• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Голливуднинг 700 минг доллар гонораридан воз кечган, Азиз Раметовнинг севгисини рад этган, съёмка жараёнида бир ўлимдан қолган Ситора Фармонова 38 ёшда (фото)

    Латофатли актриса, нафақат ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга бўлган, балки чет эл кинофильмларида суратга тушиб, муваффақиятга эришган, «Менинг акам бўйдоқ», «Орзудаги аёл», «Макрли дунё», «Сўнгги истак» кинокартиналаридаги роли билан мухлисларнинг қалбидан жой олган Ситора Фармонова 20 август куни 38 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан «Дарё» нашри актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида маълумот беради. 

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Дизайнерликда таҳсил олиб, актрисаликда муваффақиятга эришган юлдуз

    Латофатли актриса Ситора Фармонова 1984 йилнинг 20 августида Бухоро шаҳрида туғилган. У оилада уч нафар фарзанднинг тўнғичи бўлган, яъни актрисанинг укаси ва синглиси бор. Ситора Фармонова 13 ёшида оиласи билан Тошкент шаҳрига кўчиб ўтган. У дастлаб дизайнер бўлишни орзу қилиб, шу соҳада таҳсил олади, бироқ кейинчалик фикрини ўзгартириб, актриса бўлиш орзусида Тошкент давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олади.

    Фото: Инстаргам /@sitorafarmonovaofficial

    Фото: Инстаргам /@sitorafarmonovaofficial

    Эпизод роли билан кино оламига кириб келган

    Актриса кино оламидаги фаолиятини «Аёл зоти» сериалидаги эпизод роли билан бошлаган ва 16 ёшида илк бор клипда суратга тушган. Ситора Фармонова 2004 йилда «Хавфли бурилиш» кинокартинасида рол ижро этди ва ушбу фильмдаги роли орқали томошабинларнинг қалбидан жой эгаллади. Шундан кейин актриса «Келгинди қайнона», «Учинчи тилак», Қасд», «Макрли дунё», «Қадрдонлар», «Динозавр қолдирган из» каби фильмларда суратга тушди.

    Съёмкада бир ўлимдан қолган актриса

    Актрисанинг роллари нафақат ўзбек режиссёрларининг, балки қозоқ ва қирғиз киноижодкорларининг ҳам эътиборига тушади. Ситора Фармонова немис режиссёри Вейит Ҳелмернинг 2011 йилда суратга олинган «Байконур» фильмида йиқилиб тушиб, оғир жароҳат олган. Бу рол сабаб актрисанинг бўйни йиртилиб, очилиб қолган. Рол унга катта муваффақият кетирган, бироқ Ситора Фармонова шу сабаб бир ўлимдан қолган. Шундан кейин актриса 2013 йил Қирғизистонда суратга олинган «Ётоқхона» сериалида ҳам рол ўйнаган. Сериал мухлислар томонидан яхши кутиб олинган ва актриса Қирғизистонда ҳам шуҳрат қозонган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Хонандаликда ва қизиқчиликда ўзини синаб кўрган

    Ситора Фармонова актрисаликдан ташқари ўзини қизиқчилик ва хонандалик йўналишида синаб кўрган. Унинг хонанда Миржалол билан бирга ижро этган «Баҳор-куз» номли таронаси мухлислар ва танқидчиларнинг эътирофига сазовор бўлган. Шундан кейин актриса «Айт», «Чаманда гул» тароналарини ижро этган. У чет эл хонандаси билан ҳам дуэт куйлаган, қирғизистонлик Мирбек Атабеков ижро этган «Икки юрак» таронаси «Ётоқхона» сериалининг саундтрекига айланган. Актриса 2015 йилдан бошлаб «Азия Микс» номли жамоа аъзоси сифатида «Қувноқлар ва зукколар» танловида иштирок этади. Жамоа турли мамлакат фуқаролари: тожикистонлик, ўзбекистонлик, қозоғистонлик ва қирғизистонлик ўйинчилардан иборат.

    Танқидлар остида қолган ва санъатда қийинчиликларга дуч келган актриса 

    Ситора Фармонова  2016 йилда, «Қувноқлар ва зукколар» танловидан сўнг «Ўзбекнаво» томонидан бериладиган лицензиясидан маҳрум қилинган. Бунга эса актрисанинг хорижга чиқиш тартиб-қоидаларини бузгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, актрисанинг танловда чиқиши кўплаб танқидларга учраган. Кейинчалик актриса бу ҳолатга муносабат билдириб, лицензияси олиб қўйилганини билмаганини, яна лицензия олиши ҳақида гапирган.

    Ситора Фармонова қиймати 700 минг долларга тенг Голливуд кинофильмида суратга тушишни рад этган 

    Актриса 2008 йилда Голливуддан тушган лойиҳа таклифини рад этган. Sony Intertainment Productions томонидан суратга олинаётган сериал икки йиллик шартномани ўз ичига олган ва лойиҳа контракти 700 минг долларга тенг бўлган. У ўша пайтда 24 ёшда бўлгани, сериалнинг 50-қисмидан кейинги ножўя саҳналар учун лойиҳани рад этганини айтган. Актриса учун пул эмас, одоб-ахлоқ, ҳаё, ор-номус биринчи ўринда туришини таъкидлаган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Шахсий ҳаёти ва оиласи ҳақидаги маълумотни сир сақловчи актриса 

    Ўзбек-шоу бизнесининг айрим вакиллари сингари Ситора Фармонова ҳам шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни сир сақлашни тўғри деб билади. Актриса баъзида ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига онаси ва укаси билан тушган суратларини жойлаб туради. Бундан ташқари, у нима сабабдан ҳалигача турмуш қурмаганининг сабабини сўраган мухлисларига бу шахсий масала эканини, умуман олганда, мухлисларидан шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни сўрамаслигини ва бу ҳолатни тўғри тушуниш кераклигини таъкидлаган.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Ситора Фармонова нима сабабдан шу вақтга қадар турмуш қурмагани ҳақида 

