• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    «Ҳақиқий қовуннинг мазасини тушуниб етдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари

    IT Park Ўзбекистонга яшаш ва ишлаш учун келган IT-мутахассис — беларуслик 32 ёшли Тимур Миндаров ҳақида ҳикоя қилди. У «Itransition» компаниясида DevOps муҳандиси сифатида ишлайди.

    Фото: IT Park

    Фото: IT Park

    Тимур Миндаров «Itransition» компаниясида ўтган йилнинг июль ойидан бери фаолият олиб боради. Унинг вазифаларига дастурий таъминотни йиғиш ва етказиб беришни автоматлаштириш, инфратузилмани созлаш ва носозликларни бартараф этиш киради.

    Яъни бунда дастурчи код ёзишни тугатган бўлади, лекин дастур ҳали ишга туширилиши керак — дастурни йиғиш ва етказиб беришни автоматлаштириш, дастур ишлайдиган инфратузилмани созлаш ва мониторингни таъминлаш.

    Ўзбекистонга кўчиб ўтиш ҳақида

    Шу йилнинг март ойида Тимур Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилган. У узоқ вақт давомида Минскни тарк этиш ҳақида ўйлаган эди.

    Эсимда: 2012 йилда ҳеч бўлмаганда бир муддат бирон жойга кўчиб ўтишим кераклигини тушунганман. Кейин турли хил вариантларни кўриб чиқдим. Ҳамма АҚШ ва Европага бориши аниқ, лекин мен яна бошқа вариантлар ҳам бордир, деб ўйладим. Балки, Ўзбекистондир?, — дейди у.

    У дастлаб Ўзбекистон, Қозоғистон ва Грузия ўртасида танлов қилган. Отаси ҳам Ўзбекистондан. Бу юрт ҳақида кам гапирган бўлса ҳам, унга ота-боболарининг ватанини кўриш қизиқ бўлган.

    Дадам яна Беларусда яхши қовунлар йўқлигини айтади, менга эса қизиқ: яхши қовун дегани нима экан?, — деб эслайди Темур.

    Темурнинг айтишича, қовунлардан ҳафсаласи пир бўлмади: улар ҳақиқатан ҳам ширин ва энди у ҳақиқий қовуннинг мазаси қандай бўлишини тушуниб етди.

    Бундан ташқари, Темур сояда 40-45 даража нима эканлигини ҳис қилиб кўришни хоҳлаган. Унинг тан олишича, илгари бундай иссиққа қандай чидаш мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмасди.

    Энди англадим, бу унчалик қўрқинчли эмас экан, чидаса бўлади. Беларусда 30 даража ва юқори намлик чидаб бўлмас ҳолга келтиради, аммо бу ерда ҳаво қуруқ. Иссиқ ҳавода сайр қилишни яхши кўраман, — дейди у об-ҳаво ҳақида.

    Унга IT Park трансфер хизматини тақдим этди ва SIM-карта берди. Шунингдек, ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳам ёрдам берди.

    Кейинчалик қиз дўстим ёнимга икки марта ташриф буюрганида, у мустақил равишда рўйхатдан ўтиш жараёни билан танишган. IT Park ёрдамисиз жараён узоқ ва толиқтирар даражада кечар эди. Ташкилот уй-жой топишда ҳам ёрдам беришини биламан, лекин квартирани ўзим танладим.

    Ўзбекистон IT соҳаси ҳақида

    Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистонда IT соҳаси эндигина ривожланмоқда.

    Беларусь билан солиштирганда бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда. Ва мен ўтмишга қайтганимни ҳис қиляпман. Буларнинг барчаси сал аввал биз билан бўлган. Лекин ишончим комилки, яқин келажакда ҳаммаси ўзгаради, чунки Ўзбекистон ҳукумати ижобий ўзгаришлар учун катта ишларни амалга оширмоқда.

    Ҳикоя қаҳрамони техника дўконлари ва ҳаётни осонлаштирадиган иловалар йўқлигини айтади.

    Беларусда дори-дармонларни қидириш учун веб-сайтимиз бор, — дейди у.

    Лойиҳа бутун мамлакатни қамраб олади. У ерда сиз дори номини киритасиз ва харитада дори қаерда сотилаётгани, қанча туради ва қандай аналоглари борлиги кўрсатилган.

    Ҳатто исталган одам сотиб олмоқчи бўлган дорисини брон қилиши, кейин эса дорихонага бориб, уни сотиб олиши мумкин. Бу ерда мен ўша лойиҳани жуда соғиндим. Албатта, ботлар бор, лекин улар менга унчалик қулай туюлмади.Банк иловалари борасида ҳам Тимур шу фикрда.

    Ўзбекистондаги айрим банкларнинг ўз иловалари бор. Айтайлик, сиз ундан фойдаланишингиз мумкин, аммо интерфейс сифатсиз. Ёки, масалан, илова ажойиб кўринади-ю, ундан фойдаланишни бошлаганингизда, фақатгина кўриниши зўрлигини англайсиз.

    Интернетга келсак, қаҳрамонимиз бу масалада хотиржам.

    Кўпчиликнинг интернетдан шикоят қилишини эшитдим. Албатта, Беларусдагидан баъзи фарқлар борлигини пайқадим, лекин мен учун бу унчалик муҳим эмас, умуман олганда, ишлаш учун жуда қулай.

