Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 64¹-модда билан тўлдирилиб, моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш, яъни моддий маданий мерос объектларига ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш, моддий маданий мерос объектларини, шу жумладан, уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш, худди шунингдек, моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этганлик маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида қайд этилиб, жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 168-моддасига ўзгартириш киритилиб, ахборот тизимидан, шу жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик жиноятларини содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Шунингдек, мажлисда «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонун ҳам муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, мазкур қонун билан юридик шахсларга электрон рақамли имзодан фойдаланиш имконияти яратилмоқда, шу билан бирга, давлат хизматлари кўрсатилишида халқаро электрон рақамли имзодан ҳамда Ўзбекистон норезидентларига электрон рақамли имзодан фойдаланишга рухсат этилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар