Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Мутахассислар Марс тупроғида шолғом, турп ва салат барги ўстиришга муваффақ бўлишди. Бироқ ушбу маҳсулотлар ердаги муқобилларига ўхшамайди. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.

Фото: Space

Фото: Space

Аёва штати университети олимлари лаборатория шароитида Марс тупроғини қўллаган ҳолда шолғом, турп ва салат баргини ўстирди. 

Космик экипажларни Марсда озиқлантириш анча қимматга тушади, шу боис мутахассислар узоқ вақтдан бери мазкур сайёрада экин етиштириш йўлларини излаб келмоқда. 

Бироқ унинг тупроғида кўплаб ўсимликлар учун зарур органик озуқалар етишмайди ва суви жуда ҳам шўр.

Янги тадқиқотда олимлар Қизил сайёрадаги вулқон жинсларини ўрганиб, ўсимлик етиштириш бўйича тажриба ўтказди.

Тадқиқотчилар одатда чорва учун пичан сифатида йиғиб олинадиган беда ўсимлиги яхши ўсишини аниқлади. 

Бундан ташқари, беда майдаланганда ҳосил бўлган кукун тақир тупроқда шолғом, турп ва салат ўсиши учун ўғит сифатида хизмат қилиши мумкинлиги маълум бўлди.

Мутахассислар, шунингдек, денгиз бактериялари (Synechococcus sp. PCC 7002 — ердаги сувни тузсизлантириш учун ишлатиладиган) ёрдамида Марснинг шўр сувини тузсизлантириши мумкинлигини айтмоқда.

Бироқ олимлар етиштирган ўсимликлар Ер юзидаги маҳсулотларга ўхшамади, чунки улар ердаги муқобилларига нисбатан у қадар тўйимли эмас.

Изоҳ
Асосий янгиликлар