• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш: электромобиль бозорининг умумий кўриниши, келажаги ва Ўзбекистондаги вазияти қандай?

    Автомобильларнинг иқлимга салбий таъсири хавфини камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг долзарблиги ҳам минтақавий, ҳам глобал даражада ошмоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сўнгги ўн йилликда фаол амалга оширила бошланган электромобилларга ўтиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижалари электр транспорт воситаларининг янги бозори анча муваффақиятли ривожланмоқда деган хулосага келишга имкон беради.

    Жаҳон бозорида 2012—2021 йилларда электр транспорт воситаларини сотилиши 50 баравардан ошди, бунинг натижасида автомобиль бозорининг умумий таркибидаги ушбу сегментнинг улуши 0,2 фоиздан 8,3 фоизгача ўсди.

    Фақатгина сўнгги беш йил ичида барча турдаги электр транспорт воситаларининг умумий савдоси 1,27 миллион донадан 6,75 миллион донагача яъни 5,3 марта ошди.

    Электромобильларнинг глобал савдоси динамикаси, миллион:

    Фото: PMTI

    Фото: PMTI

    Халқаро энергетика агентлигининг (XEА) 2020 йилда электр транспорт воситаларига бўлган талаб кузатилиши тўғрисидаги маълумотларига кўра, автомобилларга бўлган талаб ва таклифнинг пасайиши билан солиштирганда барқарорроқ бўлган.

    Бундан ташқари, аккумулаторли электр транспорт воситаларига бўлган талаб гибрид электр транспорт воситаларига бўлган талаб динамикасини ортда қолдирди.

    Электромобильларга бўлган глобал талаб

    Савдо таркибидаги устун нисбатларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, сўнгги уч йил ичида аккумулаторли электр транспорт воситаларининг улуши 2015 йилгача бўлган даврда ўртача 60 фоизга нисбатан 72 фоиздан ошди.

    Бу омил анъанавий автомобиллардан электромобилларга ўтиш даврининг сезиларли даражада қисқарганлигини кўрсатади.

    Жаҳондаги барча турдаги электр транспорт воситалари савдосининг тахминан 90 фоизи Хитой, Европа ва АҚШга тўғри келади.

    2015 йилдан буён Хитой электр транспорт воситаларини сотиш бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди, бу умумий ҳажмнинг ярмидан кўпини (51 фоиз) ташкил қилади.

    2021 йилда Хитойда электромобиллар сотуви қарийб уч баравар кўпайиб, 1,2 миллион донадан 3,4 миллионга этиб, бутун жаҳон бўйлаб савдо ўсишининг асосий омили бўлди.

    2021 йил якунларига кўра, Европа бозори электромобилларининг иккинчи йирик бозори бўлиб қолди, бу жаҳон электромобиль савдосининг 34 фоизини ташкил этди. АҚШнинг улуши сўнгги беш йил ичида ўртача 13—14 фоизни ташкил этди ва 2021 йилда бу кўрсаткич 10,5 фоизни ташкил этди.

    Етакчи давлатлар ва минтақалар бўйича электромобилларнинг глобал савдоси таркиби, миллион:

    Фото: PMTI

    Фото: PMTI

    Шу билан бирга, АҚШда электромобиллар савдоси сўнгги йилларда биринчи марта ярим миллиондан ошиб, 720 минг донадан ортиқни ташкил қилди ва жаҳон электромобиллар савдоси таркибида учинчи ўринни эгаллади. Бошқа мамлакатлар ва минтақаларнинг улуши 4,5 фоиздан ошмайди.

    Мамлакатлар ва минтақалар орасида деярли барча Европа мамлакатларида электромобиллар бозорининг ўсиш кўрсаткичлари диққатга сазовордир.

    Бу уларнинг электр транспорт воситаларига ўтиш орқали иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш мақсадларига эришиш истаги билан боғлиқ.

    2020 йил рейтингига кўра, Европанинг аксарият давлатлари янги енгил автомобиллар сотувида электромобиллар улушини 10 фоиздан анча оширишга муваффақ бўлди.

