Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Қурувчилар кўчасидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Оқолтин тумани МИБ томонидан қўйилган. 2018 йилда қурилган ушбу 2 қаватли уй 11 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,07 гектар. Бинонинг майдони — 724 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 2 млрд сўм. Аризалар 23 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Ҳамид Олимжон майдонидаги дўкон ва омборхона 8 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)