Афғонистондаги эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги аёллар манфаатлари йўлида ислоҳотлар билан шуғулланувчи бўлим яратади. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Акиф Моҳажирга таяниб TOLOnews хабар берди.
Ушбу вазирлик Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келганидан кейин ташкил этилганди.
Моҳажирнинг сўзларига кўра, вазирликнинг янги бўлинмасида аёллар ишлайди. Бўлим қачон ташкил этилиши ва унда қанча ходим бўлишига бошқарма вакили аниқлик киритмади.
Моҳажир вазирликнинг йил давомидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ҳам тақдим этди: хусусан, унга 2 мингга яқин мурожаат келиб тушган, уларнинг «кўпчилиги кўриб чиқилган». Натижада 900 дан ортиқ киши ишдан бўшатилган. Хусусан, соқолини олган ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганлар ишидан айрилган.
Вазирлик вакили, шунингдек, барча муслима аёллар «жуда тор ва жуда юпқа бўлмаган» ҳижоб кийиши кераклигини, муслима бўлмаган аёлларнинг кийимларини киймаслигини таъкидлаган.
2022 йилнинг август ойида «Толибон» ҳукумат тепасига келганидан кейин фуқароларнинг ҳаётини тартибга солувчи бир қатор янги қоидаларни жорий қилди.
Мисол учун, аёлларга анъанавий афғон паранжиларини кийиш буюрилган, шунингдек, уйдан ташқарига заруратсиз чиқиш тақиқланган.
Изоҳ (0)