    Бундан ташқари, аввалги йилларда бўлгани каби, Норвегия Европа мамлакатлари гуруҳида сезиларли даражада ажралиб, электр транспорт воситаларининг 75 фоиз улушига эришди.

    Биринчи бешликка Исландия, Швесия, Нидерландия ва Финляндия каби давлатлар ҳам кирди. Уларда янги автомобиллар сотувида тармоққа уланадиган электромобилларнинг улуши 18—45 фоизгача ошган.

    2020 йилда енгил автомобиллар сотувида электромобилларнинг улуши, мамлакатлар бўйича сотувлар:

    Фото: PMTI

    Фото: PMTI

    Франция ва Германияда бу кўрсаткич 11,3 фоиз ва 13,5 фоизни ташкил этди, бу ҳам ушбу мамлакатларда мазкур бозор сегменти ривожланишининг юқори динамикасини кўрсатади.

    Хитойда янги автомобиллар савдосидаги электромобилларнинг улуши 6,2 фоизни ташкил этди, бу Европа давлатлари ўртача кўрсаткичидан бироз пастроқ. АҚШда бу кўрсаткич ундан ҳам паст — 2,3 фоизни ташкил этди.

    2020 йилда янги енгил автомобиллар сотувида электромобилларнинг улуши, мамлакатлар бўйича сотувлар:

    Бироқ бозор ўлчамларини мутлақ кўрсаткичларда таққослаганда Хитой ва АҚШ электр транспорт воситаларининг энг йирик истеъмолчилари бўлиб, ички бозорларда сотувлар Европа мамлакатларига қараганда анча юқори.

    Жаҳонда электромобиллар сотуви

    Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассосиацияси маълумотларига кўра, 2020 йилда аккумулаторли электр транспорт воситалари ва гибридлари сотуви 1,25 миллион донани ташкил этди.

    Таққослаш учун, Хитойда сотилган электромобиллар сони савдо кўрсаткичларидан ошиб кетди, масалан, Германиядан — 3 баравардан ортиқ (395 минг дона), Франция ва Норвегиядан биргаликда олганда — 4,2 марта (291 минг дона).

    2020 йилда электромобилларни сотиш ҳажми, минг дона:

    Фото: PMTI

    Фото: PMTI

    Ушбу нисбатлар Хитой электромобиллар бозорининг бошқа мамлакатлар билан солиштирганда мутлақ маънода жуда катта эканлигини кўрсатади. Хитой сўнгги йилларда доимий равишда энг йирик бозорларга эга мамлакатлар орасида биринчи ўринни эгаллади.

    Бу электромобилларини ишлаб чиқаришни қувватлаш сиёсати ва стратегиясини муваффақиятли амалга оширилиши билан боғлиқ.

    Иккинчи ўрин Германияга, учинчи ўринни эса АҚШ эгаллаб турибди. Масалан, Норвегия янги енгил автомобиллар сотувида электромобилларнинг энг юқори 75 фоиз улушини кўрсатаётганига қарамай, унда бозорнинг сиғими Хитой, Германия ва АҚШга қараганда анча паст.

    Масалан, АҚШда сотилган электромобиллар сони 328 минг донагача ошган, бу Норвегиядагидан 3,1 баравар, Франциядагидан эса 1,8 баробар кўпдир.

    Европа мамлакатлари орасида электромобиллар бозори ривожланишининг энг юқори динамикаси Германияга хос бўлиб, унда 2020 йил 394 минг донадан ортиқ сотилган.

    Бу Франция ва Буюк Британиядагидан 2,1 баравар, Норвегиядагидан 3,7 баравар кўпдир. Аммо Хитой билан таққосланадиган бўлса, дунёнинг деярли ҳеч бир давлати Хитойнинг электр автомобиль бозори ҳажмига тенглаша олмайди.

    Ўзбекистонда икки йилда электромобиль импорти қарийб 20 баробар ошди

    Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 901 тага ёки 3,2 баробарга ошган. 2020 йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонга атиги 68 дона электромобиль келтирилган эди. Икки йилда импорт 19,3 баробарга кўпайди.

