Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан иккинчи учрашувини лингвистик таҳлил қилди.
Қайд этилишича, президент нутқининг лингвистик таҳлил натижаларида давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлаган. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жами 3 445 та сўздан фойдаланган.
Президентнинг нутқини таҳлили қилиш тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари солиқлар ва кредитлар эканлигини кўрсатган.
Шавкат Мирзиёев томонидан энг кўп тилга олинган сўзлар «тадбиркор» (86 марта), «бизнес» (43 марта), «солиқ» (40 марта), «банк» (21 марта) ва «кредитлар» бўлган.
Изоҳ (0)