    Актриса шу вақтга қадар нима сабабдан турмуш қурмагани ҳақидаги саволга «Ҳаётимда гўзаллигим ва ижодимни баҳоламасдан, мени тушуна оладиган, боримча қабул қила оладиган инсонни ҳали учратмаганман, балки шу сабаб бўлаётгандир», — дея жавоб берган. Бундан ташқари, у шахсий ҳаёти билан тарқалган миш-мишларга жавоб қайтармаслиги ҳақида ҳам гапирган. Актрисага ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари турмуш қуришни таклиф қилган, бироқ Ситора Фармонова уларнинг барчасини рад этган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Азиз Раметовнинг турмуш қуриш таклифини рад этган, бироқ ўзидан 15 ёш кичик блогер Дониёр Қаюмов билан пиар қилган

    Актрисанинг онаси  Замира Фармонова «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар» лойиҳаси меҳмони бўлган ва кўрсатувда Замира Фармонова таниқли актёр Азиз Раметов қизининг қўлини сўрагани ҳақида сўзлаб берган.

    «Азиз Раметов бир неча марта қизимга уйланиш нияти борлигини айтган. Онажон, хўп денг, қизингизга уйланаман, совчи юбораман, у билан неча йилдан бери бир-биримизни таниймиз, характеримизни биламиз, деган. Лекин тақдир экан. Аллоҳим буларнинг юлдузларини бир-бирига ўхшатмади. Азиз Раметов жуда яхши бола, унинг онасини танийман, жуда яхши инсон», — деган эди Замира Фармонова.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Ситора Фармонова 2020 йилда ўзидан 15 ёш кичик блогер Дониёр Қаюмов билан яқин муносабатда экани ва уларнинг турмуш қуриши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бунга эса Дониёр Қаюмов ва Ситора Фармонованинг биргаликда суратга тушган расмлари ва видеолари сабаб бўлган. Орадан бир ой ўтиб блогер Ситора Фармонова билан муносабатлари тугаганини, бу эса актриса гап-сўзларга ишонгани туфайли бўлганини таъкидлаган. Вақт ўтиб уларнинг иккаласи ҳам саҳифасидан бирга тушган сурат ва видеоларини ўчириб ташлаган.

    Клиплардаги бир-бирини такрорламайдиган ижролар

    Актриса санъат оламидаги фаолияти давомида кўплаб хонандаларнинг клипида суратга тушган. Шоҳруххоннинг «Оддий бола», «Салом севги», Муниса Ризаеванинг «Ёмғир», «Дил» ва бундан ташқари кўплаб клипларда турли хил образларни гавдалантирган.

    Мавзуга доир:

    • Жавоҳир Зокиров, Алишер Узоқов, Ситора Фармонова. Чет эл кинофильмларида рол ижро этган ўзбек актёрлари (видео).
    • Instagram: Янги машинали бўлган Ситора Фармонова, Отабек Муталхўжаевнинг отасига қимматбаҳо совғаси, кинога қайтаётган Зарина Низомиддинова.
    • Instagram: Отабек Мирзахолов янги машина харид қилди, Ситора Фармонова қандай инсонга турмушга чиқади? Нуриддин Ҳамроқулов хонадонида тўй.
    • Instagram: Жаҳонгир Отажоновнинг Президент билан учрашган қиёфадоши, туғилган кунини нишонлаган Ситора Фармонова, Севинчдан ажабтовур рақс.

    21.08.2022, 13:55   Изоҳ (0)   61276
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўплаб фильмларда бирга рол ижро этиб, томошабинлар қалбидан жой эгаллаган актёрлар жуфтликлари (фото)

    20.08.2022, 19:48

    20 мингдан 250 минг долларгача — Голливуд юлдузларининг энг қиммат ва замонавий сумкалари (фото)

    20.08.2022, 11:47

    Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Муқаддас Холиқова, фонограмма «уялтириб қўйган» Ботир Қодиров, «касбини ўзгартирган» Муқаддас Саъдуллаева

    19.08.2022, 22:06

    «Барон-2. Соғинч». Рустам Саъдиевнинг соғлиғини йўқотишига сабаб бўлган фильмнинг ёпиқ тақдимотидан репортаж (фото ва видео)

    19.08.2022, 20:11

    Dili.me, Liil Xurramov, Азода ва ўзини хонандаликда синаб кўраётган бошқа блогерлар (видео)

    19.08.2022, 18:50

    Номусга тегиш, босқинчилик ҳамда бошқа айбловлар бўйича жиноий жавобгарликка тортилган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    19.08.2022, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пул, қурол ва сиёсат: Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифида нималарга эришилди?

    Дунё | 14 май, 09:48

    ИИББ БАА — Ўзбекистон учрашуви олдидан футбол мухлисларини огоҳлантиради (видео)

    Спорт | 14 май, 09:44

    Ўзбекистонда коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича янги механизм жорий этилади

    Ўзбекистон | 14 май, 09:31

    Дунёнинг энг қашшоқ президенти 90 ёшида вафот этди

    Дунё | 14 май, 09:23

    Севимли мультфильм қаҳрамонларимизнинг дастлабки эскизлари қандай бўлган?

    Лайфстайл | 14 май, 08:58

    Франция Европага “ядровий соябон” бўлишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 14 май, 08:36

    Ҳоланд автопаркини яна бир қимматбаҳо машина билан бойитди (фото)

    Спорт | 14 май, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.