Тошкент вилояти Бекобод туманидаги чиқинди майдони тўлиб кетгани сабаб бир ҳафтадан бери ёқиб келинаётгани айтилмоқда.
«Ekolog.uz» каналининг ёзишича, туманнинг «Хос» МФЙ ҳудудида жойлашган «Хос шодлик махсус хизмат» МЧЖга чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш учун ажратилган ер майдонида полигон сифатида бир йилдан бери чиқинди тўпланиб келинган.
Эндиликда ушбу майдон тўлгани ва чиқинди ташлашга жой қолмагани сабабли бир ҳафтадан бери ушбу чиқиндихона ёқиб келиняпти. Аҳоли ва болалар ушбу бадбўй ҳиддан қийналмоқда.
Изоҳ (0)