим Шутто исми ошкор этилмаган америкалик мансабдорга таяниб.

    Херсон вилоятининг Россия назорати остидаги маъмурияти ҳужум бўлмаганини маълум қилди. «Бу фейк, УҚК ҳужуми — бу қандайдир хом хаёл, кино. Ҳеч ким ҳеч қаерга ҳужум қилмаяпти, ҳеч ким чекинмаяпти. Буларнинг ҳаммаси фантазия. Хотиржам яшаяпмиз, ривожланяпмиз», — дея маълум қилди «маъмурият» вакили Кирилл Стремоусов «ТАСС»га. Унинг сўзларига кўра, «Ғарб Украина ҳукуматидан маълум бир ҳаракатларни талаб қилмоқда, Зеленский эса қандайдир чора кўрадиган ҳолатда эмас, шунинг учун ҳам тинч аҳолини ўққа тутишмоқда».

    Херсоннинг уч нафар фуқароси Беларуснинг «Зеркало» нашрига маълум қилишича, шаҳарда жанглар бўлаётгани йўқ. Шу билан бирга, уларнинг сўзларига кўра, ўтган тунда портлашлар товушлари одатдагидан кўра кўпроқ эшитилган. Россиялик ҳарбий мухбир Роман Сапоньков Херсон ва Николаев вилоятлари чегарасидаги Давидов Брод қишлоғи яқинида (Херсондан тахминан 100 км узоқликда) бўлиб қайтганини айтиб берди. Унинг айтишича, туширилган десантлар шу заҳоти жангга киришиб кетганини кўрган. Айни вақтда Сапоньков қўшинларнинг бир қисми чекингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган: «Эрталабдан иттифоқ қисмлари жуфтакни ростлаш бўйича сурияча нормативни бажарди. Сафарбар қилинган эркаклар, уларни айблашим қийин. Доимий хизматдаги десантларнинг кам-кемтикларини тузатишади».

    Босиб олинган Новая Каховкада 29 август куни ўққа тутишлар туфайли иш жойларидан эвакуациялар ҳақида эълон қилинди. Украина томони ҳам Новая Каховка яқинида жойлашган Берислав шаҳрида машинасозлик заводига зарба берилгани ҳақида маълум қилди. Уларнинг талқинига кўра, заводда Россия армиясининг техникаси ва ўқ-дорилари бўлган, шунингдек, россиялик ҳарбийлар ҳам бўлган. Гуменюк босиб олинган ҳудудлар аҳолисини пана жой топишга чақирди ва «ҳозир воқеалар ривожи жуда тез бўлаётганини, вазият шиддат билан ўзгараётгани»ни айтди.

    Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳужуми муваффақиятсизликка учраганини маълум қилди. Муассаса талқини бўйича, УҚК Николаев ва Херсон вилоятларида учта йўналишда ҳужум қилган, аммо «катта талафотлар» кўрган. «Жанглар чоғида Украинанинг 26 та танки, 23 та пиёда қўшинлари жанговар машиналари, тўққизта бошқа жанговар зирҳли машиналар йўқ қилинди, иккита Су-25 самолёти уриб туширилди. Душман томоннинг аскарлар бўйича талафоти 560 кишини ташкил қилди. Душманнинг ҳужум ҳаракатларини амалга ошириш бўйича навбатдаги уриниши шармандаларча муваффақиятсизликка учради», — дея даъво қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги. УҚК Бош штаби ўзининг кечки маълумотномасида ҳужум ҳақида ҳеч қандай хабар бермади.

    Кейинроқ CNN Украина армиясидаги манбасига таяниб, УҚК Херсон вилоятида тўртта қишлоқни озод этганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, гап Томина Балка, Правдино, Новодмитровка ва Архангельское қишлоқлари ҳақида бормоқда. «Кўрамиз, бундан кейин нима бўларкан. Бизнинг нишонимиз — Херсон», — деди CNN манбаси.

    30.08.2022, 09:24   Изоҳ (0)   14580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мюнхендаги меҳмонхонада ҳайкал қулаб тушиши оқибатида 7 ёшли қиз ҳалок бўлди

    30.08.2022, 00:32

    Ҳиллари Клинтон рақс можароси фонида Финляндия бош вазирини қўллаб-қувватлаб, Twitter’да изоҳ қолдирди

    29.08.2022, 18:43

    Боррел россияликлар учун визани тўлиқ тақиқлаш ғояси Европа Иттифоқида бир овоздан қўллаб-қувватланмаслигини айтди

    29.08.2022, 16:48

    Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар туфайли оғир қийинчиликларга дуч келади — Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел

    29.08.2022, 16:07

    Днепр устида 430 метрлик Украина байроғи. Славянскдаги вайронагарчилик. Урушнинг 186-кунидан фоторепортаж

    29.08.2022, 15:51

    «Дунё ядровий қуролдан абадий воз кечиши керак», — БМТ бош котиби

    29.08.2022, 14:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.