Урганчда эркак оилавий низо сабаб ўз ўғлини ўлдирди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 11 август куни юз берган. 50 ёшли эркак турмуш ўртоғи яшаб келаётган хонадонда оиласида келиб чиққан низо оқибатида ўзининг 2004 йилда туғилган ўғлини ошхона пичоғи билан кўкрак қафасига бир марта уриб, қасддан ўлдирган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эркак эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)