• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    Банк картасининг қайтарилмаслик ҳолатлари: Банкомат ва терминалларда қандай хавфсизлик чораларини қўллаш керак?

    «Дарё» банкомат ва терминалларда банк карталарини қўллашда хавфсизлик чоралари ҳақида Марказий банк тавсияларини тақдим этади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тавсия этилаётган хавфсизлик чоралари максимал даражада банк карталаридаги жамғармалар сақланишини ва рухсатсиз ишлатилишини олдини олишни таъминлайди.

    Банкоматлар

     

    Банкомат — мижознинг банкдаги ҳисоб рақами билан компьютер тизими орқали боғланган нақд пул берувчи электрон мослама.

    Банкоматларда банк картасидан фойдаланган ҳолда операцияларни амалга ошириш учун банкоматни танлашда яқинда шубҳали шахсларнинг йўқлигига эътибор бериш керак.

    Агар бундай шахслар бўлса, бу ёки бошқа банкоматдан фойдаланиш учун қулайроқ вақтни танлаш керак.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Учинчи шахсларнинг маслаҳатига қулоқ солмаслик ва банк картаси билан операцияларни амалга оширишда уларнинг ёрдамини қабул қилмаслик тавсия этилади.

    Банкоматни ишлатишдан олдин унинг PIN-код териладиган жойида ва карталарни қабул қилиш учун мўлжалланган жойидажойлашган дизайнига мос келмайдиган қўшимча қурилмалар (масалан, нотекис ўрнатилган PIN-код териш клавиатураси) мавжудлигини кўздан кечириш керак.

    Агар қўшимча қурилмалар мавжуд бўлса, бундай банкоматдан фойдаланишдан воз кечиб, банкоматда кўрсатилган телефон орқали банк ходимларига шубҳалар ҳақида хабар бериш мумкин.

    Банкоматга банк картасини киритиш учун жисмоний куч ишлатмаслик талаб этилади. Агар банк картаси киритилмаса, бундай банкоматдан фойдаланмаслик зарур.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    PIN-кодни киритаётганда яқин атрофдаги одамлар уни кўрмаслиги учун клавиатурани қўл билан ёпган маъқул.

    Банкоматдан нақд пул олгандан сўнг, уларни бирма-бир санаб, банк картаси қайтишини кутиш, квитанцияни олиб уларни сумкага (ҳамёнга, чўнтакка) солиш ва шундан кейингина банкоматни тарк этиш мақсадга мувофиқ.

     

    Банкомат томонидан чоп этилган квитанцияларни уларда кўрсатилган суммаларни кейинчалик банк ҳисобварағи билан таққослаш учун сақлаб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

    Агар банкомат тўғри ишламаса (масалан, у узоқ вақт кутиш режимида бўлса, ўз-ўзидан қайта ўчиб ёқилса), ундан фойдаланмаслик, клавиатурадаги «Отмена» тугмачасини босиб, амалдаги операцияни бекор қилиш ва банк картасининг қайтишини кутиш керак.

    Агар банк картаси билан операциялар пайтида банкомат банк картасини қайтариб бермаса, кўрсатилган телефон рақами орқали тегишли банкка мурожаат қилиб ҳолатни тушунтириш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Шунингдек, банк картасини чиқарган банк билан боғланиб, банк ходимининг кўрсатмаларига амал қилиш керак.

    Терминаллар

     

    POS-терминал — бу чакана савдо нуқталарида карта билан тўловларни амалга ошириш учун қўлланиладиган электрон восита.

    Банк картаси билан операцияларни тўғридан тўгри кузатиб туришни талаб қилиш зарур. Бу банк картасида кўрсатилган шахсий маълумотларни қонунга хилоф равишда ишлатилиш хавфини камайтиради.

    Товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш учун кассирнинг илтимосига биноан PIN-кодни киритаётганда, яқин атрофдаги одамлар буни кўра олмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак. Кодни сотувчига овоз чиқариб айтиш тавсия этилмайди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    POS-терминалга PIN-кодни киритишдан олдин, кузатув камераси POS-терминалга йўналтирилмаганлигига эътибор бериш зарур.

    Агар операция муваффақиятли якунланган бўлса, терминал экранида (Одобрено) хабар пайдо бўлади ва квитанциянинг биринчи нусхаси автоматик равишда (кассир учун) ва «Enter» тугмачасини босгандан сўнг квитанциянинг иккинчи нусхаси (мижоз учун) чоп этилади.

    Чекни олгандан сўнг, чекда кўрсатилган суммани текширишни унутмаслик керак.

     

    Агар банк картаси орқали тўлашга уриниш пайтида «Отклонено» деган хабар пайдо бўлса, терминал томонидан чиқарилган квитанциянинг битта нусхасини банк баёнотида кўрсатилган операциянинг йўқлиги текшириш учун сақлаш керак.

