Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг айтишича, қисқа муддатда Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар туфайли қийинчиликларга дуч келади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Шунингдек, у газ нархининг ошишини ҳам қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи «эркинлик учун ҳақ тўлашга» тайёр бўлиши керак.
Россия иқтисодиёти нефть ва газга боғлиқ экан, уларга бизнинг технологиямиз керак бўлади. Россия қийин аҳволда. Ва, албатта, биз ҳам қисқа муддатда жиддий муаммоларга дуч келамиз. Газ нархи ошиб бораётганини инкор этиб бўлмайди. Аммо биз озодлик учун тўлашга тайёр бўлишимиз керак. Чунки Украинадаги уруш нафақат украиналикларнинг уруши, балки бизнинг озодлигимиз учун ҳам таҳдиддир», — дейди Жозеп Боррел.Европада газ нархи таъмирлаш ишлари туфайли «Шимолий оқим» орқали газ қуйиш тўхтатилиши фонида ошиб бормоқда.
Аввалроқ «Газпром» ҳам санкциялар ва турбиналарни таъмирлашдаги қийинчиликлар туфайли, газ қувури орқали етказиб бериш қувватини 20 фоизигача қисқартирган эди. Жорий ҳафтада биржадаги газ нархи бир куб метри учун 3,3 минг долларга етди.
Шундай қилиб, энергия нархининг ошиши фонида Европа Иттифоқи рекорд даражадаги инфляцияга дуч келмоқда.
Изоҳ (0)