    Жорий йил июль ойининг ўзида бу кўрсаткич 189 тани ташил қилди. Етти ой ичида 10 та хорижий давлатдан қиймати 40,1 млн долларга тенг бўлган электромобиль импорт қилинган.

    2018—2021 йилларда Ўзбекистонда умумий автомобиль савдосидаги электр транспорт воситаларининг улуши:

    Фото: PMTI

    Фото: PMTI

    Ўзбекистонга энг кўп электромобиль етказиб берган давлатлар орасида Хитой доимгидек етакчилик қилмоқда. Январь—июль ойларида ушбу давлатдан 1 155 та электромобиль келтирилган.

    Иккинчи ўринни БАА (81) эгаллаган бўлса, бу борада учинчи этиб Германия (29) кўрсатилган.

    Бир йилда Ўзбекистоннинг электромобиль импорти қандай ўзгарди?

    Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—июль ойларида 1 314 та электромобиль импорт қилинган.

    Ўзбекистонга энг кўп электромобиль етказиб берган давлатлар орасида Хитой доимгидек етакчилик қилмоқда.

    2021 йилда Ўзбекистонда электромобиллар импортининг географик таркиби:

    Фото: PMTI

    Фото: PMTI

    Январь—июль ойларида ушбу давлатдан 1 155 та электромобиль келтирилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 388 тага тенг бўлган.

    Мамлакатлар кесимида энг катта ўсиш БААда кузатилган. 2021 йилнинг дастлабки 7 ойида ундан 1 дона электромобиль олиб келинган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 81 тага етди.

    Бу йил бошидан бери Ўзбекистон Германиядан 29 та электромобиль импорт қилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 4 тага тенг бўлган.

    Гонконг билан ҳам шунга ўхшаш вазият қайд этилган — 2021 йилда мамлакатдан 1 та электромобиль олиб келинган бўлса, жорий йилда эса уларнинг сони 29 тага етди.

    Марказий Осиёда вазият қандай?

    Электромобиль бозорнинг ривожланиш динамикаси жаҳон ўртача кўрсаткичидан анча паст бўлса-да, жаҳон тенденцияларига мувофиқ Марказий Осиё мамлакатларида электромобилларни илгари суриш бўйича фаолроқ жараён кузатилмоқда.

    Ўзбекистон ва Қозоғистон технологик жиҳатдан орқада қолишни олдини олиш ва яшил ривожланиш мақсадларига эришиш учун электромобиллар бозорини ривожлантириш устуворлигини илгари сурмоқда.

    Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда импорт ҳажмининг ошиши натижасида янги автомобилларнинг умумий савдосида электр транспорт воситаларининг улуши 2018 йилда 0,006 фоиздан 2021 йилда 0,35 фоизгача ошди.

    2018—2021 йилларда Ўзбекистонда импорт қилинадиган электромобилларнинг умумий автомобиллар импортидаги улуши:

    Фото: PMTI

    Фото: PMTI

    Қозоғистонда 2020 йилда рўйхатга олинган электромобиллар сони 550 тани ташкил қилди.

    Рўйхатга олинган автомобилларнинг умумий сонида электромобилларнинг улуши 0,013 фоиздан ошмади.

    Электромобильлар бозори ҳажмини мутлақ кўринишда солиштирадиган бўлсак, Ўзбекистонда 2021 йилда электромобиллар сони Қозоғистонга нисбатан 40—45 фоизга кўп бўлган бўлса-да, 2019 йилда вазият бунинг акси бўлган эди.

    Автомобильларнинг иқлимга таъсири

    Транспорт сектори чиқиндилари бўйича Ўзбекистон Қозоғистон ва Туркманистондан кейин учинчи ўринда туради.

    Марказий Осиё мамлакатлари транспорт сектори чиқиндилари:

    Фото: PMTI

    Фото: PMTI

    Шу билан бирга, ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган CO2 чиқиндиларининг жами интенсивлиги бўйича Ўзбекистон, МДҲнинг аксарият давлатлари сингари, CO2 эмиссияси юқори даражада бўлган давлатлар тоифасига киритилган.