    Агар тўлов тизими контакциз интерфейсга эга карталарни қўллаб-қувватласа, хавфсизроқ тўлов усули сифатида контакциз тўлов усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

    Товарларни сотиш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича ҳар бир пунктда ушбу тўлов тизимларининг карталари қабул қилиниши тўғрисида хабар берувчи стикерлар ўрнатилиши мумкин.

    Стикерлар кўринарли жойларга (кириш эшиклари, деразалар, устунлар ва бошқаларга) жойлаштирилиши мумкин.

    Банкомат орқали банк картасини қайтармаслик ҳолатлари

    Банкоматнинг банк картасини ушлаб қолишининг асосий сабаблари:

    • пин код кетма-кет уч марта нотўғри киритилган;
    • банк картаси муддати тугаган (муддати ўтган) ёки блокланган;
    • банк картаси механик зарар кўрган (чип зарарланган);
    • операция тугаганидан кейин банк картасини банкоматнинг карта ридеридан 10-20 сония ичида қайтариб олинмаган;
    • банкоматнинг носоз ҳолатда бўлиши.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Банкомат картани қайтармаганда одатда керакли маълумотларни ўз ичига олган чекни чиқаради. Уни ташлаб юбормаслик керак, ушбу чек банк картани қайтариб олиш учун банкка мурожаат қилинганда фойдали бўлиши мумкин.

    Агар банкомат бундай чек бермаса, қайғуришга ҳожат йўқ, чексиз ҳам банк картасини қайтариб олиш мумкин.

    Амалиётни бекор қилиш

    «Бекор қилиш» тугмасини босиб, бир неча дақиқа кутиб туриш зарур — бу вақт давомида «техник носозлик» автоматик равишда бартараф этилиши мумкин.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Агар банкомат картани қайтармаса, банкоматнинг жойлашувига (банк ичида ёки алоҳида АТМ пунктида) қараб банк ходимига мурожаат қилиш керак.

    Банкка қўнғироқ қилиш

    Банкоматнинг ўзида банк номи ва картани қайтариб олиш учун нималар қилиш зарурлигини тушинтириш учун алоқа рақами ҳақида маълумотлар мавжуд.

    Банк картасининг қайтарилмаётгани ҳақида телефон орқали хабар бериб, банк картаси маълумотларини айтиш, зарур ҳолларда саволларга жавоб бериш сўралади.

    Банк ходими картани қайтариш учун қаерга ва қандай ҳужжатлар билан мурожаат қилиш кераклигини айтади.

     

    Банкоматни уриш ёки уни очишга ҳаракат қилиб, муаммони ҳал қилишга уриниб бўлмайди. Агар бундай ҳаракатлар билан банкоматга зарар етказилса, банк зарарни қоплашни талаб қилади.

    Хизмат кўрсатувчи банк вазиятни ўрганиб чиқиб, ҳолат бўйича тушинтириш олиб боради, банк картасини бир кун ичида қайтариб беради, ёки банк картасига зарар етган/муддати тугаган тақдирда, олдинги карта ўрнига янги картани чиқаради.

    Мақолада «FinLit.uz» сайтининг маълумотидан фойдаланилган.

    24.08.2022, 18:50   Изоҳ (0)   38820
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Офисда уй ҳайвонларининг бўлиши муҳитни қанчалик ўзгартиради?

    24.08.2022, 17:18

    Португалияда қурғоқчилик: мевалар дарахтнинг ўзида қуриб, узумлар майизга айланиб қолмоқда

    24.08.2022, 16:10

    Хитой жаҳонда юаннинг позициясини мустаҳкамламоқчи

    22.08.2022, 23:07

    Ҳар бир оила учун яхшигина харажат — Болаларни мактабга тайёрлаш бўйича тавсиялар

    21.08.2022, 19:56

    Сохта буюртмалар ва 13 та айблов ҳукми: қандай қилиб АҚШ дунёдаги энг кучли олтин савдогарларини қўлга туширди?

    15.08.2022, 22:54

    «IT соҳасини танлаб, жуда кўп даромад топиш мумкин». Google’даги ўзбекистонлик Саидакбар Пардаев билан АҚШдаги ҳаёт, муаммолар ва истиқболлар ҳақида суҳбат

    10.08.2022, 20:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ким Чен Ин билан шу йил учрашмоқчиман” — Трамп

    Дунё | 26 август, 11:58

    Вьетнамга Кажики тўфони ёпирилди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 26 август, 11:45

    Асаларининг митти мияси келажак нейротармоқларини яратишга асос бўлади — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 11:35

    Ўзбекистонда судларда сунъий интеллектдан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 26 август, 11:24

    “Реал” футболчиси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 26 август, 11:20

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    Садир Жапаров Иссиқкўлда чиқинди тозалаган экофаолга автомобиль совға қилди (фото)

    Қирғизистон | 26 август, 11:12

    Instagram: Концерт беришга қарор қилган Райҳон, қизалоғини туғруқхонадан олиб чиққан Диёра Келдиёрова, автоҳалокатга учраган Комила Хўжаева

    Маданият | 26 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.