    Темурнинг эслашича, бу ерда у нақд пул қилиш муаммоси билан дуч келган.

    Бу ерга келиб, меҳмонхонага рўйхатдан ўтгунимча пулни алмаштиришга улгурмадим. Меҳмонхонада доллар билан тўласа бўладими, деб сўрасам, «йўқ» дейишди. Муаммо шундаки, ҳодиса дам олиш кунларидан бир кун олдин рўй берди, банклар ишламаслигини билмасдим.

    Темур айирбошлаш пунктларини топиш умидида шаҳар марказига борган. Бунинг ўрнига у банкоматларни топди, аввалига ускуналар қаҳрамонимизда шубҳа уйғотди.

    Беларусда дам олиш кунлари ёки кечгача ишлайдиган банклар мавжудлигига ўрганиб қолганман. У ерда банкоматлардан фойдаланишдан қўрқардим. Машинага доллар бериб, у сизга нимадир қайтаради, деб умид қилиш жуда ғалати. Натижада у мендан долларларни олди, лекин сўм қайтармади. Шуни ҳис қилган эдим…

    Лекин ҳаммаси ҳал бўлди. У чекни олиб, такси ҳайдовчисига қайтишда муаммони айтди. Такси ҳайдовчиси банк билан боғланиб, муаммони тушунтирди ва бир неча кундан сўнг Темур пулини олиш учун банкка борди.

    Қаҳрамонни ҳайратда қолдирган яна бир муаммо бу — йўл.

    Мен тез-тез одамларни нотўғри жойда югуриб кетаётганини кўраман. Беларусда бу жуда кам учрайдиган ҳодиса. Бошқа томондан, пиёдалар ўтиш жойлари жуда кам, ҳайдовчилар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларидан уларни ўтказиб юборишни истамайди.

    Тимурнинг айтишича, Тошкентнинг яна бир эътиборга молик жиҳати ҳайдовчилар тинимсиз сигнал чалишади.

    Бу ёмон. Мисол учун, бизнинг мамлакатимизда сигнал чалиш бу — хавф ҳақида огоҳлантириш белгисидир, аммо бу ерда одамлар доимий сигналга ўрганиб қолиб, ҳақиқатан ҳам жиддий нарсага реакция бермасликлари мумкин.

    Аммо рукнимиз меҳмони такси нархидан жуда мамнун: унинг сўзларига кўра, шаҳарнинг у четидан бу четига 4 долларга бориш мумкин.

    Бу мени қувонтиради, доим таксида юраман ва ҳатто ўзбекчада «чапга бурилинг, ўнгга бурилинг» ибораларини ўргандим.

    Маҳаллий аҳоли ҳақида таассуротлар

    Қаҳрамонимизда ўзбеклар ҳақидаги таассуротлар фақатгина ижобий.

    Менга ўзбек халқининг бир хусусияти ёқади: одамлар бир-бирлари билан «сиз» деб мулоқот қилишади. Бу мулоқотга ўзгача руҳ бағишлайди, ушбу вазиятда қўполлик қилиш қийин.

    Шунингдек, у тил борасида тўсиқларга дуч келмаганидан хурсанд, чунки аҳолининг аксарияти рус тилида гаплашади ёки тушунади.

    Айниқса, ўзбек таомлари унга манзур бўлган.

    Отам шу ерлик бўлгани сабабли уйда палов пиширардик. Лекин мен доим ўзбеклар пиширган ҳақиқий паловни татиб кўришни хоҳлардим. Энди мен унинг кўриниши қандай бўлиши ва қандай таъмга эга эканлигини биламан. Уйдагидан фарқлар бор, лекин унчалик катта эмас.

    Мева-сабзавотлар ва умуман таомлар унга ёқди. У соғинадиган ягона нарса — чўчқа гўшти.

    Беларусда колбаса ва дудланган гўштларнинг катта танлови мавжуд, чўчқа гўштини ҳар бир дўконда топиш мумкин ва тайёр маҳсулотлар ассортименти жуда катта. Бу ерда у деярли истеъмол қилинмас экан. Аммо қолган ҳамма нарса ажойиб, мазали ва ҳамёнбоп. Ўзбек ошхонаси жуда хилма-хил, менимча, таом етказиб бериш иловасидаги шарқ таомларининг ҳаммасини ҳам татиб кўрмадим.

    IT-мутахассис Тимур Миндаров ниманидир ўзгартириш вақти келмагунча Ўзбекистонда қолишини айтган.

    25.08.2022, 21:57   Изоҳ (0)   31701
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон соф иш ҳақи рейтингида 106 мамлакатдан 96-ўринни эгаллади

    25.08.2022, 14:09

    Банк картасининг қайтарилмаслик ҳолатлари: Банкомат ва терминалларда қандай хавфсизлик чораларини қўллаш керак?

    24.08.2022, 18:50

    Офисда уй ҳайвонларининг бўлиши муҳитни қанчалик ўзгартиради?

    24.08.2022, 17:18

    Португалияда қурғоқчилик: мевалар дарахтнинг ўзида қуриб, узумлар майизга айланиб қолмоқда

    24.08.2022, 16:10

    Хитой жаҳонда юаннинг позициясини мустаҳкамламоқчи

    22.08.2022, 23:07

    Ҳар бир оила учун яхшигина харажат — Болаларни мактабга тайёрлаш бўйича тавсиялар

    21.08.2022, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.