    Глобал миқёсда автотранспорт воситаларининг янги энергия манбаларига технологик ўтиши ёқилғи ёниши натижасида атмосферага чиқариладиган умумий чиқиндиларнинг ўсиш суръатининг секинлашишига ёрдам берди.

    Бироқ 2010—2020 йилларда дунё миқёсидаги чиқиндилар 9—10 фоизга ошди.

    Шу муносабат билан жаҳон тараққиётининг асосий иқлим мақсади эмиссияларни нолга тенглаштириш, шу жумладан транспорт соҳасини технологик трансформасия қилиш орқали эришишдир.

    Электромобиль бозорининг истиқболи

    Ўн йилликда савдонинг тез ўсишидан сўнг, жами электромобиллар парки 10 миллиондан ошади, бу глобал автомобиль паркининг 1 фоизини ташкил қилади.

    2020 йилда дунёда рекорд даражадаги — 3 миллиондан ортиқ янги электромобиллар рўйхатга олинди, келгусида яна ўсиш тенденцияси кутилмоқда.

     

    Халқаро энергетика агентлигининг прогнозларига кўра, ўн йиллик охири — 2030 йилга келиб электромобиллар сони камида 145 миллионга ортади.

    Агар соҳа ҳукуматлар томонидан қўллаб-қувватланса, 2030 йилга бориб дунёдаги электр транспорт воситалари сони 230 миллионга этиши мумкин.

    Европа Иттифоқининг ЭУ Греен Деал экологик режасига кўра, Европа 2035 йилга бориб бутунлай "тоза" автомобилларга ўтиши керак.

    Европа давлатлари транспорт воситалари учун янада қаттиқроқ, ички ёнув двигателлари бўлган автомобилларни тўлиқ тақиқлашгача, экологик стандартларга амал қилади.

    Мисол учун, Германия ҳукумати 2030 йилга келиб электромобилларга бўлган талабни 15 миллионга етказишни мақсад қилган, бунинг учун 1 миллионгача зарядлаш станцияларини ишга тушириш керак бўлади.

     

    Ички ёнув двигателлари бўлган автомобиллардан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш орқали автотранспорт воситаларидан фойдаланишдан нол чиқиндиларга эришиш мақсадлари 2025 йилдан (Норвегия) 2030—2040 йилгача (Германия) вақт оралиғида ўзгариб туради.

    Тахминларга кўра, Хитой ва Ҳиндистон катта режалар қурмоқда, уларда ички ёнув двигателлари бўлган автомобилларни сотиб олишни тақиқлаш ва фақат гибрид ёки электромобилларни сотиб олиш имкониятини сақлаб қолиш муддати 2030 йилгача белгиланган.

    Прогнозларга кўра, Хитойда электромобиллар 2030 йилга келиб автомобиль бозорининг 40 фоизини ташкил қилади. АҚШда электр ва гибрид электр транспорт воситаларининг улуши 2030 йилга бориб 50 фоизгача ошади.

    Умуман олганда, ўн йилликнинг охирига келиб, бутун дунё бўйлаб автомобиль сотиш бозорида электромобилларнинг улуши 30-40 фоизга, 2040 йилга келиб эса камида 50 фоизга етиши мумкин.

    Мақолани тайёрлашда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълумотларидан фойдаланилди

    28.08.2022, 07:00   Изоҳ (0)   63211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир ой ичида бодринг нархи икки бараварга ошди

    27.08.2022, 23:05

    Ўзбекистонликлар Буюк Британияга вақтинчалик ишлашга виза олиш бўйича етакчилардан бўлмоқда

    26.08.2022, 23:31

    Ўзбекистон ва дунёда озиқ-овқат инфляцияси қандай кечмоқда?

    26.08.2022, 21:03

    Энергия нархлари Европада рецессияга сабаб бўлмоқда — Bloomberg

    26.08.2022, 20:38

    Глобал озиқ-овқат инқирозига сабаб: Ҳиндистон гуруч экспортини чекламоқчи

    26.08.2022, 20:05

    Хитой Россиядан олтин импортини 8 бараварга оширди

    26.08.2022, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.