Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон 19 та хорижий давлатга қиймати 5,5 миллион долларга тенг бўлган 6,2 минг тонна қалампир экспорт қилди.
Қайд этилишича, қалампир экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 минг тоннага камайган. 2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон — 4 минг тонна;
- Қирғизистон — 706 тонна;
- Россия — 502 тонна;
- АҚШ — 219,4 тонна;
- Германия — 161 тонна;
- Тожикистон — 148 тонна.
- Сурхондарё вилояти — 1,6 минг тонна;
- Фарғона вилояти — 1,1 минг тонна;
- Жиззах вилояти — 751 тонна.
Изоҳ (0)