Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдонидаги савдо дўкони ва омборхонанинг бир қисми кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,01 гектар. Бинонинг майдони — 590 квадрат метр, қурилиш ости майдони эса 190 квадрат метрга тенг.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жойлаштирилган.
Савдода сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд. Газ таъминоти эса йўқ.
Аукционга қўйилган дўкон ва омборхонанинг бошланғич баҳоси — 8,1 млрд сўм. Аризалар 23 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги автомобиль устахонаси аукционда 4,2 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)